ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтаётган ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб, у ердаги шароитларни кўздан кечирди ва маҳаллий ёшлар билан учрашув ўтказди.
Унда президент ёшлардан ўз фикрлари билан қўрқмасдан баҳам кўришишни сўради.
- Мен сизларнинг кўзларингга қараб, очиқ мулоқот қилгани келдим. Ҳамма ёшлар билан кўришишни хоҳлардим, лекин, афсуски, бунинг иложи йўқ. Сиз уларнинг вакиллари ўрнида жойлардаги муаммоларни, ёшлар истакларини айтишингизни истардим. Шунинг учун қўрқмасдан, ўз ота-оналарингга нима дейишни хоҳласаларинг, ҳамма фикрларингни бемалол айтинглар, - деди давлат раҳбари.
Учрашувда бугунги кунда вилоятда ёшлар дуч келаётган қатор муаммолар муҳокама қилинди ва таклифлар кўриб чиқилди.
Хусусан, вилоятида 26 мингдан зиёд ёшлар ишсиз, тадбиркорлик ривожи мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан анча пастда экани қайд этилди.
Йигит-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури доирасида йиллик режага қўшимча маблағ ажратиш зарурлиги таъкидланди.
Президент Муборак туман ёшларнинг таклифини қаноатлантириб, туманда IT-парк ташкил этиш, электрон тижорат ва дастурлаш кўникмаларини бепул ўргатиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди.
Китоб туманидаги 150 ўринли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 310 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Мазкур муассаса ўқувчилари учун етарли шароит яратиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, вилоят мактабларида спорт заллари қуриш, мажмуаларда тўгаракларни кўпайтириш зарурлиги айтилди. Инвентарлар ва анжомлар сотиб олиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳисобидан 10 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилди.
Учрашув давомида президент ўзининг ёшлар борасида энг катта мақсади нима эканини ҳам айтиб ўтди.
- Мендан энг катта мақсад-муддаоинг, бахтинг нима, деб сўрасаларинг, шундай деган бўлардим: ёшларимизнинг дунёқарашини жаҳон даражасига кўтариш, ишли қилиш, ғурур-ифтихорини юксалтириш, оилавий бахтини кўриш, - деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, прзидентнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи 12 ноябр куни эрта тонгда бошланган эди. Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Давлат хизматлари маркази ҳамда IT-Технопаркда бўлгани, шунингдек Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ташкил қилинган Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасига ҳам ташриф буюрган эди.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 43 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 219 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 37 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 78 915 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди.
Айни пайтда 682 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда - 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ўзбекистонда жами 622 киши пандемия қурбони бўлди.
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 116,5 миллиондан ошди, 2,5 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (28,9 млн), Ҳиндистонда (11,2 млн), Бразилияда (10,9 млн).
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Самарқандда Туркиянинг бош консулхонаси очилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Тадбирда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлари вазирлари Абдулазиз Камилов ва Мевлут Човушўғли ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовлар иштирок этди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Камилов Туркиянинг Самарқанддаги бош консулхонаси маданий-гуманитар, туризм соҳаларида ҳамкорлик ва ҳудудлараро алоқалар ривожланишига ижобий туртки беришини таъкидлади.
“Ишончимиз комилки, Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири, азиз биродарим Мевлут Чавушўғлу иштирокида очилган гўзал Самарқанд шаҳридаги Бош консулхона бу жараённи янада ривожлантиришда ўзига хос ҳисса қўшадиган янги институтлардан бирига айланади”, - деди у.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини 1 майга қадар тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди Tolo News телеканали АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг президент Ашраф Ғанига ёзган мактубига асосланиб.
"Вашингтонда сиёсий жараён давом этаётганлиги сабабли, АҚШ бирон бир вариантни рад этмайди. Биз 1 майга қадар қўшинларимизни тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз", - дейилган ҳужжатда.
Мактубда ёзилишича, АҚШ Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари ва вакилларини Афғонистонда тинчликни сақлашга қаратилган ягона ёндашувни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказиш юзасидан БМТга мурожаат қилмоқчи.
Бундан ташқари, Вашингтон "Туркия ҳукуматидан тинчлик битимини якунлаш учун яқин ҳафталарда икки томоннинг юқори даражадаги учрашувини ташкил қилишни" режалаштирмоқда.
Аввалроқ Пентагон АҚШ президенти Жо Байденнинг администацияси Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш режасини қўллаб-қувватлашини айтганди. Вашингтон “Толибон” ҳаракати (Россияда тақиқланган) амалдаги келишув шартларини бажарган тақдирда, май ойигача мамлакатни тарк этишга тайёр. Жангарилар битим шартларини бажарганлигини таъкидламоқда.
2020 йилда Қатарда АҚШ ва “Толибон” Афғонистондан олиб чиқиб кетиш, маҳбуслар алмашинуви кейин афғонистонлараро мулоқотни бошлашни назарда тутадиган биринчи тинчлик битимини имзоладилар.