ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Кўршапалаклар тўпланадиган жойлар COVID-19 келиб чиқишининг энг катта манбаи ҳисобланади, деди Хитойга сафарга отлаган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқаро эксперт гуруҳи Марион Купманс.
"Албатта, вирус қаердан келиб чиққанлиги ҳақида версиялар мавжуд, эҳтимол бу Кўршапалаклар яшайдиган жойлар", - деди Купманс CGTNга берган интервюсида.
Душанба куни ХХР Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси БССТ экспертлари делегацияси 14 январ куни Хитойга етиб боришини маълум қилди.
Улар янги коронавируснинг келиб чиқишини аниқлашади. Гуруҳга Япония, Қатар, АҚШ, Германия, Вьетнам, Австралия, Нидерландия, Буюк Британия ва Дания вакиллари киради. Россия номидан гуруҳни Пастер номидаги Санкт-Петербург эпидемиология ва микробиология институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Владимир Дедков иштирок этади.
2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати ЖССТга мамлакатнинг марказий қисмида Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалгани ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар - бу янги коронавирус. ЖССТ бу касалликни халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат деб тан олди ва бу касалликка расмий ном - COVID-19 берди.
Хитой Фан ва технологиялар вазирлигининг илмий-техник ривожланиш бўлими бошлиғи У Юанбин кўршапалаклар коронавируснинг асосий манбаси деган фикр билдирган.
Бундан ташқари, Хитой бир гуруҳ олимлари панголин коронавирус эҳтимолий тарқатувчиси бўлиши мумкин деган таҳмин илгари суришганди. Панголин янги коронавирус геном кетма-кетлиги касал одам коронавируснинг геномига 99% ўхшаш эканлигини аниқладилар. Панголинлар - Осиё ва Африкада кенг тарқалган зирҳли сут эмизувчи ҳайвон ва чумолихўр қариндошлари ҳисобланади. Улар асосан ҳашаротлар билан озиқланади.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди.
"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.
Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:
Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Жорий йилнинг 28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда концерт ва томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан концерт ва томоша тадбирларини ўтказиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:
Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилинди.
Ушбу хизматлар Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 24 июлдаги қарори талаблари доирасида ташкил этилишига рухсат берилди.
Махсус комиссия фуқаролардан санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъи риоя этишлари ҳамда мамлакатда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида эришилган бугунги вазиятни бардавом бўлиши учун шахсий масъулиятни оширишни сўраган.