Леонид Холод

ЕОИИга қўшилган тақдирда Ўзбекистон нималарни амалга ошириши керак - Леонид Холод

663
(Янгиланган 15:02 12.01.2021)
Иқтисодиёт фанлари доктори, РФ Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирининг собиқ ўринбосари Леонид Холод Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига тўлиқ интеграциялашуви тақдирда республика кўплаб норматив ва стандартларни тартибга келтириши кераклигини таъкидлади.

Декабр ойи бошида Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи-давлат мақомини олди. Ушбу ўтиш даври республикага кейинги интеграция бўйича ўз позициясини аниқлашга ва ижобий қарор қабул қилинган тақдирда бунга тайёргарлик кўришга имкон беради.

Иқтисодиёт фанлари доктори, РФ Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирининг собиқ ўринбосари Леонид Холод ЕОИИга қўшилган тақдирда Ўзбекистон қандай ишларни амалга ошириши кераклиги ҳақида гапирар экан, республика кўплаб норматив ва стандартларни тартибга келтириш кераклигини таъкидлади.

"Кўпгина ички ҳужжатларни қабул қилиш ёки ўзгартириш керак бўлади, чунки ЕОИИга қўшилиш у ёки бу тарзда, ўтиш даврини ҳисобга олган ҳолда, савдони тартибга солиш чораларини уйғунлаштиришни талаб қилади ва ҳоказо", -  деди Холод.

Экспертнинг фикрига кўра, республиканинг долзарб вазифаси - ўз маҳсулотларини ЕОИИ бозорига киритиш шароитларини яхшилаш.

"Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва тўқимачилик саноатида кучли, бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жуда кенг ассортиментига эга. Мева ва сабзавотлар жуда сифатли, бозорда талабга жавоб беради, истиқболлар жуда яхши", - деди Леонид Холод.

663
Теглар:
бозор, мева-сабзавот, экспорт, Ўзбекистон, Россия, ЕОИИ
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (65)
узбекский региональный аэропорт

Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи

40
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди. 

40
Разметка выделенной полосы для движения общественного транспорта

Тошкент кўчаларида “А” махсус ажратилган йўлаклар ташкил этилади - рўйхат

56
Автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун Тошкент шаҳридаги 10 та кўчаларда алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун Тошкент шаҳридаги 10 та кўчаларда алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Тошкент шаҳридаги 10та кўча:

1. Бобур кўчаси (Халқаро аэропорт бекатидан Сеул кўчаси кесишмаси);

2. Фурқат кўчаси (Сеул кўчасидан Ислом Каримов кўчаси кесишмаси);

3. Кичик ҳалқа айланма йўли (Шота Руставели кўчасидан Фарход кўчаси кесишмаси);

4. Фарход кўчаси (Кичик ҳалқа айланма йўлидан Лутфий кўчаси кесишмаси);

5. Лутфий кўчаси (Фарход кўчасидан Муқимий кўчаси кесишмаси);

6. Муқимий кўчаси (Лутфий кўчасидан Шота Руставели кўчаси кесишмаси);

7. Фарғона йўли кўчаси (Қўшкўприк кўчасидан Қўйлиқ ота кўчаси кесишмаси);

8. Истиқбол кўчаси (Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмаси);

9. Ахмад Дониш кўчаси (Тошкент ҳалқа айланма йўлидан Нурафшон кўчаси кесишмаси);

10. Себзор кўчаси (Нурафшон кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси кесишмаси)га қадар алоҳида йўлаклар ажратиш кўзда тутилмоқда.

56
Теглар:
ИИВ, Тошкент, Ўзбекистон