Начальник Главного управления по вопросам миграции МВД России генерал-лейтенант полиции Валентина Казакова

Россияда хорижий фуқаролар ҳужжатлари муддати яна бир бор узайтирилиши мумкин

487
Хорижий фуқаролар учун Россия ҳудудида вақтинча яшаш ва меҳнат қилишга рухсат берувчи барча ҳужжатлар 15 сентябрдан сўнг ҳам узайтирилади.

ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Айни дамда Россияда бўлиб турган хорижий фуқароларнинг Россия ҳудудида яшаш ва ишлашга рухсат берувчи ҳужжатлари муддати яна бир бор узайтирилади. Бу ҳақида Россия ИИВ Миграция бўлими бошлиғи Валентина Казакова РИА Новостига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

"Айни дамда пандемия туфайли чегараларни кесиб ўтишга бўлган чекловлар ҳалигача амал қилаётгани туфайли биз хорижий фуқаролар учун Россия ҳудудида вақтинча яшаш ва меҳнат қилишга рухсат берувчи барча турдаги ҳужжатлар, жумладан виза, патент, яшашга рухсатнома ва бошқа рухсатномалар муддатини 2 маротаба узайтирдик. Улар 15 сентябрдан сўнг ҳам узайтирилиш эҳтимоли жуда катта", - деди Казакова. 

Шу билан бирга Россия Миграция хизмати раҳбари бу йил Россияда миграция соҳасида янги қонун ишлаб чиқилганини ва у келажакда хорижий фуқаролар ишлаши учун ҳужжатлар расмийлаштиришда жуда қулай бўлиши ҳақида хабар қилди. Янги қонун матни 2021 йилда эълон қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, Россия президентининг фармонига асосан хорижий фуқаролар ҳужжатлари биринчи маротаба 15 мартда 3 ойга ва иккинчи маротаба 15 июнда яна 3 ойга узайтирилган эди. 

487
Бригада из 35 московских врачей вылетела в Узбекистан для оказания консультативно-методической и практической помощи местным специалистам в лечении пациентов с COVID-19

Яна бир гуруҳ москвалик шифокорлар Ўзбекистонга жўнаб кетишди

5
(Янгиланган 13:08 18.09.2020)
Москвалик 35 нафар турли мутахассис шифокорлари Ўзбекистонлик ҳамкасабаларига консултатив-методологик ва амалий ёрдам бериш учун юборилди.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Москвадан 35 нафар шифокорлар COVID-19га қарши курашда Ўзбекистонлик ҳамкасабаларига ёрдам бериш мақсадида Тошкентга жўнаб кетишди, деб хабар қилмоқда Мосгорздав матбуот хизмати. 

Ёрдам бригадаси таркибида инфекцинистлар, анестезиологлар, рентгенологлар, лаборатория диагностлари, пульмонологлар, эпидемиологлар, болалар шифокорларива тиббий ҳамширалар бор. Шифокорлар иш бошлаш учун керакли бўлган индивидуал ҳимоя восталари билан таъминланган. 

Россиялик шифокорлар Ўзбекистонлик ҳамкасабаларига консультатив-диагностик ёрдам бериши, COVID-стационарларига ташриф буюриши, клиникаларни қайта профиллаштиришга ёрдам бериши, "қизил" ҳудудларда беморларни кўздан кечириши ҳамда турли мутахассисдаги шифокорлар учун семинарлар ташкил қилиши режалаштирилган. 

Турли мутахассислардан иборат тиббий бригадани Москва шаҳар 67-сонли клиник шифохона хирурги Константин Покровский бошчилик қилмоқда. Ушбу гуруҳ аъзолари шифокорлари олдин Кавказ ва Тыва республикаларида, Қозоғистонда бўлган эди. Эпидемия бошланганидан буён москвалик шифокорлар Ингушетия, Доғистон, Камчатка, Ханти-Мансийск, Ямал-Ненецк автоном округларида бўлиб, маҳаллий шифокорларга ёрдамга ююборилган эди. 

5
Цифровой фотоаппарат Зенит-М

ОАВ фуқаро шахсий суратидан қандай ҳолларда рухсатсиз фойдаланиши мумкин?

34
(Янгиланган 12:27 18.09.2020)
Ҳуқуқшунос фикрига кўра, ахброт коммуникация ривожланган даврда фуқаро шахсий ҳаётига доир маълумотларни ҳимоя қилиш жуда муҳим.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Фуқаролик кодексига шахсий фотосуратдан рухсатсиз фойдаланишни таъқиқлашга доир янги модда киритилишини - Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминов изоҳлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Фуқаролик кодексининг янги таҳририга фуқаронинг ўз тасвирига бўлган ҳуқуқи ҳимоясига доир модда киритилиши жамиятда фаол муҳокамага сабаб бўлган эди. Айрим ОАВларда ушбу модда давлат хизматчиларини ҳимоя қилишга қаратилган деган фикрлар ҳам айтилди. 

ЎЗбекистон Фуқаролик кодексига киритлаётган янги моддада, умумий қоида тариқасида - ҳар қандай фуқаронинг фото ёки видео тасвиридан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилинади, дейилган. 

Ушбу қоидадан истиснолар, яъни розилик талаб этилмайдиган ҳолатлар:

1.Тасвирдан давлат ёки жамият манфаатлари учун фойдаланилганда:

  • жиноятчи ёки бедарак йўқолганларни қидиришда;
  • давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва илм-фан соҳаларининг таниқли вакиллари суратларини жамият учун қизиқарли  ахборот тарқатиш мақсадларида фойдаланганда;
  • давлат хизматчиларини хизмат вазифаларини бажариш жараёнида тасвирга тушириш ва бундай тасвирлардан фойдаланиш ҳоллари киради.

2. Оммавий тадбирларда ва жамоат жойларида ушбу жойлардаги умумий жараёнларни акс эттириш мақсадида олинган суратларда.

  • Масалан: байрамларни, ресторанлардаги тадбирларни, кўчаларда содир бўлаётган воқеаларни тасвирлаш учун. 

3. Ушбу фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида. Ушбу мақсадда олинган суратлар учун ҳам рухсат талаб этилмайди. Ушбу суратлардан фуқаронинг ўзи ҳам фойдаланиши мумкин бўлади. 

Қандай жавобгарлик белгиланган?

Фуқаро суратидан мақсадга номувофиқ фойдаланганда фуқаролик ҳуқуқий характерга эга бўлган жавобгарлик келиб чиқади. Маъмурий ёки жиноий жавбогарлик келиб чиқмайди. Яъни “жабрланган” фуқарол ўз тасвирини фотоаппарат ёки мобил телефондан ўчириб ташлашни, ОАВ ёки рекламадан олиб олиб ташлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Замон талаби

Ҳуқуқшунос фикрига кўра, ахброт коммуникация ривожланган даврда фуқаро шахсий ҳаётига доир маълумотларни ҳимоя қилиш жуда муҳим.

“Фуқаронинг тасвирини ҳимоя қилиш бугунги ахборот коммуникация ривожланган даврда жуда муҳим. Чунки, ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг тасвирларидан фойдаланган ҳолда уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи, оилавий ва шахсий сирини ошкор этувчи маълумотлар тарқатиш ҳоллари кам эмас. Оқибатда, жамиятда фуқаролар ўртасида турли низолар келиб чиқмоқда”, - дейди ҳуқуқшунос.

Мадаминов айтишига кўра, Ўзбекистон бу каби қонунлар қабул қилишда биринчилардан эмас. Шунга ўшаш талаблар Европа, Россия ва Қўшни Қозоғистон қонунчилигида ҳам назарда тутилган.

34