Нурекское водохранилище Таджикистана

Тожикистон сув омборларидан Ўзбекистонга барқарор сув етиб келиши механизми ишлаб чиқилади

389
Ўзбекистон ва Тожикистон мавжуд техник тўсиқларни изчил равишда олиб ташлаш ва икки мамлакат бозорларига ўзбек ва тожик маҳсулотларининг эркин кириб боришини таъминлашни жадаллаштиради.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари,  инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Тожикистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саидов ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, учрашув давомида томонлар савдо, саноат кооперацияси, транспорт, сув ресурслари соҳасида ва банк-молия секторида ўзаро алоқаларнинг бир қатор долзарб жиҳатларини кўриб чиқиб, кун тартибидаги асосий масалалар бўйича фикр алмашди.

"Халқаро молия институтлари ва донорларнинг молиявий-техник ёрдамини жалб этиш орқали қатор гидротехник иншоот ҳамда объектларни модернизация қилиш ва Тожикистон ҳудудидаги сув омборларидан Ўзбекистонга барқарор ҳамда ўз вақтида сув етиб келишини таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш режалаштирилди", - дейилган хабарда.

Музокаралар якунида икки мамлакатнинг асосий вазирликлари ва идоралари раҳбарларидан ташкил топган қўшма ишчи гуруҳини тузиш бўйича келишувга эришилди.

Томонларнинг умумий фикрига кўра, Тожикистоннинг саноат объектларида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭЭҲО ва  НҚАТ), шунингдек, ташқи ёритишни масофадан бошқариш автоматлаштирилган тизими (ТЁМБАТ) бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболли йўналиш ҳисобланади.

Шунингдек, мавжуд техник тўсиқларни изчил равишда олиб ташлаш ва икки мамлакат бозорларига ўзбек ва тожик маҳсулотларининг эркин кириб боришини таъминлаш орқали ўзаро савдо ҳажмини ошириш учун шарт-шароитларни яхшилаш бўйича биргаликда ишларни жадаллаштиришга келишилди.

Шунингдек, томонлар инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва сув-энергетика ҳамкорлиги соҳаларида қўшма ташаббусларни илгари суриш учун алоҳида "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олди.

389
Теглар:
сув, Тожикистон, Ўзбекистон
Купол мечети

Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли вафот этди

158
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.

158

Аёллар учун энг фойдали маҳсулотлар доктор тавсиялари

116
(Янгиланган 16:12 08.03.2021)
Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, D витамини билан биргаликда калций истеъмол қилишга эътибор қаратиш лозим. Бу меъёрни тўлдириш учун у – треска балиғи жигарини истеъмол қилиш, калций учун эса - пишлоқ, йогурт, сут, творог ва апелсин шарбатини тасвия қилди.

Мясников эстроген аёлнинг саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини, бу соя дуккаклари, тофу пишлоғи, зиғир ёғи, қизил узум, шафтоли ва саримсоқ истеъмол қилиш билан кўпайтириш мумкин, деб таъкидлади. Шунингдек, у доимий равишда етарлича тўйинмаган ёғларни истеъмол қилишни тавсия қилди.

"Яна бир жуда фойдали маҳсулот - бу брокколи: у онкологияни олдини олади, этарли миқдордаги турли хил микроэлемент ва витаминларни ўз ичига олади. Бу жуда фойдали ва аёлларда кўпинча этишмаётган нарса, айниқса ҳомиладорлик даврида", - деди шифокор “Россия 1" телеканали эфирида.
116
Теглар:
витамин, Шифокорлар тавсияси
Мавзу бўйича
Кузда иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин – вирусолог тавсиялари
Картошкани қандай тўғри истеъмол қилиш керак – шифокор тавсияси
Уйқу, иммунитет ва гормон: америкалик экспертлар тавсиялари
Қора ўлатдан ўзини қандай ҳимоя қилиш мумкин – доктор Мясников тавсиялари