ДТМ тест синовлари жавоби қачон эълон қилинишини айтди

© TelegramВ Узбекистане отменили медсправку для абитуриентов
В Узбекистане отменили медсправку для абитуриентов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ДТМ 17 сентябрь куни тана ҳарорати баланд бўлиб тест синовларига киролмаган абитуриентлар учун тест ўтказилишини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Давлат тест маркази бошлиғи Барно Ражабов бу йилги тест синовлари жавоби қачон эълон қилинишини хабар қилди.

ДТМ хабарида, шунингдек, тест синовлари қачон тугатилиши, тана ҳарорати баланд бўлган абитуриентлар қачон тест топшириши ва аппеляция шикоятлари муддати айтиб ўтилган.  

"Республика бўйлаб 13 сентябрда ҳамма имтиҳонлар тугатилади. Айрим ҳудудларда барвақтроқ тугайди. Масалан, Фарғонада 11 сентябрь куни 1-сменада тест синови тугатилади. 17 сентябрь куни тана ҳарорати баланд бўлиб тест синовларига киролмаган абитуриентлар учун тест ўтказилади.

24 сентябргача бўлган муддатда эса танловлар натижалари тўлиқ эълон қилиш режалаштириляпти.

Аппеляция шикояти муддати бўйича маълум қилинади. Аппеляция онлайн режимда олинади", — деди ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов.

Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистонда тест синовларида 1,5 млнга яқин абитуриентлар иштирок этмоқда. Имтиҳонлар 2 сентябрда бошланган. Эпидемиологик вазият туфайли барча имтиҳонлар тоза ҳавода ташкил қилинган. 

Янгиликлар лентаси
0