ТОШКЕНТ, 4 дек- Sputnik. Сергелида йил охирига қадар ер усти метроси очилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент Металлургия зводи очилиш маросимида эълон қилди.
"Ер усти метроси тўғрисида гапирганда, биз отахонларга йил охиригача топширамиз деб ваъда берувдик. Худо хохласа 25 декабрдан 1-гача очилиши таъминлаймиз", - деди президент.
Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев Янги ҳаёт маҳалласи ва Сергели аҳолиси учун яратилаётган бошқа қулайликлар, ер остива ер усти ўтказгичлари, ижтимоий объектлар ва иш ўринларини мужассам қилган урбанизация жараёнлари ҳақида айтиб берди.
ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Афросиёб" тезюрар поездига тош отган безори аниқланди, деб хабар бермоқда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси.
Хабарда айтилишича, 18 январь куни соат 16:48да "Зиёвуддин-Зирабулоқ" темир йўл бекатлари оралиғи 3819 км.да, "Бухоро-Тошкент" йўналишидаги "Афросиёб" юқори тезюрар йўловчи поезди йўналиши бўйлаб ўнг томондан 5-вагон 1-ойнасига номаълум шахс томонидан тош отиб синдирилгани аниқланган.
Шу йилнинг 20 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида, ушбу шахс 2001 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Нарпай туманида яшовчи У. Х. эканлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.
Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди.
Шу ҳафтада, аниқроғи, 20 январ куни Вашингтонда АҚШнинг 46-президентининг лавозимга киришиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир, журналистлар томонидан суратга олинган кулгили суратлар билан ҳам ёдда қолди, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эса дарҳол бу суратлардан мемларни тайёрладилар.
Сенатор Берни Сандерснинг Жо Байден инаугурациясидаги сурати кўпчиликка завқ бағишлади ва ҳозирда Сандерс сурати туширилган бокал ва футболкалар савдога чиқарилган. Хусусан, қизлардан бири Сандерс қўлқопларини қайта ишланган чиқиндидан ишлаб чиқармоқда.
Қасамёд қилаётган Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байден суратлари ҳам машҳур мемлар қаторидан ўрин олди.
Хонанда Женнифер Лопес ва АҚШ вице-президенти Камала Харрис инаугурация вақтида.
АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байден рафиқаси Жилл Байден билан.
Ходимлар инаугурация вақтида ерга тушиб кетган шляпаларни йиғиб чиқишмоқда.
Биринчи хоним Жилл Байдендан массаж.
Леди Гага АҚШ президентининг 59-инаугурацияси вақтида.
АҚШ президенти Жо Байден президентнинг 59-инаугурацияси вақтида Вашингтонда.
АҚШ президенти Жо Байден, биринчи хоним Жилл Байден, вице-президент Камала Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Дуг Эмхофф Вашингтонда бўлиб ўтган инаугурация маросимидан сўнг.
АҚШ вице-президенти Камала Харрис ўзининг набира-жияни Амара Ажагу билан АҚШ президенти Жо Байденнинг Вашингтондаги инаугурацияси вақтида.