Мактаб бозорида нима гаплар? Махсус репортаж

335
(Янгиланган 13:41 31.08.2020)
Бу йил мактаб буюмлари бозоридан нарх-наволар қандай, қанақа янги маҳсулотлар пайдо бўлган, карантин нарх-навога қандай таъсир қилганини билиш учун Sputnik мухбири мактаб бозорида бўлди.

ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Янги ўқув йили бошланишига салкам икки хафта қолди. Табиийки, бу вақт ичида ота-оналар мактаб ўқув қуролларини харид қилишга тушишади. Нархлари ҳамёнбоп ва танлов имконияти кўпроқ бўлганлиги боис аксарият ота-оналар мактаб қуролларини “Илм шуъласи” савдо комплексидан харид қилишни маъқул кўришади.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Канцтовары в торговом комплексе "Илм Шуъласи"

Аввалига доимгидек харидор билан гавжум бўлиши мумкин деган ўйда ушбу бозорга ташриф буюрган бўлсак,  унинг ичкарисига киргач, хато ўйлаганлигимизни англадик. Сабаби, бозорда харидорлар саноқли эди холос.

Сотувчилар эса умид билан дўконларини очиб ўтиришибди. Бунинг сабабини карантин ҳолатининг ечилганлигига ҳали унчалик кўп вақт бўлмаганлиги ва ХТВнинг “гибрид” сценарийси бўйича ўқишни бошлашга қарор қилганлигига йўйдик.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Канцтовары в торговом комплексе "Илм Шуъласи"

Бозорда коронавирусдан ҳимояланиш учун етарли шарт-шароитлар яратилган, кириш дарвозасида “Covid-19 ни бирга енгамиз” деган шиорлар ёзиб қўйилиб, қўлида антисептик воситаларини кўтариб олган масъул ишчилар харидорлар иситмасини бирма бир текширувдан ўтказиб турибди..

Доллар курсининг ошиши мактаб қуроллари нархига нима алоқаси бор?

Сотувчилардан бирининг айтишига қараганда доллар курсининг ошиши мактаб қуролларининг ўтган йилги нархига нисбатан 10 % га таъсир кўрсатган. Шунингдек, дўкон ва расталардаги мактаб қуролларининг нархлари бошқа дўкондаги мактаб қуроллари нархидан 500 сўмгача фарқ қилаётганига гувоҳ бўлдик.  Ўз ҳамёни шароити ва танлов имкониятини ҳисобга олиб, ота-оналар  бозордан умумий мактаб қуролларини ўртача 450 000 сўмдан тортиб 500000 минг сўмгача харид қилиши мумкин. Бироқ бу нархларда сотиб олинган молларнинг сифати нафақат харидор талабига жавоб бермайди, балки сотувчиларнинг ўзи ҳам кафолат беролмайди.

Ўқув қуроллари неча пулдан?

Бозор расталарида оддий 12 варақли ёзув дафтарининг нархи 300 сўмдан 400 сўмгача, кўк рангли ручкалар 1000 сўм, олти ва ундан кўпроқ донадаги турли рангда бўлган ручкалар 4500 сўмдан тортиб 11 500 сўмгача сотилмоқда.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Канцтовары в торговом комплексе "Илм Шуъласи"

Ўн икки донадан иборат бўёқ қаламларнинг нархи 12 000 сўм, ўчирғичлар 2000 сўм, Дубайдан келтирилган қалам чиқаргичлар 1500 сўмдан 7500 сўмгача. Сотувчига кўра қимматроқ нархдаги Дубай ва Хитойдан келтирилган, янги безакли ишловлардаги қалам чиқаргичлар қалам ўчириш вазифасини ҳам бажаради.

Циркуллар ичидаги қўшимча қуроллари билан сифатига қараб ўртача 18 000 сўмдан 35 000 сўмгача бўлса, қўшимча қуролларсиз бўлган оригинал циркулнинг нархи 45 минг сўмдан сотилмоқда.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Канцтовары в торговом комплексе "Илм Шуъласи"

Расм дафтарлар суратлари ва сифатига қараб 8 дан 40 варақлисигача 2400 сўмдан 5300 сўмгача, линейкалар 1500 сўмдан 9 600 сўм, бўёқ шеткалари 4500-10500 сўмгача, бўёқлар саккиз хоналидан 32 хоналигача 7 000 сўмдан 26 500 сўмгача, ўнг ва чапақайлар учун мўлжалланган ўқувчилар қайчиси 3500 сўмдан 4500 сўмгача нархларда.

Ўзбекистонда қандай ўқув қуроллари ишлаб чиқарилади?

Бундан ташқари расталардаги мактаб қуролларининг деярли аксарияти Россия, Хитой ва Дубайдан келтирилган моллар бўлиб, барига кўриниши, сифати ва ҳажмига қараб нархлар белгиланган. Сотувчилардан бири эса ҳозирча фақат дафтар, ручка ва баҳолаш кундаликларгина Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиб, бозорга тарқатилаётганини айтади. Буни бошқа дўкон сотувчилари ҳам тасдиқлади.

“Онлайн” ўқишда ўқувчилар кундалик дафтари тутадими?

Харидорлардан бири дўконга кундалик дафтари борми дея сўраб кирди.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Канцтовары в торговом комплексе "Илм Шуъласи"

Сотувчи кундалик дафтари сотилмаётгани, бу йил ўқувчиларнинг онлайн тизимда ўқитилаётганлиги боис баҳолаш кундаликларидан фойдаланилмаслигини айтди. Харидор сотувчи жавобидан кўнгли тўлмай  кейинги дўконга кириб, кундалик сотиб олди.  “Гибрид” сценарийси бўйича ўқитилишидан хабардор сотувчи маълум фоиз бўлсада бу йил ҳам ўқувчиларнинг кундаликлар дафтаридан фойдаланишлари мумкинлигини айтади ва харидорга Дубайдан келтирилган янги чарм муқовали кундаликларни таклиф қилади.   Турли ранг ва нақшларда бўлган ушбу чарм кундалиги 20 000 сўм, Хитойдан келтирилган қоғоз муқовали кундаликлар 3000 сўмга сотилмоқда. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кундаликлар эса 6000 сўм бўлиб, сотувчи унинг сифати нархига яраша эканлигини очиқ-ойдин айтади. 

Харидор сифатсиз молдан норози бўлди. Сабаби...

Кузатув жараёнида сотувчи ёнига харидорлардан бири келиб, унга сифатсиз бўлган ручкани 1000 сўм баҳосида сотганлиги, уни бошқа яроқлисига алиштириб беришини талаб қилди.  Сотувчи ҳам бўш келмай, харидорнинг ўзи арзон баҳосига учиб шу ручкани сотиб олгани, ранги оқадиган мазкур ручка Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганлигини айтди ва харидорга 2000 сўм нархда бўлган Дубай ва Ҳиндистондан келтирилган ручкаларни тавсия қилди...  Шу тариқа эринмай ҳар бир мактаб қуролларининг нархларини суриштирдик.

Янгилик — ёмғирпўшли рюкзаклар...

Панжарага турнақатор қилиб осиб қўйилган рюкзаклар нархи 150 000 сўмдан бошланади. Эсласангиз, чўнтаклари кўпроқ, телефонни қувватлантирувчи USB-портли рюкзаклар ўтган йилдан бошлаб бозор расталарида пайдо бўлган эди. Бу каби рюкзаклар бу йил 200 000 сўмдан сотилмоқда. Харидор нархи бир оз қимматлигидан норози бўлганида, сотувчи янгилик дея ушбу рюкзакларнинг ичида турган  ёмғирпўшини кўрсатади. Унинг айтишича ёмғир ёғганда ичидаги ёмғирпўш рюкзакка кийдирилса, шалоббо бўлишдан асрайди. Бундан ташқари ушбу рюкзакнинг ўнга яқин чўнтаклари, яширин чўнтаклари бўлиб, уни таққанда ички қисми массаж  вазифасини ўтайдиган шаклда ишлов берилган.  Ана шу қулайликларни кўрсатиб, сотувчи харидорга рюкзакнинг сифати унинг нархига мос эканлигини айтади.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Канцтовары в торговом комплексе "Илм Шуъласи"

Ортиқча безакларсиз бўлган пеналлар эса 15 000 сўмдан бошланиб,  қулфли, безакли сумка-пеналларни 45 000 сўмдан сотиб олишингиз мумкин. Безак ва суратлари ўртача бўлган пеналларни 30 000 га ҳам сотиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистонда 14 сентябрдан бошлаб мактаблар очилиши, ўқитиш учун “гибрид” сценарийси танлаганлигини маълум қилди. Гибрид сценарийси бўйича истаган ота-она ўз фарзандини ўқишга юбориши мумкин бўлади. 

335

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи пастлади

633
(Янгиланган 10:41 19.09.2020)
Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистонда соат 10.00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 634 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Шунингдек, Андижон вилоятида -21, Хоразм вилоятида - 16, Жиззах вилоятида - 15, Тошкент вилоятида - 13, Самарқанд вилоятида -10, Қашқадарё вилоятида - 8, Сурхондарё вилоятида - 7, Қорақалпоғистон Республикасида - 5 ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Ўртачирчиқ туманида 60 ёшли аёл ҳамда Юнусобод туманида 63 ёшли аёл коронавирус оқибатида вафот этишган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 46 645 (92 фоиз) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

633
Мужчина в наручниках

Самарқандда 15 нафар "Хизб ут-Тахрир" аъзолари қўлга олинди

334
(Янгиланган 09:46 19.09.2020)
Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Самарқандда "Хизб ут-Тахрир" террорчилик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

"Жорий йилнинг 18 сентябрь куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган “Хизб ут-Тахрир” диний-экстремистик ташкилотининг Тойлоқ, Самарқанд, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрида яшовчи 15 нафар аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди", - дейилади хабарда.

Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда, деб қўшимча қилинган хабарда.

Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарорига асосан "Хизб ут-Тахрир" диний-экстремистик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъқиқланган ташкилотлар рўйҳатига киритилган.

334

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

456
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

456