ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. 2020 йилнинг 15 октябридан эътиборан давлат боғчаларга қабул учун талабномаларни электрон тарзда юбориш тизими қайта ишга тушади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Тизимга келиб тушган йўлланмаларга электрон генерация ёрдамида ишлов берилганидан сўнг, қўйидагиларни бажариш лозим:
Эслатиб ўтамиз, сентябр ойидан тайёрлов (6-7 ёшдаги болалар), юқори (5-6 ёшдаги болалар) гуруҳлар, 12 октябрдан эса – ўрта (4-5 ёшдаги болалар) гуруҳлар ўз фаолиятини бошлаган бўлса, ноябр ойи бошидан кичик (3-4 ёшдаги болалар) гуруҳларга болаларни қабул қилиш бошланади.
Давлат МТТлар ишини тўлақонли йўлга қўйиш учун маҳаллий депутатлар Кенгашининг ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг рухсатлари талаб этилади.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 43 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 219 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 37 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 78 915 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди.
Айни пайтда 682 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда - 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ўзбекистонда жами 622 киши пандемия қурбони бўлди.
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 116,5 миллиондан ошди, 2,5 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (28,9 млн), Ҳиндистонда (11,2 млн), Бразилияда (10,9 млн).
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Самарқандда Туркиянинг бош консулхонаси очилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Тадбирда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлари вазирлари Абдулазиз Камилов ва Мевлут Човушўғли ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовлар иштирок этди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Камилов Туркиянинг Самарқанддаги бош консулхонаси маданий-гуманитар, туризм соҳаларида ҳамкорлик ва ҳудудлараро алоқалар ривожланишига ижобий туртки беришини таъкидлади.
“Ишончимиз комилки, Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири, азиз биродарим Мевлут Чавушўғлу иштирокида очилган гўзал Самарқанд шаҳридаги Бош консулхона бу жараённи янада ривожлантиришда ўзига хос ҳисса қўшадиган янги институтлардан бирига айланади”, - деди у.