Министр здравоохранения РУз Абдухаким Хаджибаев

COVID иккинчи тўлқини, вакцина ва ислоҳотлар: ССВ янги раҳбари билан интервью

829
(Янгиланган 15:56 01.12.2020)
Ноябрь бошида Ўзбекистон ССВ лавозимига тайинланган тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Хаджибаев Sputnik мухбирига режалаштирилаётган ислоҳотлар, COVID-19 билан боғлиқ вазият ва Россиянинг “Спутник V” вакцинаси борасидаги музокаралар ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Мамлакатда узоқ умр кўрувчилар сони кўпайиши учун Ўзбекистон раҳбарияти қандай чоралар кўрмоқда, республиканинг Европа мамлакатларига қараганда коронавирусга қарши яхшироқ кураша олаётгани боиси нимада ва дунё COVID-19 устидан ғалаба қозонилгани ҳақида қачон гапиришни бошлайди – бу ва бошқа саволларга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев жавоб берди.

- Абдуҳаким Мўминович, Сиз учун ССВ раҳбари лавозимига тайинланиш қанчалик кутилмаган ҳолат бўлди?

Абдухаким Хаджибаев
Пресс-служба Минздрава Узбекистана

- Очиғини айтаман, кутилмаганлик ҳолати бўлди. Лекин бошқа томондан – менинг деярли 20 йилдан буён Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига алоқам бор. 2003 йилда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эдим, 2007 йилдан фаолиятимни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори сифатида давом эттирдим. 2016 йилнинг охирида яна вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинландим, бир неча ой ўтиб вазир ўринбосари – юқорида тилга олинган марказ бош директори бўлдим.

Июль ойи ўртасида, биринчи тўлқин авжига чиққан паллада мени соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, бир неча ҳафта илгари эса вазир этиб тайинлашди.

Менга катта ишонч билдирилди, бу ўта масъулиятли. Шу боис вазирлик олдида турган вазифаларни ҳал қилиш барча ишни қиляпман ва қиламан.

- Ноябрь бошида президент Шавкат Мирзиёев ССВ тизимини “бутунлай қайта кўриб чиқиш” бўйича йиғилиш ўтказди. Давлат раҳбари қандай устувор вазифаларни белгилаб берди, қандай ислоҳатларни амалга ошириш кўзланган?

- Ушбу тарихий йиғилишдан кейин учта қарор ва битта фармон чиқди. Асосий эътибор соғлиқни сақлаш биринчи бўғини даражасидаги ишларни тубдан кўриб чиқишга қаратилади. Ушбу муассасалар учун фуқароларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш асосий вазифа бўлиши керак. Шунинг учун ҳозир шифокорлар вазифалари қайта кўриб чиқилмоқда. Аввал биз уларни умумий амалиёт врачлари деб атардик, энди эса улар, аслида, оилавий врачлар бўлишади. Уларнинг ҳар бири ўз беморининг соғлиғи ҳақидаги ҳамма нарсани билади.

Бу йўналишдаги илк лойиҳани Қашқадарё вилоятида амалга оширишни режалаштиряпмиз. У ерда бир ярим мингта тиббиёт бригадалари ташкил этилади, уларнинг ҳар бирида битта оилавий врач ва патронаж хизматига ўқитилган тўрт-беш ўрта бўғин тиббиёт ходими бўлади. Келгусида бригадалар йилига бир марта уларга ишониб топширилган ҳудуддаги истиқомат қилувчи фуқароларнинг саломатлигини текширади. Уларни тўрт гуруҳга ажратиш режалаштирилмоқда: биринчиси – соғлом кишилар (фақат соғлом турмуш тарзига риоя қилиш талаб этилади), иккинчиси – бирор бир касаллик ривожланишига мойил бўлган кишилар (соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, жисмонан фаол бўлиш, тўғри овқатлашиш зарур ва ҳоказо), учинчиси – касаллик аллақачон ривожланаётган фуқаролар (бу ердаги асосий вазифа касаллик оғирлашишини олдини олиш). Тўртинчи гуруҳ бу касалликнинг учинчи-тўртинчи босқичида бўлганлар ва фаол патронаж хизматига муҳтожлар.

Қашқадарёда бирламчи патронаж кўригини йил охирига қадар ўтказишни режалаштирганмиз. Жараённи қисқа муддатда ва юқори самарадорликда муваффақиятли ташкил этиш учун у ерга шифокорлар, олийгоҳ ўқитувчилари, барча илмий-амалий марказларимизнинг мутахассисларини жалб қилдик. У ерда жами 700 кишидан зиёд киши бўлиб турибди, ҳокимият уларни турар-жой, транспорт ва керакли жиҳозлар билан таъминламоқда. Иш 1 декабрдан бошланади. Янги йилдан лойиҳани қолган бошқа ҳудудларда ишга туширамиз. Уни йилнинг биринчи чораги охирига қадар якунлашни режалаштиряпмиз. Сўнгра чуқур ва мақсадли патронажга ўтамиз.

Президент биздан талаб қилаётган иккинчи нарса бу соғлиқни сақлашнинг биринчи бўғини муассасалари ва ихтисослашган марказларимиз ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйишдир.

Тошкентда 18 тага яқин ихтисослашган марказлар мавжуд. У ерда асосан юқори малакали мутахассислар, олимлар ишлашади. Шунингдек, саккизта тиббиёт олийгоҳлари ва уларнинг тўртта филиали бор. Уларнинг вакиллари  вақти-вақти билан вилоят ва туманларга маслаҳатлашув ўтказиш ва беморларга муолажа тайинлаш учун бориб туришади.

Шифокор ўз ишининг юқоридан натижасидан максимал даражада манфаатдор бўлиши жуда муҳимдир.

Натижада бу чоралар давлатга жуда катта иқтисодий самара беради.

- ССВ Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқди. У нима учун лозимлиги ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Ҳозир бизда турли йўналишлар бўйиса 16 та амалдаги қонунлар бор. Бироқ, очиғини айтсак, уларнинг айримлари бир-бирига мувофиқ келмайди. Биз бу барча қонунларни қамраб оладиган, уларни тўлдирадиган, замонавий воқеликка мослаштирадиган, соғлиқни сақлаш соҳасидаги назоратни яхшилайдиган кодексни яратмоқчимиз.

- Келинг, бир неча ой ортга, коронавирус пандемияси бошига қайтсак. Ўзбекистон инфекциянинг эҳтимолий тарқалишига қандай тайёргарлик кўрди?

- Мамлакат ҳукумати 15 март, бизда биринчи COVID-19 ҳолатига қайд этилгунга қадар чора кўришни бошлади. Зеро Хитой ва бошқа мамлакатларда коронавирус шиддат билан тарқалаётгани ҳақида бохабар эдик. Февраль охирида президент Шавкат Мирзиёев эҳтимолий пандемия тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш чоралари тўғрисидаги қарорга имзо чекди. 16 мартдан бош вазир раҳбарлигида махсус комиссия ташкил этилди ва у чеклов чораларини ишлаб чиқиб, улар ҳақида эълон қилиб борди.

Қисқа муддат ичида карантин зоналари ташкил этилди. Биринчиси Тошкент яқинида, у ердаги карантин зонаси 20 минг кишига мўлжалланган ва барча минимал зарурий шароитларга эга эди. Ўзбекистонга келаётган кишилар – ҳам республика фуқаролари, ҳам хорижликлар – бу зонада  улар бепул 14 кун шифокорлар назорати остида бўлишди. Улар уч маҳал овқат ва коронавирусга тест топшириш имконияти билан таъминланди. Агар икки ҳафтадан сўнг уларда инфекция тасдиқланмаса, унга жавоб бериларди. COVID-19 тасдиқланган фуқароларни ихтисослашган, асосан юқумли касалликлар касалхоналарига юбориларди.

Касалланганлар сони кўпайиши билан мамлакатда уларни даволаш учун бошқа тиббиёт муассасалари мослаштирилди. Параллел равишда ҳукумат зарурий асбоб-ускуналарни, хусусан, сунъий нафас олдириш ва оксигенатор харид қилиш борасида катта ишни амалга оширди. Қисқа муддатда улар мамлакатга келтирилиб, касалхоналарга тақсимланди.

Тахминан икки-икки ярим ой ичида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида тўрт минг кишига мўлжалланган юқумли касалликлар шифохонаси қурилди. Бу ниҳоятда ўз вақтида қилинган иш бўлди.

- Мамлакатдаги ҳозирги эпидемиологик вазиятни қандай баҳолайсиз?

- Вазият барқарор. Бугунги кунда тасдиқланган ҳолатлар икки мингдан бироз кўпроқ. Аммо биз нафақат СOVID-19 беморларини, балки касалхонадан ташқари пневмонияси бор кишиларни ҳам касалхонага ётқизамиз.  Маълумки, ёлғон натижа кўрсатувчи тестлар ҳам бор, қолаверса, тест биринчи ўн кунда мусбат бўлиши, кейин, ҳатто пневмония ривожланганда, у манфий бўлиши мумкин.

Бироқ барқарор вазият бизни хотиржам қилмайди. Кўп мамлакатлар, жумладан, Россия тажрибасига кўра, иккинчи тўлқин, афтидан, муқаррарлигини тушунамиз. Лекин биз ҳозирмиз ва у енгил ўтиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

Вазият барқарорлашган пайтда 150 та касалхонадан 45 тага яқинини ишлашга қолдирдик, қолганларининг фаолиятини тўхтатдик. Зарур бўлган пайтда улар яна коронавирус беморларни қабул қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, бугунги кунда аҳоли коронавирусга тест топшириши мумкин бўлган жойлар анча кўпайди. Мамлакатда 152 та лаборатория ишламоқда.

- Агар Ўзбекистондаги COVID-19 вазиятини таҳлил қилсак ва уни Европадаги билан таққосласак, республика инфекцияга қарши курашишнинг самарали уддасидан чиқаётгани ҳақида хулоса қилиш мумкин. Сизнингча, бунинг боиси не?

- Июль ойининг иккинчи ярми – августнинг биринчи ярмида касалликнинг биринчи авж олган палласи бўлди, Европа ва Россияда эса икки-икки ярим ой аввалроқ кузатилди. Авж олган паллада Ўзбекистонда 150 дан зиёд касалхоналарда керакли асбоб-усуна ва дори-дармон билан захира жой ташкил этишга эришилди. Касалликнинг олдини олиш муҳим ўрин тутди. Шундай қилиб, пандемия зарбасини ҳукумат ва ССВ томонидан қабул қилинган чоралар юмшатишга кўмаклашди. Дунёда коронавирусдан ўлим ўртача 5 фоизгача, Европанинг айрим мамлакатларида ҳатто юқори. Россияда 1,5 фоиздан 2 фоизгача, бизда тахминан 0,8-0,9 фоизни ташкил этади.

- Россия ҳақида. Россия Ўзбекистонга қандай ёрдам кўрсатди?

- Июль-август ойида республикада Россия шифокорларининг иккита бригадаси ишлади. Улар шифокорларимиз билан биргаликда беморларни даволашди, семинарлар ўтказишди. Тажриба алмашинди. Бу эса шификорларимизга қисқа вақтда ўз тактикаларини такомиллаштиришларига ёрдам берди.

Ҳа, айтганча: бизда, Россиядаги каби, COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича миллий қўлланма ишлаб чиқилди. Бир неча кун илгари Россияда унинг тўққизинчи версия чоп қилинди, биз саккизинчиси асосида ишлаяпмиз. Бу ва олдингилари россиялик ҳамкасблар тажрибасини инобатга ҳолга тайёрланган.

- Абдуҳаким Мўминович, пандемия муносабати билан Ўзбекистонда қандай давлат кўмаги турлари пайдо бўлгани ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Ҳукумат 4-5 дори-дармондан иборат COVID тўплами деб аталувчи ёрдамни фуқароларга тарқатиш бўйича катта ишларни амалга оширди. Бундай тўпламдан икки миллиондан зиёди шакллантирилди. Улар беморлар билан мулоқатда бўлганлар, вируснинг аломатсиз ташувчилари ва барча мактаб ўқитувчиларига тарқатилди. Бу йўналишдаши ишлар давом эттирилмоқда.

- Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати республикада хитой вакцинаси синовлари бошланганини маълум қилди. Бу Ўзбекистон ушбу препаратни сотиб олишни ният қилганини англатадими?

- Бутун дунё бўйлаб вакцина яратиш устидан юздан ортиқ компания иш олиб бормоқда, 20 гача яқини биринчи-иккинчи босқичларини ўтказиб бўлиб, учинчисини бошламоқда. Бизга иккита Хитой компанияси (“Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” ва “Sinopharm Group” – таҳр.) ҳамда унинг кўмагида “Спутник V” вакцинаси яратилган Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РПФИ) алоқага чиқди.

Хитой компанияларидан бири ("Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical" – таҳр.) клиник синовларининг учинчи босқичини ўтказиш учун беғараз олти минг доза вакцина таклиф қилди. Бу таклиф қабул қилинди, препарат намуналари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Давлат марказида текширувдан ўтказилмоқда. Сўнгра турли жинс, ёшдаги фуқаролар иштирокида синовлар бошланади.

Россия вакцинаси ҳақида тўхталадиган бўлсак: ҳозир РФПИ билан музокаралар олиб борилмоқда. Улардан клиник синовларининг учинчи босқичини ўтказиш учун ҳеч бўлмаганда 500 дозасини сўрадик. Агар жавоб ижобий бўлса, жараён олдинга силжийди. Агар бу йил бўлмаса, унда умид қиламанки, келгуси йилнинг биринчи чорагида клиник синовларни бошлаш мумкин бўлади. Шундан сўнг уни харид қилиш хусусида қарор қабул қилинади.

Биз Россиянинг коронавирусга қарши бошқа вакциналари борасидаги музокаралар учун очиқмиз.

- Фикрингизча, дунё бу инфекция ва пандемия устидан ғалаба ҳақида қачон гапира бошлайди?

- Менимча, ўзини ҳурмат қилувчи ҳеч бир киши бу саволга аниқ жавоб беришни зиммасига олмайди. Лекин тажрибани ҳисобга олган ҳолда: ўтган яқин 30-40 йил ичида бундай кенг кўламли пандемия бўлмаган. Прогнозлар, олимлар ва ЖССТ мутахассилари фикрини инобатга олиб, ўйлайманки, 2021 йил охирига қадар жараён сустлашади – оммавий эмлаш бошланиши билан.

829

"Тахтақорача" довонида ФВВ ўқув-машқи ўтказилди

120
(Янгиланган 18:48 26.01.2021)
"Тахтақорача" довонида мураккаб об-ҳаво шароитида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус-тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди

"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.

Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:

  1. Довонда қор кўчкиси содир бўлганда, тегишли хизматларнинг куч-воситалари фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун йиғилди ва уларнинг шайлиги саф кўриги орқали кўздан кечирилди. Шунингдек, қор кўчкиси содир бўлиш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлардан аҳоли ва моддий бойликларини хавфсиз жойларга кўчириш ишлари амалда кўриб чиқилди.
    МЧС
    Учения МЧС на перевале Тахтакорача
  2. Қор кўчкиси оқибатида транспорт воситалари билан боғлиқ шартли равишда содир этилган авто-авариялар оқибатлари бартараф этилди ва қор кўчкиси остида қолган фуқароларни қидириш ҳамда қутқарув ишларини амалга ошириш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилди.
    МЧС
    Учения МЧС на перевале Тахтакорача
  3. Довонда икки томонлама йўл ҳаракатини тиклаш, фуқароларнинг ҳаётий тизимини маромига келтириш, автомобил йўлини қордан тозалаш, йўл қатнов қисмининг сирпанчиқ ва тик қияли ҳудудларида қум ва қум-туз аралашмасини сепиш, йўл белгиларини таъмирлаш ишлари олиб борилди.
  4. Машғулот якунида иштирокчиларга йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли  юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.

МЧС
Учения МЧС на перевале Тахтакорача
120
Праздничный концерт в честь Дня конституции Узбекистана

Концерт тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди

121
(Янгиланган 15:57 26.01.2021)
Ўзбекистонда 28 январдан концерт ва томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилмоқда. Бунда томошабинлар сони 50 фоиздан ошмаслиги зарур.

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Жорий йилнинг 28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда концерт ва томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан концерт ва томоша тадбирларини ўтказиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:

  • концерт саройларининг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаган ҳолда ташкил этиш;
  • концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бу борада оралиқ масофани сақлаш учун талаб этиладиган ўриндиқларни консервация қилиш;
  • концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар қатъий ниқобда бўлиш.

Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилинди.

Ушбу хизматлар Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 24 июлдаги қарори талаблари доирасида ташкил этилишига рухсат берилди.

Махсус комиссия фуқаролардан санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъи риоя этишлари ҳамда мамлакатда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида эришилган бугунги вазиятни бардавом бўлиши учун шахсий масъулиятни оширишни сўраган.

121