Монтаж вышек сотовой связи в Томской области

Узоқ қишлоқлар ҳам кенг полосали интернетга уланади - вазир

271
(Янгиланган 12:24 02.09.2020)
Аҳолини уяли алоқа билан қамраб олиш даражаси 97%га етди, улардан 78% кенг полосали мобил интернетдан фойдаланади.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Ўтган йил давомида Ўзбекистонда мавжуд бўлган қувватларни модернизация қилиш натижасида вилоятларида магистрал телекоммуникациялар ўтказиш қобилияти 2 баравар, туманларда – 4 бараварга оширилди.

Бу ҳақида Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов “Правда Востока” нашрига берган интервьюсида хабар қилди.

Сўнгги 2 йил ичида телекоммуникация соҳасида юқори натижаларга эришилди. Фақатгина ўтган йилда Республика бўйича 490 мингта кенг полосали уланиш портлари ўрнатилди. Шундай қилиб кенг полосали интернетга уланган абонентлар миқдори 2,5 миллионга етди. Ундан ташқари 9 минг километр оптик толали алоқа линиялари ўтказилди.

Ушбу йил давомида мобил операторларнинг 1 375 та база станциялари ўрнатилди. Аҳолини уяли алоқа билан қамраб олиш даражаси 97%га етди, улардан 78% кенг полосали мобил интернетдан фойдаланади.

Йил охирига қадар яна 800 мингта кенг полосали интернет-портлари ҳамда 12 минг км оптик толали алоқа линиялари ўтказиш белгиланган.

Айниқса узоқ қишлоқларни алоқа билан таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Аҳолини кенг полосали интернет билан таъминлаш 85%га етказилади. Шундай йўл билан қишлоқ ва шаҳар орасида рақамли тенгсизликка барҳам бериш бўйича навбатдаги қадам қўйилади, - деди вазир. 

Биринчи навбатда, албатта, ижтимоий соҳа объектлари  юқори тезликда ишлайдиган интернетга уланади. Булар касалхона ва мактаблар. Айни дамда ижтимоий муҳим объектларнинг 60 % оптик толали кабель орқали юқори тезликда ишлайдиган интернетга уланган. Улар орасида 5760та мактаб, 3782та боғча ва 2233та соғлиқни сақлаш тизими объектлари.

2020 йил охирига қадар умумтаълим мактабларининг 80%, ҳамда боғча ва тиббиёт муассасаларининг 100% юқори тезликда ишлайдиган интернет билан таъминланади. Шунингдек энг узоқ қишлоқларда ҳам замонавий телекоммуникацион хизматлар йўлга қўйилади.

Вазир сўзларига кўра, телекоммуникацион бозорни ривожлантириш учун муҳим факторлардан бири – дастур-аппаратли таъминот ҳамда серверлар қувватлари етишмовчилигидир. Маълумотлар миқдори йил сайин геометрик прогрессияда ўсиб бораётгани туфайли уни қайта ишлаш учун бир неча баробар илғор техника ва тобора катта сақлаш ҳажмлари керак бўлади. Шундан келиб чиқан ҳолда дата-центрлар ҳажмини 10 бараварга оширишга қарор қилинган.

Содиқов айтишига кўра, Speedtest.net – халқаро интернет тезлигини ўлчаш хизмати маълумотига кўра, сўнгги йил давомида Ўзбекистон стационар интернет тезлиги бўйича 18 пункт, мобил интернет тезлиги бўйича 7 пункт юқорига кўтарилган.

Шу билан бирга инетернет хизматлари нархи ҳам аҳоли учун тобора арзонлашиб бормоқда. Масалан 2019 йилда провайдер ва операторлар учун тарифлар 85 минг сўмдан 70 минг сўмгача арзонлаштирилган. 2020 йил бошидан буён эса – яна 20%га арзонлашиб, айни дамда 1 Мбит/с канал ижара нархи 56 минг сўмни ташкил қилмоқда.

271
Тонированное стекло автомобиля

“Тонировка”дан давлат бюджетига қанча пул келиб тушди

84
(Янгиланган 15:29 19.01.2021)
Ўзбекистонда 2019 йил 5 августдан 2020 йил 31 декабрига қадар автомашиналарнинг “тонировка”сидан бюджетга 302,6 млрд сўмдан зиёд пул келиб тушган.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йил 5 августдан 2020 йил 31 декабрига қадар “тонировка” учун 82 125 та рухсатнома берилган. Жами 302 млрд 635 млн сўм пул маблағлари Ҳукумат қарорига асосан тўлов сифатида ундирилган.

ИИВ ДЙҲХХ органлари томонидан автотранспорт воситаларидан уларнинг ойнасини қорайтириш учун:

  • 2019 йил 5 августдан (646-сонли қарор кучга киргандан сўнг) 2019 йил 31 декабрь кунига қадар 31 367 та рухсатнома берилиб, жами 113 млрд 980 млн сўм пул маблағлари;
  • 2020 йил 1 январдан 31 декабрь кунига қадар 50 758 та рухсатнома берилиб, жами 188 млрд 395 млн сўм пул маблағлари;
  • 2020 йил 1 январдан 9 октябрь кунига қадар 28 326 та рухсатнома берилиб, жами 135 млрд 638 млн сўм пул маблағлари;
  • 2020 йил 10 октябрдан (635-сонли қарор кучга киргандан сўнг) 31 декабрь кунига қадар 22 432 та рухсатнома берилиб, жами 52 млрд 757 млн сўм пул маблағлари тўланган.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 635-сонли қарори билан енгил шахсий автомобилларни орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) нархи БҲМнинг 10 бараваридан — 2 млн 230 минг сўмдан БҲМнинг 5 бараварига, яъни 1 млн 115 минг сўмга туширилган.

Шу сабаб, фуқаролар томонидан автомобилларни орқа ён ойналарини қорайтиришга талаб ортиб кетган. Юқоридаги қарор кучга киргач, бир кунда ўртача 320 та рухсатнома берила бошланган (илгари бир кунда ўртача 120 та рухсатнома берилган).

84
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, тонировка

Ўзбекистонда 2020 йилда ўлим ҳолати 13,5 фоизга ошди

57
Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига тўғри келган 2020 йилда 175,6 минг киши вафот этди. Бу 2019 йилга қараганда 21 мингта (13,58 фоиз) кўпроқ ўлим дегани.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилда 175,6 мигтта ўлим қайд этилган, ҳар 1000 аҳолига ўлим коэффициенти 5,1 промиллени ташкил этган. Бундан Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил якунлари бўйича демографик рақамлари дарак бермоқда.

Бу 2017 йилги ўлимлар сонидан 14,7 мингтага (9,27 фоизга), 2018 йилги ўлимлар сонидан 20,7 мингтага (13,36 фоизга), 2019 йилги ўлимлар сонидан 21 мингтага (13,58 фоизга) кўп.

Ўзбекистонда йиллик умумий ўлимлар сони
Ўзбекистонда йиллик умумий ўлимлар сони

2020 йилда қайд этилган ўлим ҳолатларининг 60,0 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 8,0 фоизи ўсимталардан, 7,2 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,4 фоизи овқат ҳзм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,4 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,4 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,6 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.

Вилоятлар кесими бўйича энг кўп ўлим ҳолатлари Тошкент шаҳрига (21,2 минг), Фарғона (18,5 минг), Тошкент (18,4 минг) ва Самарқанд (18,4 минг) вилоятларига тўғри келган. Энг кам ўлим ҳолати эса Навоий (5 минг) ва Сирдарё (4 минг) вилоятларида кузатилган.

Ўзбекистонда 2020 йилда қайд этилган ўлимлар сони ҳудудлар кесимда
Ўзбекистонда 2020 йилда қайд этилган ўлимлар сони ҳудудлар кесимда
57
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, ўлим, Ўзбекистон
Атомная подводная лодка ВМФ России. Архивное фото

Путин “матрешкаси” ёки Россиянинг янги сув ости кемаси ҳақида нималар маълум бўлди

8
(Янгиланган 18:57 19.01.2021)
Россиянинг ядровий энергия ёрдамида ҳаракатланувчи, континентлараро стратегик торпедоси АҚШ мудофаа тизимини чил-парчин қилди. Энди уларни икки океан ҳам "ҳимоя гумбазлари" ҳам ҳимоя қила олмайди.

Россияда махсус атом сув ости кемаси қурилиши якунига етмоқда. Қисқа вақт ичида унинг гидравлик синовлари бошланиши керак. Россия ҳарбий-денгиз флотига (ҲДФ) ушбу кема 2027 йилга қадар фойдаланишга топширилиши керак.

“Ульяновск” (09853 проект) туридаги субмариналарини қуриши Севмаш заводида 2017 йилда бошланган эди. Лекин кейинчалик кема конструкцияси замонавий тизим ва механизмлар билан тўлдирилган. Military Watch Magazine нашрига кўра, ушбу кемалар совет даврида қурилган “Борей” стратегик атом сув ости крейсерларининг кичрайтирилган нусхасидир.

"Ульяновск" сув ости кемаси "Хабаровск" ва "Белгород"дан фарқли ўлароқ, "Посейдон"  - термоядровий торпедолар билан жиҳозлангандир. Яқин келажакда Россия шимолий флот таркибида камида иккита ана шундай торпедолар ташувчи кемалар бўлишини режалаштирган.

Денгиз худоси 

"Посейдон"  - кўп мақсадли океан системаси бўлиб, у НАТОнинг Шарқий Европа ҳудудига кенгайиши ва Пентагоннинг зарба бериш потенциалини оширишга қарши жавобдир.

"Посейдон"  - Россиянинг энг махфий лойиҳаларидан бири бўлиб, eшбу тизим ҳақида аниқ маълумот жуда кам тарқалган. У ҳақида бироз олдин чоп этилган эҳтимолий хусусиятлари ҳам мутахассисларга Россиянинг у ядровий ушлаб туриш тизими ҳақида тасаввур бериши мумкин.

Океанская многоцелевая система Посейдон
Пресс-служба Минобороны РФ
Полигонные испытания комплекса "Посейдон"

"Ульяновск" — серияли субмарина бўлиб,  "Хабаровск" концепциясининг давомчисидир. “Ульяновск” икки корпусли компоновкага эга бўлиши мумкин. Сув ости кемасининг узунлиги 113 метрга етиши, тўлиқ сув сиғими— ўртача 10 минг тоннани ташкил қилиши, сувга шўнғиш хусусияти 500 метргача бўлиши, сув остида ҳаракатланиш тезлиги 30 узелгача бўлиши мумкин. Кема 120 сутка давомида чекланмаган масофага автоном сузишда бўлиши мумкин. Экипаж – 100 киши.

Ульяновск 6та “Посейдон” торпедолари, “Калибр-ПЛ" қанотли ракеталари, "Циркон" гипертовуш ракеталар  ва "Пакет-ПЛ" ўз-ўзини ҳимоя қилиш мажмуаси билан жиҳозланган бўлиши мумкин.

Россиянинг кўп мақсадли океан тизими душманнинг аваташувчи гуруҳларини, қирғоқдани нишонларни, ҳарбий базаларини ва қирғоқбўйидаги бошқа стратегик объектларини йўқ қилиши мумкин.

Путин “матрешка”си

09851 ва 09853 лойиҳаларига мансуб сув ости торпедолари ташувчилари – яширин ва жуда қудратли бўлиши мумкин. Улар жаҳон океанининг  исталган қисмида 4 ой давомида сув остида яширин жанговар хизмат олиб бориши мумкин. Ўз навбатида “Посейдон” аппаратлари - янада яширин ва янада автоном, жанговар вазиятда эса – умуман  йўқ қилиб бўлмайдиган даражада ҳимояланган.

Россиянинг кўп мақсадли океан сув ости жанговар тизими – атом сув ости кемаси ва континентлараро термоядровий торпедолар, қандайдир маънода рус матрешкасини эслатади. Душманлар уни безовта қилмагани  маъқул, жиддий сабаб бўлмаса - у ишга тушмайди.  

"Посейдон" – ядровий двигателга эга бўлган сув ости аппаратининг узунлиги 20 метр, диаметри 1,8 м ва оғирлиги 100 тоннани ташкил қилади. У чекланмаган масофадаги нишонга зарба бериши, сув остига 1км чуқурликкача яшириниши, 100 узел (185 км/соат) тезликда ҳаракатланиши мумкин.

Ундан ташқари сув ости аппаратининг ўз сунъий онги бўлади ва ўз ташувчисидан бир неча минг км узоқликда мустақил ҳаракат қилиши мумкин. Қандай тезлик ва чуқурликда ҳаракатланишни аппаратнинг ўзи вазиятга қараб ҳал қилади. Унинг максимал тезлиги ҳар қандай хавфдан қочиб  қаолиш имконини беради. Унинг турган жойини  гидроакустик воситалар ёрдамида аниқлашнинг иложи йўқ.

“Посейдон” 10 км масофагача денгиз туби релльефига мувофиқ ҳаракат йўналишини белгилаши, нишонга етиб борганидан сўнг ҳам жанговар боши ишга туширилишини ойлаб кутиши ёки базага қайтиши мумкин.  "Посейдон" жанговар қисмининг қуввати  — 100 мегатонна тротилни ташкил қилади. Унинг “жанговар бошидаги” кобальт секция – душман ҳудудини максимал даражада радиоактив ифлослантириш учун мўлжалланган.

Бундай тафсилотлар Россияга билан “куч нуқтаи назаридан” гаплашишни режалаштирган “ҳамкорлар” учун атайлаб хабар қилинмоқда. Атом субмариналари ва стратегик торпедоларининг ушбу хусусиятлари, душман сувда ва қуруқликда мустаҳкам “ҳимоя гумбази” яратган ҳолда ҳам жавоб зарбаси бериш имконятини сақлаб қолиш учун яратилган.

Режалаштирилаётган 4та субмариналар – бу жаҳон океанида 24та “Посейдон” дегани. Forbes баҳо беришига кўра ушбу торпедолар ҳар қандай рақибнинг қирғоқ мудофаасини нольга тенглаштириши, авиаташувчи гуруҳларини йўқ қилиши мумкин. Ушбу тизим АҚШнинг ғарбий ёки шарқий қирғоғига мисли кўрилмаган миқдорида зарар етказиши мумкин. Бундай хусусиятга эга бўлган ҲДФ дунёда бошқа йўқ.

ҲДФ стратегиясида рус революцияси

Вашингтон ўзининг ҲДФ ва хорижий ҳарбий базалар тармоғига ишонган ҳолда тажовузкор ташқи сиёсати олиб бормоқда ва бутун дунёни назорат қилишни режалаштирган.

Россия стратегик кўп мақсадли субмариналари яратишига сабаб, АҚШ ўз сув ости кемаларида 2,5 км масофага зарба бера оладиган “Томогавк”  ракеталарини жойлаштириши сабаб бўлган, деб ҳисоблайди экспертлар.

 “Посейдон”лар пайдо бўлиши Американи жиддий уйловга солган. Уларни ҳозир - жанг вақтида ушбу қуроллардан фойдаланиш халқаро ҳуқуқ нормаларини бузмайдими, деган савол қийнамоқда. Бу жавобсиз саволдир.

Россия “Посейдон”лари АҚШ олдин эга бўлган, икки океан ҳимоясидан маҳрум қилади. Термоядровий заряд билан жиҳозланган ақлли сув ости дронларининг борлигини ўзи америкаликларни тинчликка мажбурлайди, келишувчанлигини оширади. Бунга жавобан эса Вашингтон, улкан молиявий харажатлар қилиши, “қиёмат куни торпедоларига” қарши мутлақ янги ҳимоя тизими яратиши керак бўлади. Лекин бунга америкаликларнинг технологик қолоқлиги халал беради.

Келажакда эса, ядровий торпедолар йирик ҳарбий кемаларга, ёки гидрографик ва савдо кемалари кўринишидаги яширин кемаларда ҳам ўрнатилиши мумкин.

"Посейдон" тизими бугунг кунда мавжуд бўлган ҳеч қандай қуролланишни чекловчи тизимлар остига тушмайди ва улкан экспорт потенциалига эга. Халқаро қурол бозорида унга келишилган “жанговар бош” ўрнатган ҳолда ҳаридорларга етказиб бериш мумкин.

Ҳиндистон ва Хитой ушбу қуролни кўп ўйлаб ўтирмасдан сотиб олган бўларди. Хитой мутахассслари ана шундай технологиялар сув остида катта чуқурликда изланишлар ўтказиш учун идеал восита бўлиши мумкинлигини маълум қилишди. Дарҳақиқат “Посейдон” корпуси уни 14 кмгача денгиз тубига тушириш имконини беради.

Нима бўлгандан ҳам, Россиянинг ядровий энергия ёрдамида ҳаракатланувчи, стратегик континентлараро  аппаратининг келажаги порлоқдир. Москва эса - ҳар қандай ноқулай ҳамкорлар билан “инсонпарварлик кучи” нуқтаи назаридан музокаралар олиб боришга тайёр.

8