Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда 1293 киши ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

59
(Янгиланган 13:54 14.10.2020)
Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб январь-сентябрь ойлари давомида жами 3 912 559 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган 9 ойида (январь-сентябрь ойлари) жами 4294 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бундан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумотлари дарак бермоқда.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 510 тага камроқ.

Сўнгги 9 ой давомида рўй берган ЙТҲлар оқибатида 1293 та ўлим ҳолати қайд этилган. Жами 3886 киши тан жароҳати олган.

ЙТҲларининг 728 таси болалар, 1919 таси пиёдалар, 579 таси велосипедлар, 146 таси лицензияга эга бўлмаган таксилар ва 77 таси мотоцикллар иштирокида содир этилган.

Маълум қилинишича, республика бўйлаб энг кўп ЙТҲ Фарғона вилоятида — 666 та (2019 йил январь-сентябрь оралиғида — 712 та), Тошкент вилоятида — 495 та (688 та) ва Тошкент шаҳрида — 487 та (518 та), энг ками эса Сирдарё — 101 та (105 та), Жиззах — 118 та (177 та) ва Навоий — 144 та (153 та) вилоятларида кузатилган.

Сурхондарё вилоятида ўтган йилгига нисбатан ЙТҲлар кўрсаткичи 34 фоизга камайган ва 186 тани (2019 йил январь-сентябрь оралиғида — 283 та) ташкил қилган.

Республика ҳудудида 2020 йилнинг 9 ойида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликлари тўғрисида маълумот
Республика ҳудудида 2020 йилнинг 9 ойида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликлари тўғрисида маълумот

Шунингдек, ҳисобот даврида йўл-транспорт ҳодисалари асосан пиёдалар йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтиши (17,8 фоиз), белгиланган тезликка риоя қилмаслик (15,5 фоиз), велосипед йўлаклари ташкил этилмагани (6,3 фоиз), чарчоқлик ёки ухлаб қолиш (6,2 фоиз) ва автомобилни маст ҳолатда бошқариш (1,7) каби ҳолатлар оқибатида содир бўлган.

Ушбу давр мобайнида республика бўйлаб жами 3 912 559 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган.

Шулардан:

2 130 163 таси – қўпол қоидабузарликлар;

565 581 таси – хавфсизлик камарини тақмаслик;

282 739 таси – қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;

121 373 таси – пиёдалар қоидабузарлиги;

114 486 таси – светофорга бўйсунмаслик;

27 308 таси – телефондан фойдаланиш;

20 278 таси – маст ҳолда бошқариш;

7 928 таси – ЙПХ ходимларига бўйсунмаслик;

7 890 таси – ноқонуний қорайтирилган ойна.

Республика ҳудудида 2020 йилнинг 9 ойида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликлари тўғрисида маълумот
Республика ҳудудида 2020 йилнинг 9 ойида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликлари тўғрисида маълумот
59
Национальная валюта Узбекистана — сум

Айрим транспорт воситаларидан утилизация йиғими ундирилмайди

37
Айрим транспорт воситаларидан 2022 йил 31 декабрга қадар утилизация йиғими ундирилмайди. Ҳукумат қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. “Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 31 декабргача қуйидагиларга утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади:

- юк ташиш учун мўлжалланган шатакчи автомобиллар (ТИФ ТН коди 8701 20, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно), шунингдек, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошганлари бундан мустасно);

- юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8704 22, 8704 23) ҳамда махсус мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40, 8705 90);

- ҳайдовчи билан бирга 10 ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно).

Шунингдек, эндиликда давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида олиб кириладиган транспорт воситаларига ҳам утилизация йиғими ундирилмайди.

37
Стенд Узбекистана на продовольственной выставке Продэкспо-2020

Алкогол истеъмол ёшини янада ошириш таклиф қилинди - янги қонун

82
(Янгиланган 14:16 30.10.2020)
Узумчилик ва виночилик агентлиги табиий винолардан бошқа алкогол рекламасини таъқиқловчи қонун лойиҳасини таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Ўзбекистонда алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотишда, реклама қилишда қўшимча чековлар киритилиши мумкин. Бу ҳақида янги қонун лойиҳақида айтиб ўтилган. 

Ушбу қонун лойиҳасида айтилишига кўра, алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш тартибига қўйидаги чекловларни киритиш керак: 

1. Алкогол ва тамаки маҳсулотларини фақат 21 ёшда катта бўлган фуқароларга (ҳозир 20) 

2. Алкогол (кўпикланадиган ва табиий винодан ташқари) ва тамаки маҳсулотларини реклама қилишнинг ҳар қандай турлари, сотувини рағбатлантириш ва ҳомийлик қилиш тақиқланади

3. Кўпикланадиган ва табиий вино учун реклама телевидениеда маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан соат 07:00 гача намойиш қилиниши мумкин.

4. Алкогол маҳсулотини иш жойларида, кўчалар, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида истеъмол қилишга йўл қўйилмайди.

5. Тамаки маҳсулотларин жамоат жойларида ва транспортда фақат махсус ажратилган жойларда истеъмол қилиш мумкин; 

6. Шахсий автотранспорт воситаларида 18 ёшга тўлмаган ёки хомиладор аёллар бўлган тақдирда, тамаки маҳсулоти ва чилимни истеъмол қилиш тақиқланади.

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан таклиф этилган ушбу қонун лойиҳаси 13 ноябрга қадар муҳокамада бўлади. 

 

 

 

 

82