Кам даромадли фуқаролар уй-жой сотиб олиши учун неча пул субсидия берилгани маълум бўлди

© УзА / Абу Бакир Урозов, Сарвар УрмоновНовые дома в Сергелийском районе
Новые дома в Сергелийском районе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йил давомида кам даромадли фуқаролардан ипотека кредити олиши учун жами 40 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган.

ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. 2020 йилнинг сўнгги 10 ойида Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар томонидан ипотека кредити олиш учун 15 мингдан ортиқ субсидиялар ажратилган. Бу ҳақида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабар қилмоқда. 

Маълум бўлишича йил давомида уй жой олиш мақсадида субсидия ажратиш учун жами 40527 дона ариза келиб тушган. Вазирлик махсус комиссияси томонидан улардан 15 285 таси бўйича ижобий қарор қабул қилинган. 

Шу кунга қадар 2403 нафар кишига 59 миллард сўмдан ортиқ субсидиялар тўлаб берилган. 

Маълумот учун, Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар уй жой олиши учун субсидиялар тўлаб бериш ҳақида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йилнинг 25 мартида "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлар тартиби тўғрисидаги низоми" қабул қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0