Тошкентда “автомойка” ходимларини ишга қабул қилишда текшириш кучайтирилади

357
Пойтахтда автомобилни ўз мақсадида ишлатиш, олиб қочиш каби жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ишга қабул қилинаётган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар батафсил текширилади.

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Тошкентда автомашина ювиш шохобчасига ишга кирмоқчи бўлганлар тўғрисидаги маълумотларни текшириш кучайтирилади. Бу транспорт воситаларини ўз мақсадида ишлатиш, олиб қочиш каби жиноятларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Муродилла Алиқориев пойтахтдаги автомашина ювиш ва шу каби хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи 217 та ташкилотлар вакиллари билан учрашувида маълум қилинди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, ташкилот раҳбарлари улар ишга олаётган шахслар учун масъулликлари ҳақида огоҳлантирилди. Ишчиларнинг масъулият ҳудудини белгилаш, маълумотларини қайд этиш ҳам раҳбарнинг вазифаси эканлиги қайд этилди.

“Шу билан бирга ишчиларни мижознинг автомобили калитини олишларига йўл қўймасдан, бунинг ўрнига барча мижозлардан калитларни олувчи битта масъул шахсни тайинлаш тавсия этилди”, - дейилган хабарда.

Ташкилотлар раҳбарлари ўз навбатида ишга қабул қилинаётган шахсларнинг маълумотларини текшириш қийинлиги, бунда ҳудудий ички ишлар органларининг ёрдамлари кераклигини айтишди.

“Мазкур илтимос қондирилди, энди автомобиль ювиш шохобчаси раҳбари профилактика инспекторлари билан биргаликда ишга олинаётган шахсларнинг маълумотлари ҳаққонийлигини текшириши мумкин”, - дейилган хабарда.

Хабарда ишга олинаётган шахс қидирувда эмаслиги, хусусан, илгари автомобиль олиб қочмаганлиги текширилиши қўшимча қилинган.

357

Пандемия шароитида Янги йилни қандай нишонламоқчисиз?

0
0
Картофель

Картошкани қандай тўғри истеъмол қилиш керак шифокор тавсияси

151
Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, картошкани пўчоғи билан истеъмол қилмаслик керак, чунки унда тупроқ ва ҳаводан зарарли моддалар тўпланади.

"Шунингдек, картошкани жуда юқори ҳароратда пиширмаслик керак", - дейди мутахассис.

Бунда қовурилганидан сўнг сабзавот ёғ ва токсинлар билан тўйинади, тозаланган картошкани қайнатиш ёки буғда пишириш яхшироқ, чунки бу ҳолда сабзавот максимал миқдорда озуқа моддалари - калий, натрий, Б6 витаминини беради.

Шифокор соғлиққа зарар бўлмаслиги учун 200-300 грамм картошкани ҳафтасига 2 марта истеъмол қилишни тавсия қилди.

151
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

100
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

100