ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Чорвачилик соҳаси ривожланишида ўзининг катта ҳиссасини қўшган забардаст ва буюк олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик Шавкат Акмалхонов 2020 йил 11 октябрда 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Акмалхонов Шавкат Асамович 1933 йил 18 август куни Тошкент шаҳрида зиёлийлар оиласида таваллуд топган. 1956 йили Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини олим зоотехник мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1956-1958 йиллар мобайнида Тошкент вилояти Оққўрғон тумани моддий-техник таъминоти ташкилотида зоотехник лавозимида меҳнат фаолиятини бошлаган. 1958-1961 йилларда Ўзбекистон чорвачилик илмий-тадқиқот институтининг аспирантура бўлимига ўқишга кирган.
1961-1963 йилларда шу институтда катта илмий ходим, 1963-1984 йиллар мобайнида институт директорининг илмий ишлар бўйича муовини, 1984-1990 йиллар мобайнида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги академияси вице-президенти бўлиб ишлаган. 1990-2006 йилларда “Племэлита” илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон чорвачилик илмий-тадқиқот институтининг Сут ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларини озиқлантириш лабораторияси мудири бўлган. 2006-2014 йилларда лойиҳа раҳбари бўлиб ишлаган.
2014 йилдан ҳозирги вақтгача институтда етакчи илмий ходим сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2021 йилда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХББ) соҳасида амалга қатор истиқболли режалар амалга оширилиши кутилмоқда.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиётган номзодлар давомати ва ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, 2021 йилда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда аризаларни онлайн юбориш ҳам жорий этилиши кутилмоқда. Тўловларни эса тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш мўлжалланган. Бу фуқароларнинг сабабсиз кутиб қолишларининг олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.
Эслатаб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрелдан тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди. Бунда 2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини 3 фоизга етказиш назарда тутилган.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
2021 йилдан бошлаб ҳар йили бир ой давомида мактабларда “Шахмат ойлиги” ташкил этилади.
2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент шаҳрида Президент соврини учун халқаро шахмат турнири, Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир, шунингдек, шахмат бўйича XVII Жаҳон чемпиони Р.М. Қосимжонов халқаро турнири, Самарқанд шаҳрида “Соҳибқирон кубоги” халқаро шахмат турнири, Хива шаҳрида “Ал-Беруний” халқаро шахмат турнири, Бухоро, Термиз ва Хива шаҳарларида “Туризм ва шахмат ҳафталиги” ташкил этилади.
Шунингдек, шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциацияси ташкил этилди.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади.
Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.