Медицинский работник оказывает помощь пациенту с COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус: 23 октябрь асосий хабарлари

679
Сутка давомида 206 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 724 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 206 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 724 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 80 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 223 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 61 957 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Айни пайтда 2 225 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 542 киши пандемия қурбони бўлди.

Такроран юқтириб олиш

Ўзбекистонда COVID-19ни такроран юқтириб олиш ҳолатлари мавжуд, деб маълум қилди ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева.

“COVID-19 – бу янги инфекция. Организмда бу вирусга қарши антитанача ишлаб чиқарилади. Аммо антитаначалар қанчалик чидамли, қайта зарарланиш мумкинми ва бу ҳолат қанча муддат давомида юз бериши аниқ эмас. Ҳозирги кунда бу муаммо ўрганилиб борилмоқда.

Бугунги кунда республикамизда коронавирус билан қайта зарарланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Биз қайта зарарланиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлигига илмий томонлама амин бўлишимиз лозим”, – деди штаб аъзоси.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 41,9 миллиондан ошди, 1,1 миллион ортиқ киши вафот этди, 31,2 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (8,7 млн), Ҳиндистонда (7,8 млн), Бразилияда (5,3 млн).

679
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1296)

Йил охирига қадар Сергелида ер усти метроси очилади - президент

0
Шавкат Мирзиёев ТМЗ очилиш маросимида йил охирига қадар Сергели ер усти метроси ишга тушишини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 4 дек- Sputnik.  Сергелида йил охирига қадар ер усти метроси очилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент Металлургия зводи очилиш маросимида эълон қилди.

"Ер усти метроси тўғрисида гапирганда, биз отахонларга йил охиригача топширамиз деб ваъда берувдик. Худо хохласа 25 декабрдан 1гача очилиши таъминлаймиз", - деди президент. 

 

 

 

 

0
Оповещение о наложении штрафа

Маъмурий жарима 15 кун ичида тўланса 25 % чегирма берилади - Олий суд

62
(Янгиланган 12:34 04.12.2020)
Келажакда маъмурий жарималарни ўз вақтида тўлаган фуқаролар учун жарима миқдоридан чегирмалар жорий этилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 дек, Sputnik. Келажакда қонун ижросини ўз вақтида бажарган фуқаролар учун турли рағбатлантириш услублари ҳам ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, маъмурий жарималарни тез ва ўз вақтида тўлаган фуқаролар учун чегирмалар жорий этилиши мумкин.

Бу ҳақда АОКАда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Олий суд судъяси Абдурасул Эранов маълум қилди.

"Агар қарор топширилганидан сўнг у 15 куни ичида бажариладиган бўлса, жариманинг 75%ини тўлаш кифоя бўлди. Қолган 25% идан озод қилинади", - деди Эранов.   

Ундан ташқари, тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий фаолиятлар соҳасида кўплаб қонунбузарликлар жиноят рўйхатидан чиқарилиб енгилроқ тоифага ўтказилиши, жазо чоралари енгиллаштирилиши ҳам кўзда тутилган.  

Маълумот учун, дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам шунга ўхшаш тартиб жорий этилган. Хусусан Россияда ҳайдовчилар белгиланган жаримани 2 ҳафта ичида тўлаган тақдирда жарима миқдоридан 50% чегирма берилади. 

62