ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилиш учун жиноий жавобгарлик ўрнатилди.
“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.
Хужжатга мувофиқ, Жиноят кодекси ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда унга моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш учун жавобгарликни белгилайдиган модда билан тўлдирилмоқда.
Бундай хатти-ҳаракатларни амалга оширганлар уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.
Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, D витамини билан биргаликда калций истеъмол қилишга эътибор қаратиш лозим. Бу меъёрни тўлдириш учун у – треска балиғи жигарини истеъмол қилиш, калций учун эса - пишлоқ, йогурт, сут, творог ва апелсин шарбатини тасвия қилди.
Мясников эстроген аёлнинг саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини, бу соя дуккаклари, тофу пишлоғи, зиғир ёғи, қизил узум, шафтоли ва саримсоқ истеъмол қилиш билан кўпайтириш мумкин, деб таъкидлади. Шунингдек, у доимий равишда етарлича тўйинмаган ёғларни истеъмол қилишни тавсия қилди.
"Яна бир жуда фойдали маҳсулот - бу брокколи: у онкологияни олдини олади, этарли миқдордаги турли хил микроэлемент ва витаминларни ўз ичига олади. Бу жуда фойдали ва аёлларда кўпинча этишмаётган нарса, айниқса ҳомиладорлик даврида", - деди шифокор “Россия 1" телеканали эфирида.