Газозаправочная станция

Бугун соат 15:00 дан бир қатор газ тўлдириш шохобчалари ишини тўхтатади

519
Айни дамда нефт ва газ конларида носозлик сабаб тўхтатилган барча 14 та газ ҳайдаш агрегатлари ишга туширилди ва иш режимида ишламоқда.

ТОШКЕНТ, 5 янв - Sputnik. Бугун соат 15:00 дан бир қатор газ тўлдириш шохобчалари бир неча соатга ишини тўхтатади деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.

"Зарур вақтинчалик чоралардан бири – автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)нинг соат 15.00 дан 05:00 гача ишлашини чеклашдир. Ушбу вақтинчалик чора магистрал газ қувурларида барқарор газ босими таъминланиши йўлга қўйилгунга қадар жорий этилади, - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 4 январ куни газ конларини электр билан таъминловчи станцияларда содир бўлган носозлик оқибатида, “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг нефть ва газ конлари бир неча соат давомида фаолияти тўхтатилган эди.

Айни дамда носозлик сабаб тўхтатилган барча 14 та газ ҳайдаш агрегатлари ишга туширилди ва иш режимида ишламоқда. Шу билан бирга 4 январь куни етказиб берилмаган ҳажмлар ҳамда 4-5 январь кунлари ҳаво ҳароратининг пасайиши туфайли газ истеъмолида ўсиш кузатилаётгани туфайли, бир қатор ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, АГТКШларга газ етказиб беришни чеклаш чорасини қўллашга қарор қилган. 

Энергетива вазирлиги хабарига кўра, газ етказиб беришда, Республика аҳоли истеъмолчилари ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи “Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналарини табиий газ билан барқарор таъминлаш биринчи даражали вазифа сифатида белгиланган.

519
Шавкат Мирзиёев в Алатском районе Бухарской области

Мирзиёев Бухоронинг жанубий туманларини вертолётда кўздан кечирди

234
(Янгиланган 14:35 21.01.2021)
Шавкат Мирзиёев Бухоронинг Олот, Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманларида таъмирланган уй ва инфратузилма объектларини кўздан кечирди ҳамда маҳаллий аҳоли билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.

Президент ташрифи Олот тумандан бошлангани бежиз эмас. Ўтган йилнинг 27 апрел кунида Бухоро вилоятига Жанубдан кучли шамол кириб келиши оқибатида уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етганди.

Ўтган давр мобайнида Олот ва қўшни туманларда Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманларида 45 мингта уй, 204 та кўп қаватли турар жой таъмирланди, 1000дан  ортиқ ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари, йўллар, электр, газ ва алоқа тармоқлари тикланди.

Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев вертолётда ушбу ишлар қамровини кўздан кечирди ва айни дамда маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу Ўзбекистон президентининг 2021 йилда ҳудудлар иқтисодиий ривожланиши билан танишишга қаратилган биринчи ташрифдир.

234
Главный врач строящейся в Ташкенте Многофункциональной медклиники Фархад Ильхамов

Телекўприк бўйича жарроҳлик: шифокор Тошкентдаги клиника келажаги ҳақида

53
2022 йил ёзига келиб Тошкентда илғор техникалардан қўлланган ҳолда энг қийин жарроҳлик амалиётини ўтказишга имкон берувчи замонавий кўп тармоқли тиббиёт маркази очилиши режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Кўп тармоқли тиббиёт клиникасини бунёд этиш лойиҳаси 2017 йилдан буён амалга оширилмоқда. Унда “Ўзбекистон темир йўллари” ва молиявий ва лойиҳанинг бир қисмини зиммасига олган Россиянинг Урал тоғ-кон металлургия компанияси иштирок этмоқда.

Клиника бош шифокори Фарҳод Илҳомов жамоани шакллантириш ва унинг тармоқлари ҳақида сўзлаб берди.

“Кадрлар бугунги кунда ишимизнинг энг қийин ва муҳим қисмидир. Суҳбатларда 68 нафар мутахассисларни саралаб олдик. Улардан сектор, лаборатория ва бўлимлар мудири шакллантирилади. Бундан ташқари, рўйхатда ўрта тиббиёт ходимлари учун 50 киши ўрин олган”, - деди у Sputnik мухбири билан суҳбатда.

Шу билан бирга Россия ва Германиянинг етакчи клиникалари мутахассислари маслаҳатлашиш, ўргатиш ва стажировкага жалб қилинади.

Бош шикофорнинг сўзларига кўра, бўлажак клиникада барча турдаги қон-томир жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Шунингдек, умуртқанинг турли касалликлари – сурункали ва туғма касалликлардан жароҳатгача даволашни йўлга қўйиш режаларда бор.

Строительство главного корпуса многофункциональной медицинской клиники в Ташкенте
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Строительство главного корпуса многофункциональной медицинской клиники в Ташкенте

Клиника тўлақонли телетиббиётдан фойдаланишни ҳам режалаштирмоқда. Телекўприк шаклида мутахассислар Тошкентдаги жарроҳлик амалиёти вақтида бевосита Россия ва Германиянинг етакчи клиникалари билан боғланишлари мумкин. Хорижлик ҳамкасблар уларга маслатҳат ва кўрсатмалар беришлари мумкин бўлади.

Ҳозирда Тошкентда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Даволаш ва лаборатория корпуслари қад ростламоқда. Объект 2020 йил ўртасига келиб тайёр бўлиши кутилмоқда.

53
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди

56
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.

Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.

Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.

Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.

56