Здание МВД Узбекистана в Ташкенте

ИИВ фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

387
Вазирлик хабарига кўра, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Хабарда ёзилишича, айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

“Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда  (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз”,  - дейилган хабарда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқиш сўралган.

387

Пандемия шароитида Янги йилни қандай нишонламоқчисиз?

0
0
Картофель

Картошкани қандай тўғри истеъмол қилиш керак шифокор тавсияси

173
Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, картошкани пўчоғи билан истеъмол қилмаслик керак, чунки унда тупроқ ва ҳаводан зарарли моддалар тўпланади.

"Шунингдек, картошкани жуда юқори ҳароратда пиширмаслик керак", - дейди мутахассис.

Бунда қовурилганидан сўнг сабзавот ёғ ва токсинлар билан тўйинади, тозаланган картошкани қайнатиш ёки буғда пишириш яхшироқ, чунки бу ҳолда сабзавот максимал миқдорда озуқа моддалари - калий, натрий, Б6 витаминини беради.

Шифокор соғлиққа зарар бўлмаслиги учун 200-300 грамм картошкани ҳафтасига 2 марта истеъмол қилишни тавсия қилди.

173
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

137
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

137