Тошкентдаги айрим тақсимлаш марказлари ёпилмоқда

134
(Янгиланган 15:25 03.12.2020)
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайиши туфайли, Тошкентдаги айрим тақсимлаш марказалари ёпилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Беморлар сони камайгани боис, Тошкентдаги айрим тақсимлаш марказлари ёпилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Коронавирусга қарши кураш Марказининг Coronavirus Info телеграм канали. 

Хусусан, Учтепа туманидаги "Атлас" дўконида COVID-19 ва атипик пневмония беморлари учун ташкил этилган тақсимот маркази ёпилди. Тез орада "Ёшлик" спорт мажмуасидаги марказ фаолияти ҳам тўхтатилади, - дейилган хабарда.

Ушбу телеграм канали ўтказган сўровга мувофиқ, Ўзбекистонда корнавирусга чалиниб тузалиб чиққанлар 18 %ни, симптомлари бўлган, лекин тест топширмаган ва шифокорга мурожаат қилмаганлар сони 35% ва коронавирусга чалинмаганман деб ҳисоблайдиганлар сони 47% ни ташкил қилган. Сўровда 71 мингдан ортиқ одам иштирок этган. 

 

134
Пограничники на службе

Чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар ташкил этилади

241
Кўмаклашувчи отрядлар аъзолигига соғлом, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини ҳурмат қиладиган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари ихтиёрий равишда қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи “Чегара посбонлари” отрядлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Чегара қўшинларига кўмаклашувчи “Чегара посбонлари” отрядлари (кўмаклашувчи отрядлар) чегара зонасида, давлат чегарасига туташ туманларда яшовчи фуқаролар, шунингдек, давлат чегараси яқинида жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ишлаётган ишчи ва хизматчилардан ташкил этилади.

Кўмаклашувчи отрядлар аъзолигига соғлом, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини ҳурмат қиладиган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари ихтиёрий равишда қабул қилинади.

Чегарадош аҳоли пунктларида амалга ошириладиган тадбирларда Чегара қўшинлари назорати остида қатнашиш, белгиланган ҳудудларда кузатув олиб бориш ва фаолиятининг тунги вақтларида жамоат жойлари, маҳалла кўчалари ва чегарадош ҳудудлардаги қаровсиз жойларда тунги патруллик фаолиятида иштирок этиш кўмаклашувчи отрядларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Кўмаклашувчи отряд Чегара қўшинлари ҳарбий қисм бўлинмалари ҳузурида 1 нафар сардор ва 9 нафаргача бўлган отряд аъзоларидан иборат таркибда ташкил этилади.

Аъзоликка қабул қилишда меҳнат шартномаси тузилмайди ва иш стажи ҳисобланмайди.

Кўмаклашувчи отрядга қабул қилиш ва рўйхатдан чиқариш Чегара қўшинлари ва ҳарбий қисм командирининг буйруғи асосида амалга оширилади.

Кўмаклашувчи отряд аъзоларига гувоҳнома берилиб, гувоҳнома шакли ва уни бериш тартиби Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.

Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда, зарурат туғилганда, кўмаклашувчи отряд аъзолари ўзларининг асосий иш жойи иш берувчиси розилиги асосида фаолиятидан йил давомида жами 30 иш кунидан ошмаган ҳолда вақтинча озод қилинади ва бунда уларнинг иш стажи ҳамда ўртача ойлик маоши ўз ҳолича сақланиб қолинади.

241
Единая карта оплаты

Биринчи февралдан қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди

61
Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар ишга туширилади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. 2021 йил 1 февралдан бошлаб барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли учун) мўлжалланган қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари  сотувга чиқарилмайди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар қилди.

Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар ишга туширилади.

Шу билан бирга, электрон ойлик йўл чипталарини биринчи бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади.

Таъкидланишича, сотиб олинган электрон ойлик йўл чипталаридаги тарифлар биринчи тўловни амалга оширган кундан бошлаб, тарифда белгиланган кунга қадар амал қилинади.

Барча турдаги транспорт карталари 3 йил муддат фойдаланиш учун тақдим этилади.

"Ҳар ой янги электрон ойлик йўл чипталари ҳарид қилиш лозим бўлмайди. Фақатгина ўзингизга қулай тарифларни юклаб олиш кифоя бўлади", - дейилган хабарда.

61
Британские военнослужащие

Эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, хонасида яшириб қўйди

370
(Янгиланган 19:47 25.01.2021)
Буюк Британияда эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, ўз хонасида икки давомида яшириб сақлади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.

Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.

Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.

Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.

Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.

Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга  жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.

370
Теглар:
ҳарбийлар, ҳарбий база, Буюк Британия