Сбор урожая хлопка в Изобильненском районе Ставропольского края. Впервые за 50 лет на Ставрополье собирают урожай хлопка.

Пахта терим пулидан солиқ олинмайди - Адлия вазирлиги

58
(Янгиланган 10:03 08.10.2020)
Бу йилги пахта мавсумида ёлланма теримчиларга 1 килограм пахта учун 1-теримда 1000 сўмдан, 2-теримда 1400 сўмдан кам бўлмаслиги керак ва ушбу маошдан ҳеч қандай солиқ олинмайди. 

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Пахта терим пулидан солиқ олинмайди. Бу ҳақида Ҳуқуқий ахборот портали Ўзбекистон Солиқ кодексига асосан хабар қилмоқда. 

"Солиқ кодексига мувофиқ, пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг пахта териш орқали топган даромадига солиқ солинмайди. Яъни неча килограмм пахта терган бўлсангиз ҳам, терим учун берилган пулдан даромад солиғи олинмайди", - дейилган хабарда. 

Ҳуқуқий ахброт порталига маълум бўлишича, айрим ҳудудларда10 кг пахта терими пулидан 1 000 сўм солиқ учун деб ушлаб қолишаётган экан. Бунга жавобан портал юқоридаги маълумотни келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигида белгиланишига кўра, бу йилги пахта мавсумида ёлланма теримчиларга терим учун пуллар пахтанинг килограмми учун 1-теримда 1000 сўмдан, 2-теримда 1400 сўмдан кам бўлмаслиги керак. 

Ундан ташқари Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Тахтакўпир, Хўжайли, Шуманай, Чимбой ва Нукус туманлари, Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Қарши туманларида, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Бандихон, Музработ ва Шеробод туманларида терилган ҳар бир килограм пахта учун Давлат бюджети ҳисобидан қўшимча 200 сўм устама тўланади. 

Ишчи ва иш берувчи муносабатлари меҳнат шартномаси орқали расмийлаштирилган бўлиши керак. 

58
Самолет авиакомпании Сомон Эйр. Архивное фото

Тошкент ва Душанбе орасида парвозлар яқин орада бошланади

14
(Янгиланган 11:16 23.10.2020)
Тошкент ва Душанбе орасида парвозлар яқин орада тикланиши мумкин - айни дамда икки давлат таалуқли муассасалари бу борада музокаралар ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари Тошкент ва Душанбе орасида доимий парвозларни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олишди. Бу ҳақида Транспорт вазирлигига асосан Sputnik мухбири хабар бермоқда.  

"Ҳозирча парвозлар бошланиш аниқ санаси ҳамда икки пойтахт орасида қатновлар сони маълум эмас. Айни дамда ушбу масала муҳокама қилинмоқда", - дейилган расмий хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Душанбе орасида парвозлар пандемия туфайли 16 март куни бекор қилинган эди. 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон чегаралари орқали барча транспорт турларида киришга рухсат берилди. 

Uzbekistan Airways компанияси талабига биноан, парвозга фақат манфий натижали ПЗР тест топширган йўловчилар қўйилади. Тест парвоз вақтида 72 соатдан узоқ бўлмаган вақт ичида топширилган бўлиши керак.

14

Қашқадарёда ишчилар нимадан норози бўлгани аниқланди

127
(Янгиланган 10:06 23.10.2020)
Бир неча кун олдин можаро уюштирган Uzbekistan GTL компанияси ишчилари аслида узоқ вахта тартиби ҳамда сифатсиз овқатдан норози бўлишган.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Энергетика вазири, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қашқадарё вилояти ҳокими, “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари Қашқадарё вилоятида жойлашган GTL компанияси ишчилари билан учрашиб уларнинг талабларини тинглашди.

Встреча с рабочими компании ETER Engeneering

Эслатиб ўтамиз, 21 октябр куни ушбу компания ишчилари томонидан можаро содир этилган, норозилик белгиси сифатида офисларининг ойналини синдириб, компания мулкига зарар етказишган эди.

Ишчилар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлишича, улар биринчи навбатда карантин шароитида 40-45 кун объектдан чиқмай ишлаш тартиби ўрнатилганидан норози бўлишган.

Иккинчидан, ишчилар ошхонадаги узун навбат ва овқат сифатидан ҳам норози бўлишган.

Ижтимоий тармоқларда айтиб ўтилган ойлик маошларигтгш ўз вақтида тўлаш муаммоси – ўз тасдиғини топмади. Ишчилар маошлар ўз вақтида тўланаётганини тасдиқлашди.

Ишчилар “ENTER Engineering” компанияси раҳбарияти, вилоят ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар вакилларига миннатдорлик билдиришди.

 – Бу учрашув туфайли биз илк бор илгари ҳеч кўрмаган лойиҳа ва компания касаба уюшмаси раҳбарлари билан юзма-юз учрашдик, - деб қайд этишди оддий ишчилар.

Учрашув якунида Қашқадарё вилояти ҳокими санитария ва эпидемиология чораларига риоя қилган ҳамда ва ПЦР таҳлилини ўз вақтида топширган - қатъий карантин чораларининг бекор қилиниши маъқулланди.

Шунингдек, корхонада йиғилиб қолган норозиликларни ўрганиш ва ҳал этиш учун махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, уларнинг таркибига ҳокимият ва бошқарувчи компания, энергетика вазирлиги, вазирлиги ва Ўзбекнефтгаз вакиллари киритишга келишиб олинди.

Встреча с рабочими компании ETER Engeneering
127
Президент РФ В. Путин принял участие в заседании дискуссионного клуба Валдай

Путин Россия душманларига: "Дафн маросимингизда шамоллаб қолмасак гўргайди"

0
(Янгиланган 11:28 23.10.2020)
Россия президенти Владимир Путин "Валдай" мунозаралар клубида чиқиш қилиб, Россия душманлари, президентликда қолиши имконияти, пандемия, иқтисод, санкциялар ҳақида фикр билдирди. Президент чиқишидан асосий фикрлар

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Владимир Путин "Валдай" мунозаралар клуби йиғилишида иштирок этди, президент видеоалоқа орқали чиқиш қилди. Жорий йил мавзуси — "Пандемия сабоқлари ва янги кун тартиби: жаҳон инқирозини қандай қилиб дунё учун имкониятга айлантириш мумкин".

Давлат раҳбарининг муҳим баёнотлари - РИА Новости материалида.

"Россияни сўниши"ни кутиш ҳақида

Ўз чиқишида Путин айрим давлатлардаги Россиянинг ҳолдан тойишига умид қилинаётгани бўйича фикр билдирди.

"Давлатимизни мустаҳкамлаб, дунёда ва бошқа давлатларда нималар рўй бераётганини кўриб, Россиянинг секин-аста сўнишини кутаётганларга шуни айтмоқчиман: бизни бу ҳолатда бир нарса ташвишга солмоқда: дафн маросимингизда шамоллаб қолмасак гўргайди".

Президент Россия ўзининг ақлий, ҳудудий, иқтисодий ва ҳарбий имкониятлари ва салоҳиятини адекват баҳолашини таъкидлаб ўтди.

Пандемия ҳақида

COVID-19  ҳақида гапирар экан, Путин коронавирус чекинмаганини, дунё барча соҳаларда "тектоник силжишлар" бўсағасида турганини айтди.

 

0