“Ўзнефтгазинспекция” энг кўп газни ким ўғирлаганини аниқлади

© Sputnik / Андрей Варенков / Медиабанкка ўтишБеспорядки в тульском поселке Плеханово
Беспорядки в тульском поселке Плеханово - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Табиий газнинг энг катта миқдорда ўғирланиши Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари томонидан амалга оширилган.

ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган даврида 18,2 миллиард сўмлик нефт маҳсулотлари ҳамда 42 миллард сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди. Бу ҳақида “Ўзнефтгазинспекция” бошқарма бошлиғи Абдужаббор Фозилов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар қилди.

© ЎЗНЕФТГАЗИНСПЕКЦИЯЭнг кўп газ каерда ўғирланган
“Ўзнефтгазинспекция” энг кўп газни ким ўғирлаганини аниқлади - Sputnik Ўзбекистон
Энг кўп газ каерда ўғирланган

Ҳисоботдан маълум бўлишича, табиий газнинг энг катта миқдорда ўғирланиш ҳолати Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида аниқланган:

  1. Тошкент вилояти – 18 млрд. сўм;
  2. Тошкент шаҳри – 12 млрд. сўм;
  3. Навоий вилоятида – 6,6 млрд. сўм;
  4. Самарқанд вилоятида – 4,4 млрд. сўм;
  5. Хоразм вилоятида – 3,3 млрд. сўм;
  6. Қашқадарё вилоятида – 2,9 млрд. сўм;
  7. Андижон вилоятида – 2,9 млрд. сўм;

Маълум бўлишича,  табиий газнинг ўғирланиши асосан ишлаб чиқариш корхоналари томонидан содир этилган.

Энг катта зарар АГТКШлар томонидан  етказилгани аниқланган. Автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчалари (АГТКШ)  томонидан 11та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, улар жами 21,8 миллард сўмлик зарар етказгани аниқланган.

Иккинчи ўринда оҳак ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 8,8 миллард сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

Шунингдек иссиқхона хўжаликлари томонидан – 3,1 миллиард сўмлик ва ғишт ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 1,4 миллард сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

© ЎЗНЕФТГАЗИНСПЕКЦИЯЭнг кўп газни ким ўғирлади?
“Ўзнефтгазинспекция” энг кўп газни ким ўғирлаганини аниқлади - Sputnik Ўзбекистон
Энг кўп газни ким ўғирлади?
Янгиликлар лентаси
0