ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президентининг фармойишига биноан бир қатор ҳудудий божхона бошқармаларида тайинловлар амалга оширилди, деб хабар қилди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Божхона хизмати полковниги Саидов Толибжон Багадырович Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Божхона хизмати подполковниги Умаров Қаҳрамон Акбарович Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Божхона хизмати подполковниги Мусамухамедов Нодир Камалитдинович Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига амалга оширилаётган ташрифи доирасида Бухоро шаҳридаги давлат хизматлари маркази ва IT Park ни бориб кўрди.
IT Parkнинг Бухоро филиалида ўқувчилар, талабалар ва фрилансер дастурчилар ўйинлар орқали ахборот технологияларига қизиқтирилади, кейин ўқитилиб, лойиҳалар ишлаб чиқишга ўргатилади. Бу ерда ёш ҳаваскорлар, робототехниклар, веб дизайнерлар, профессионал дастурчилар йиғилган.
– Бухоро азалдан илм-фан маркази бўлган. Бугун ҳам билимли, интилувчан ёшлар кўп. Бухоронинг IT соҳаси бўйича брендини яратиш керак. Бунинг учун барча нарса – шароит, ресурс, интеллект бор, – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент шунингдек долзарб иқтисодий-ижтимоий масалалар бўйича ёш дастурчиларга буюртма бериш, маблағ, энергия ресурслари ва вақтни тежовчи дастурий маҳсулотлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Айни дамда Bukhara City мажмуасида IT Park учун янги 9 ва 12 қаватли замонавий бинолар қурилмоқда. Мажмуада коворкинг маркази, офислар, меҳмонхона, ресторан ва спорт заллари бўлади. У ерда 700 дан зиёд иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.
Президент ташрифи Олот тумандан бошлангани бежиз эмас. Ўтган йилнинг 27 апрел кунида Бухоро вилоятига Жанубдан кучли шамол кириб келиши оқибатида уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етганди.
Ўтган давр мобайнида Олот ва қўшни туманларда Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманларида 45 мингта уй, 204 та кўп қаватли турар жой таъмирланди, 1000дан ортиқ ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари, йўллар, электр, газ ва алоқа тармоқлари тикланди.
Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев вертолётда ушбу ишлар қамровини кўздан кечирди ва айни дамда маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу Ўзбекистон президентининг 2021 йилда ҳудудлар иқтисодиий ривожланиши билан танишишга қаратилган биринчи ташрифдир.
Куни кеча ушбу масалалар юзасидан матбуот анжуманида депутатлар ўз фикрларини билдиришди.