Президент Международной федерации фехтования бизнесмен Алишер Усманов

Алишер Усмонов Ўзбекистон учун 500 мингта вакцина харид қилади

347
Ўзбекистон биринчи навбатда ёши катта фуқаролар, сурункали касали борлар ва бирламчи ижтимоий хизмат соҳасида ишлайдиганлар - шифокорлар, ўқитувчилар, ИИВ ходимларини эмлашни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 19 фев - Sputnik. Алишер Усмонов Ўзбекистон ҳарид қилаётган 1 миллион дона вакцинанинг 500 мингтасини ўз ҳисобидан олиб берадиган бўлди, бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев Нааманганда сўзлаган нутқида маълум қилд. 

"Алишер Бурхонович 1 миллионта вакцинадан 500 мингини ўзимнинг ҳисобимдан олиб бераман, деди. Мен Наманганни яхши кўраман, биринчи 50 мингини уларга бергин, деб илтимос қилди", — деди президент.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлашда биринчи навбатда ёши катта фуқаролар, сурункали касали борлар ва бирламчи ижтимоий хизмат соҳасида (шифокорлар, ўқитувчилар, ИИВ ходимлари ва ҳо казо) ишлайдиган фуқароларни эмлашни назарда тутилган. Йил охирига қадар эмланадиган фуқаролар сони 4 миллиондан ортиқ бўлиши кутилмоқда. 

347
Девушка легкого поведения

Бухорода "ижтимоий ётоқхона"га жойлаштирилган аёл хонадонни фоҳишахонага айлантирди

67
(Янгиланган 08:58 06.03.2021)
Бухоролик аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Бухорода ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ажратилган уйга жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фоҳишахонага айлантиргани аниқланди, дея хабар бермоқда ЎзА Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, доимий турар жойига эга бўлмаган, ажрашган, 3 нафар фарзанди бўлган аёл Қоракўл туманида ташкил этилган "ижтимоий ётоқхона"да вақтинчалик яшаш учун жойлаштирилган.

2021 йилнинг 18 февраль куни аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Фуқаро фоҳишахона ташкил қилганлиги туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан Ж.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-модда 2-қисми (фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

67
МВД и Нацгвардия провели совместные учения

Мирзиёев Миллий гвардия ўқув марказларига оид қарорни имзолади

125
Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра:

- Нукус шаҳрида Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ташкил этилди;

- Миллий гвардиянинг Фарғона ўқув маркази Фарғона минтақавий ўқув марказига, Даштобод ўқув маркази эса Миллий гвардиянинг Жиззах минтақавий ўқув марказига айлантирилди.

Мазкур минтақавий ўқув марказларида ҳарбий хизматчи ва ходимларни бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни қуйидаги ҳудудларга тақсимланган ҳолда таъминланади:

- Миллий гвардиянинг Фарғона минтақавий ўқув маркази – Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун;

- Миллий гвардиянинг Жиззах минтақавий ўқув маркази – Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун;

- Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун.

Минтақавий ўқув марказларининг раҳбар ва педагоглар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техник институтида ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаганди.

125
Российская вакцина Sputnik V в аэропорту

"Спутник V" дунёдаги машҳур вакциналар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади

20
"Спутник V" коронавирусга қарши оммабоп вакциналар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади: жаҳон пойгасида қайси мамлакат Россияни ортда қолдирди?

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси дунё бўйича ушбу инфекцияга қарши қўлланилишда машҳур бўлган иккинчи препарат номини олди. Бу ҳақда вакцина ишлаб чиқарувчилари ўзларининг Twitter’ида маълум қилдилар.

"Спутник V" - коронавирусга қарши қўлланилишда машҳур бўлган иккинчи вакцина. Регуляторлар овози шуни кўрсатмоқда. Ишончингиз учун раҳмат!" - дея қайд этишган мутахассислар.

Тақдим этилган рейтинг саккизта позицияни ўз ичига олган. Битта колонкада препарат номи кўрсатилган, иккинчисида - вакцинани қўллаш учун тасдиқлаган мамлакатлар сони.

Шу тариқа, "Спутник V" американинг Pfizer вакцинасини ортда қолдирган ҳолда рейтингда иккинчи қаторни эгаллаган.

Россияда ишлаб чиқарилган препаратни 45та мамлакат фойдаланиш учун маъқуллаган бўлса, АҚШ маҳсулотини - 43та мамлакат маъқуллаган.

Рейтингда етакчи позицияни инглиз-швед препарати AstraZeneca эгаллаган. Препарат 49та мамлакатда қўлланилиш учун рухсат олган.

Қаторда бешинчи ўрин американинг Moderna препарати, сўнгра хитойнинг Sinopharm, Sinovac ва CanSino препаратлари эгаллаган. Рейтингдаги охирги қатор Johnson&Johnson компанияси томонидан бозорга яқинда чиқарилган вакцина эгаллаган, бу препаратни тўртта давлат маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, Оксфорд универститети маълумотларига кўра, AstraZeneca препарати самарадорлиги 70%ни ташкил қилади.

Гамалея маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинаси коронавирусга қарши рўйхатга олинган дунёдаги биринчи препарат бўлди. Вакцина ўзининг самарадорлиги ва хавфсизлигини кўплаб маротаба исботлаган, препарат салбий оқибатларни келтириб чиқармайди ва шу боис Россия вакцинасига бўлган ишонч кун сайин ортиб бормоқда.

20
Теглар:
коронавируснинг “британча” штамми аломатлари, Британияда коронавируснинг янги штамми, коронавирус пандемияси, Спутник, Спутник V, Спутник Лайт, вакцина
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси