ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Москва вилоятининг Дмитров шаҳрида АрМИ-2020 Халқаро армия ўйинларининг "Содиқ дўст" танловининг совринлар топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Тўпланган баллар бўйича Россия ва Ўзбекистон кинологлари энг юқори натижа кўрсатишди. Иккинчи ўринда Беларус жамоаси ва учинчи ўрин Алжирлик меҳмонларга тегишли бўлди, - дейлиган хабарда.
"Содиқ дўст" танлови қуйидаги босқичлардан иборат бўлди:
- дог-биатлон — индивидуал пойга;
- хизмат итлари билан биргаликда 300 метрли тўсиқли йўлакни кесиб ўтиш;
- ҳимоя хизмати;
- дог-биатлон — эстафета;
- нишонга ўқ отиш.
"Содиқ дўст" танловида жами 6та команда иштирок этди. Булар: Россия, Беларус, Узбекистон, Вьетнам, Алжир ва Исроил.
© Пресс-служба Минобороны РФНаграждение победителей и призеров конкурса "Верный друг" на АрМИ-2020
Награждение победителей и призеров конкурса "Верный друг" на АрМИ-2020