ТОШКЕНТ, 6 янв - Sputnik. Олий Мажлис Сенати “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқуллади.
Янги қонун биринчи навбатда Ўзбекистон суд тизимида ташкилий ўзгаришларни амалга оширишни назарда тутади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддасига ўзгартишлар киритилади. Ушбу ўзгартиришлар натижасида Ўзбекистон суд тизимида жорий йил январ ойидан бошлаб ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилади. Хусусан:
Ундан ташқари Конституцияда "қонун ҳужжатлари" атамаси "қонунчилик" деб ўзгартирилади.
Мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши суд тизимини бошқариш масалаларини такомиллаштирилиши, вилоят ва унга тенглаштирилган судларни ташкилий, молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга эришиш билан бир қаторда, энг аввало, фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлиб юришига барҳам бериб, уларнинг муаммосининг бир жойда ҳал қилиниши имконини беради.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.
Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун Тошкент шаҳридаги 10 та кўчаларда алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Тошкент шаҳридаги 10та кўча:
1. Бобур кўчаси (Халқаро аэропорт бекатидан Сеул кўчаси кесишмаси);
2. Фурқат кўчаси (Сеул кўчасидан Ислом Каримов кўчаси кесишмаси);
3. Кичик ҳалқа айланма йўли (Шота Руставели кўчасидан Фарход кўчаси кесишмаси);
4. Фарход кўчаси (Кичик ҳалқа айланма йўлидан Лутфий кўчаси кесишмаси);
5. Лутфий кўчаси (Фарход кўчасидан Муқимий кўчаси кесишмаси);
6. Муқимий кўчаси (Лутфий кўчасидан Шота Руставели кўчаси кесишмаси);
7. Фарғона йўли кўчаси (Қўшкўприк кўчасидан Қўйлиқ ота кўчаси кесишмаси);
8. Истиқбол кўчаси (Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмаси);
9. Ахмад Дониш кўчаси (Тошкент ҳалқа айланма йўлидан Нурафшон кўчаси кесишмаси);
10. Себзор кўчаси (Нурафшон кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси кесишмаси)га қадар алоҳида йўлаклар ажратиш кўзда тутилмоқда.