Дубай шаҳзодаси лочин ови акс этган видеолавҳани эълон қилди

627
(Янгиланган 11:56 08.12.2020)
Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ал Мактум навбатдаги лочин овини уюштирди. Одатда лочин овини Навоий вилоятида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ал Мактум навбатдаги лочин овини уюштирди. Бу ҳақда Instagram саҳифасида видео лавҳани жойлаштирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Fazza (@faz3)

Шаҳзода одатда лочин овини Навоий вилоятида амалга оширади. У ҳар йили Ўзбекистонга ов қилиш мақсадида келади. Шаҳзода бошчилигидаги делегация лочинлар билан тувалоқларни овлайди.

Ўтган йилда ал-Мактум 31 октябрь куни Дубайдан Тошкентга учиб келганди.

627
Бронзовый бюст первого президента Узбекистана Ислама Каримова

Қашқадарёда Ислом Каримов бюсти учун ўқитувчилардан мажбурий пул йиғилдими?

67
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги мактабларнинг бирида ўқитувчилар ҳокимликдан Ислом Каримов бюсти тарқатилгани ва бу учун улардан мажбуран пул йиғилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Қашқадарёда вилоятидаги мактабларда Ислом Каримов бюсти учун мажбурий пул йиғилгани ҳақида хабарларга расмий муносабат билдирилди.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ҳамда келажак авлодга етказиш бўйича тайёрланган бюстларни вилоятдаги идора, корхона, ташкилот ва муассасаларга ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларга етказиб бериш тўғрисида таклифий тақсимот жадвалига кўра, вилоят халқ таълими бошқармасига 200 дона тақсимот қилинган.

Ушбу бюстлар вилоят халқ таълими бошқармасининг ички тақсимоти асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига тақсимлаб берилган. Жумладан, Чироқчи туманига 30 дона, Қарши шаҳрига 9 дона, Қарши туманига 12 дона, Миришкор туманига 7 дона, Ғузор туманига 12 дона, Деҳқонобод туманига 17 дона, Қамаши туманига 15 дона, Косон туманига 18 дона, Китоб туманига 16 дона, Муборак туманига 6 дона, Нишон туманига 7 дона, Касби туманига 10 дона, Шаҳрисабз туманига 15 дона, Яккабоғ туманига 18 дона, Шаҳрисабз шаҳрига 4 дона бюстлар тақсимот қилиб берилган.

Таъкидланишича, ҳозирда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ҳомийлик ёки бюджетдан ташқари тушган маблағ асосида шакллантириб, мактабларга тарқатиш учун сақланмоқда.

Қолган 5 та туманда Ислом Каримовнинг бюстлари, ўзлари ташаббус кўрсатган мактаб директорларига тарқатилган. Жумладан, Чироқчи, Муборак, Қарши, Косон, Деҳқонобод туманлари мактабларига тарқатилган.

“Пул маблағлари мактаблар жамоасидан йиғиб олинмаганлиги маълум бўлди”, — дейилган хабарда.

67
Теглар:
Халқ таълими вазирлиги (ХТВ), Қашқадарё вилояти

УзАвто янги Chevrolet Trackerни савдога чиқарди

209
Янгиланган Chevrolet Tracker панорама люк, 8 дюмли экранли аудиотизим, орқа камера  ва калитсиз кириш каби қулайликлар билан жиҳозланган. 

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. УзАвто Моторс янги Chevrolet Trackerни савдога чиқарди, деб хабар қилмоқда компания расмий веб саҳифаси. 

Янги кроссовер биринчи навбатда ўзининг замонавий дизайни, хавфсизлиги ва тежамкорлиги билан харидорларнинг жалб қилиши кутилмоқда. Шунингдек унинг қулайлик ва самарадорлик хусусиятлари ҳам оширилган.

Обновленный Chevrolet Tracker

Хусусан, янги Trackerда панорама люк, светодиодли чироқлар, 8 дюмли экранли аудиотизим, орқа камера,  ва бошқа кўплаб қулайликларни топиш мумкин. 

Tracker замонавий, 123 от кучига эга бўлган 3 цилиндрли ЭCОТEC турбомотор билан жиҳозланган бўлиб, унинг ёнилғи сарфи 100 кмга - 5,5 литрни ташкил қилади (аралаш цикл). 

Автомобил шунингдек 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси, калитсиз очиб/ёпиш ва ўт олдириш, экологияни асраш ва ёқилғи тежашга мўлжалланган "старт-стоп" тизимлари билан жиҳозланган. 

"Янги Chevrolet Tracker 2021 йилнинг 25 январ санасидан бошлаб 2та комплектацияда савдога чиқарилди", - дейилган хабарда. 

Chevrolet Trackerнинг · бошланғич комплектацияси - 145 130 000 сўмдан бошланади. LT комплектация - 193 043 478 сўм*. (*Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган)

Айни дамда компания бошланғич комплектация автомобиллари сотувда йўқ, лекин харидорлардан буюртмалар қабул қилинмоқда. Етарли миқдордаги сўровлар жамланганидан сўнг, компания ушбу автомобилларни харидорларга етказиб берилишини таъминлайди, - дейилган расмий хабарда.

209

Россияга кириш учун “запрет” қўйилишининг асосий сабаблари ИИВ

161
(Янгиланган 13:43 25.01.2021)
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги мамлакатга кириш учун “запрет” қўйилишининг асосий сабабларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Чет эл фуқароларининг Россия ҳудудига кириш учун тақиқ қўйилишининг асосий сабаблари – мамлакатда бўлиш шартларини бузиш ва ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиш.

ИИВ матбуот маркази маълум қилишича, чет элликларнинг Россияга киришини тақиқ қўйиши  тўғрисидаги қарорларни қабул қилишнинг асосий сабаблари - "мамлакатда вақтинча бўлиш шартларини бузиш, шунингдек, ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиш".

Вазирликда аниқлик киритилишича, бундай қарорлар қабул қилинган чет элликлар, асосан, Россия Федерациясига визасиз кирадиган яқин хориж фуқаролари бўлди - 2020 йилда жами 189 минг хорижий фуқароларнинг Россияга кириши тақиқланган. Бир йил олдин бу кўрсаткич 250 минг кишидан ошганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда меҳнат мигрантларини қурилиш майдонларига жалб қилишни 1 мартга қадар соддалаштириш бўйича ҳукуматга кўрсатма берганди.

Ўтган ҳафтада Россияда Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан келган қурилиш соҳасидаги ишчиларни олиб келиш бўйича махсус механизм йўлга қўйилгани ҳақида хабар бергандик. Россия қурилиш компаниялари ёки ҳудудлар энди маълум бир объект учун мигрантларни олиб келиш тўғрисида қурилиш вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин. Келишув тахминан уч ҳафта давом этади.

161
Теглар:
ММЦ, ИИВ, Ўзбекистон, запрет, мигрантлар, Россия
Мавзу бўйича
Терроризмда гумон қилинган 820 нафардан зиёд мигрант Россияга киритилмади
Ватанга олиб келинган мигрант ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди
Россияга 2020 йилда қанча мигрант кириб борганлиги маълум бўлди
Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда нафақат қурилишларда керак – Поставнин