Кислород концентраторлари уй шароитида даволаниш учун кимларга берилади?

145
Бемор натижаларига кўра шифокор ускуналардан фойдаланишда давом этиш ёки уларни бошқа беморларга йўналтириш ҳақида қарор қилади.

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Қандай беморларга уй шароитида даволаниш учун кислород концентраторлари ҳамда пульсоксиметрлар вақтинча берилиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга АОКАда бўлиб ўтган амжуманда Коронавирусга қарши кураш бўйича махсус штаб аъзоси Барно Абдусаматова  жавоб берди.

“СОVID-19 инфекциянинг оғир турини ўтказган беморлар, касалхонадан чиққанларидан кейин ҳам организмини тиклашларига вақт керак бўлади. Уларни уй шароитида сифатли соғломлаштиришни ташкил этиш ҳамда ногиронликнинг олдини олиш мақсадида, ССВ  беморларга вақтинчалик фойдаланишга кислород концентратори ва пульсоксиметрларни беришга қарор қилди”, - дейилган хабарда.

Дастлаб ускуналар беморга 7 кунга берилади ва унинг натижалари даволовчи шифокор томонидан ўрганилади. Бемор натижаларига кўра шифокор ускуналардан фойдаланишда давом этиш ёки уларни бошқа беморларга йўналтириш ҳақида қарор қилади.

Беморларга кислород концентратори ва пульсоксиметрлар бериш тартиби, уларни мониторинг қилиш ва бошқа мезонлар ССВннинг 8 сентябрь куни эълон қлиинган №234 буйруғида батафсил айтиб ўтилган.

145

Тун давомида энг кўп Наманганда коронавирус билан касалланиш аниқланди

40
Ўтган тун давомида яна 149 кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Уларнинг 91 нафари Наманган вилоятидан.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида яна 149 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 51 798 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 91 нафари Наманган вилояти, 20 нафари Андижон вилояти, 11 нафари Тошкент вилояти, 8 нафари Қорақалпоғистон, яна 8 нафари  Бухоро вилояти, 7 нафари Навоий ва 4 нафари Фарғона вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли З.Ч. (аёл) ҳамда Шайҳонтоҳур  туманида яшаган 46 ёшли Ҳ.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 435 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 47 932 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3422 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.

40
Теглар:
Наманган, коронавирус, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

ХТВ телевизион дарсдаги хатолик учун узр сўради

242
16 сентябрь куни эфирга узатилган инглиз тили фани видеодарсида Нью-Йорк АҚШнинг пойтахти деб айтилган эди. Аслида Вашингтон АҚШнинг пойтахти ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун телевизион дарсда қўйилган хатолик учун узр сўради ва чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар узатила бошланди.

Таъкидланишича, “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасида ҳар куни 100 дан ортиқ (30-35 соат) дарслар тасвирга олинмоқда. Мазкур дарсларда имкон қадар хатолик ўтмаслигига ҳаракат қилинмоқда.

“Бироқ, 16 сентябрь куни эфирга узатилган чет тили фани видеодарсида айрим хатоликларга йўл қўйилди. Энг аввало, мазкур ҳолат учун барчадан узр сўрамоқчимиз. Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилди, дарс муҳаррири алмаштирилди ҳамда дарсларда тажрибали ўқитувчилар жамоасини янада кенгайтириш мақсадида маҳоратли педагоглар учун танлов эълон қилинди”, - дейилган хабарда.

Вазирлик кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан “Онлайн-мактаб” лойиҳасида иштирок этаётган ўқитувчиларни камситмасликни сўраб қолган.

“Ҳар биримиз хатоликка йўл қўйишимиз мумкин, иш бор жойда хатоликлар ҳам учраб туради. Лекин, бу хатоликларни олдини олиш ва келгусида йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда”, - дея қўшимча қилган вазирлик.

ХТВ бу вазият барчани ўз вазифаларини бажаришда эътиборлироқ бўлишга ва ишга профессионал ёндашишга ундашига умид билдирган.

Вазирлик ҳозирги шароитда ўз соғлиғини хавф остига қўйиб ҳам анъанавий ҳам масофавий шаклда фаолият олиб бораётган ҳамда видеодарсларни тасвирга олиш жараёнларига жалб қилинган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирган.

242
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Бир нечта мамлакат фуқаролари учун Россияга кириш тақиқи бекор қилинди

0
Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея фуқаролари Россияга ҳаво ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея билан мунтазам авиақатновларни тикламоқда. Тегишли қарорга Россия бош вазири Михаил Мишустин имзо чекди.

Юқорида кўрсатилган давлатлар фуқаролари Россияга ҳаво ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин, россияликлар, ўз навбатида, ушбу мамлакатларга парвоз қилишлари мумкин.

Россия ҳукумати сайтида ёзилишича, рейслар ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Самолётлар Нур-Султон (Қозоғистон), Бишкек (Қирғизистон), Минск (Беларусь) шаҳарларига парвоз қилади.

Жанубий Корея билан авиақатнов эса 27 сентябрдан қайта тикланади.

Шунингдек, Россия халқаро авиақатновлар тикланиши муносабати билан чет элдан фуқароларини чартер рейсларда олиб келиш дастурини тўхтатиб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея билан мунтазам авиақатновларни тиклашга қарор қилгани ҳақида хабар қилинган эди.

0
Теглар:
авиапарвозлар, коронавирус, Жанубий Корея, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь, Россия