Минарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара)

Ўзбекистон Марказий Осиёда хавфсиз мамлакат деб топилди, Қирғизистон - энг хавфли

498
Дунё мамлакатлари жиноятчилиги ва хавфсизлигининг 2021 йилга мўлжалланган индексини эълон қилди. Ўзбекистон хавфсизлик бўйича дунёда 40-ўринни эгаллади.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Numbeo портали дунё мамлакатлари жиноятчилиги ва хавфсизлигининг 2021 йилга мўлжалланган индексини эълон қилди. У 100 баллдан ҳисобланади: жиноятчиликни баҳолаш мезонлари қанча паст бўлса, хавфсизлик кўрсаткичи шунчалик юқори бўлади.

2021 йилда Ўзбекистон жиноятчилик кўрсаткичи 34,70 балл, хавфсизлик кўрсаткичи 65,30 баллни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар билан республика хавфсизлик бўйича дунёда 40-ўринни эгаллади. Ўтган йилга нисбатан республика 14 поғонага пасайиб, дунёда 96-ўринни, Осиёда 25-ўринни ва Марказий Осиёда учинчи ўринни эгаллади.

Янгиланган рейтингга кўра, Ўзбекистон давлати ўз позициясини Литва ва Кувайтга бой берди, аммо Венгрия ва Германиядан олдинга ўтди.

Осиёда хавфсизлик бўйича Ўзбекистон жиноятчилик даражаси бўйича 19-ўринни (2020 йилда 12-ўрин) ва жиноятчик бўйича қитъадаги 43 давлат орасида 25-ўринни эгаллаб турибди. Марказий Осиёда республика энг хавфсиз мамлакатга айланди, энг хавфли -Қирғизистон.

Жиноятчилик даражаси энг юқори бўлган бешликка -Венесуела (84,25), Папуа-Янги Гвинея (80,24), ЖАР (77,07), Афғонистон (76,37) ва Гондурас (74,78) киритилган.

Жиноятчилик даражаси паст бўлган дунёдаги энг хавфсиз мамлакат - Қатар (12,29). Ундан кейинги ўринларда Тайван (15.24), БАА (15.35), Уммон (20.26) ва Ман ороли (20.79) жойлашган.

498
Теглар:
Қирғизистон, рейтинг, жиноятчилик, Марказий Осиё, Ўзбекистон
Председатель объединения VETERAN Талъат Мурадов

Муродов афғон урушида бедарак кетган яна олти аскар қабрлари топилганини маълум қилди

204
VETERAN бирлашмаси раиси Талъат Муродов Афғонистонда жанг қилган ветеранлар коронавирус пандемияси вақтида қандай қўллаб-қувватлангани, Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида уруш вақтида бедарак йўқолган жангчиларни қидириш ишлари қандай кечаётгани ҳақида гапирди

Талъат Муродовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси вақтида VETERAN бирлашмаси ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча чоралар кўрган.

"Биргаликда биз кучмиз!" жамғармаси билан биргаликда бирлашма пандемия давомида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон жангчиларига ёрдам бериб келган.

"Ўтган йилнинг май ойида республикамизда рўй берган фожиа - Сардоба сув омборида юз берган ўпирилиш вақтида бизнинг 18 нафар ходимимиз ҳам жабр чеккан. Бирлашмамиз томонидан уларга янги буюмлар: пойабзал, иссиқ кийим-кечак, ёпинчиқлар етказиб берилди, сабаби, улар бошпанасиз қолишган эди", — деб ҳикоя қилди Талъат Муродов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Афғонистондаги урушда Ўзбекистондан 65 000 нафар ветеранлар иштирок этган, улардан 2000 нафари ногирон бўлиб қайтишган, кейинчалик ногиронлар сони 5000 нафарга етган, 1 565 минг ўзбек ўғлонлари бу урушда ҳалок бўлишган, 33 нафари бедарак кетган. Мустақиллик йилларида бедарак кетган ҳисобланган аскарларнинг тўрт нафари тирик топилган ва ватанга қайтарилган. Аммо 29 нафар аскар топилган эмас, уларни ота-оналари, яқинлари ҳалигача кутишади. Ўтган йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон ҳукумати афғон урушида бедарак кетган аскарларни қидириш ишларини молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилган.

Муродовнинг айтишича, жорий йил февраль ойининг бошида байналминал жангчилар қўмитаси вакилларидан иборат делегация Афғонистонга учган. Афғонистонда ташкил этилган учрашувлар натижасида делегация аъзоларига тўртта қабр кўрсатилган. Шунингдек, татар диаспораси томонидан яна иккита қабр аниқлангани маълум қилинган.

"Бедарак йўқолган аскарларни қидириш ишлари олиб бориляпти ва сўнгги аскарни топгунга қадар давом эттирилади", - деди Муродов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида афғон уруши ветеранлари "Байналминал-жангчи" орденлари билан тақдирландилар.

204
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Первый пилотный автобусный рейс между Узбекистаном и Казахстаном по междугороднему маршруту Ташкент-Чимкент запущен в пятницу утром с автовокзала в столице Узбекистана

Ўзбекистон-Қозоғистон: автобус қатновларини тезроқ тиклаш масаласи муҳокама қилинди

163
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам авиапарвозлар сонини ошириш, янги қатнов йўналишларини очиш масалалари муҳокама этилди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири – “Uzbekistan airways”  АЖ бошқарув раиси Илхом Маҳкамов Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантриш вазири Бейбут Атамкулов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Суҳбат давомида транспорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболари муҳокама қилинди.

Хусусан, эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи автобуслари қатновларини тезроқ тиклаш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиапарвозлар сонини ошириш, янги қатнов йўналишларини очиш масалалари муҳокама этилди. 

Телефон орқали мулоқотда транспорт соҳасида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

163