Медицинские сотрудники входят в красную зону городской клинической больницы

Аниқланган коронавируснинг ярмидан кўпи Тошкентга тўғри келмоқда

201
(Янгиланган 10:41 20.02.2021)
Кеча Ўзбекистонда яна 34 кишининг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. Шулардан 21 нафари Тошкент шаҳридан.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўтган кун Ўзбекистонда яна 34 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 79 632 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Кеча аниқланган ҳолатларнинг 21 таси Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Қолганлари Андижон вилоятида (3 ), Жиззах вилоятида (1 ), Наманган вилоятида (1 ), Сирдарё вилоятида (2), Фарғона вилоятида (3), Хоразм вилоятида (1), Тошкент вилоятида (2) аниқланган.

Республикада жами 78127 нафар бемор тузалиб кетган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 883 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Сўнгги маълумотларга кўра дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар сони 111,2 миллиондан ошиб кетган. Шулардан 86,1 миллиони шифо топган. 2,4 миллиондан зиёд киши вирус қурбонига айланган. Касалланганлар сони бўйича АҚШ (28,6 млн), Ҳиндистон (10,9 млн), Бразилия (10 млн) Россия (4,1 млн) ва Буюк Британия (4 млн) етакчилик қилмоқда.

201
Теглар:
Ўзбекистон, Тошкент, коронавирус
Девушка легкого поведения

Бухорода "ижтимоий ётоқхона"га жойлаштирилган аёл хонадонни фоҳишахонага айлантирди

56
(Янгиланган 08:58 06.03.2021)
Бухоролик аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Бухорода ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ажратилган уйга жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фоҳишахонага айлантиргани аниқланди, дея хабар бермоқда ЎзА Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, доимий турар жойига эга бўлмаган, ажрашган, 3 нафар фарзанди бўлган аёл Қоракўл туманида ташкил этилган "ижтимоий ётоқхона"да вақтинчалик яшаш учун жойлаштирилган.

2021 йилнинг 18 февраль куни аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Фуқаро фоҳишахона ташкил қилганлиги туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан Ж.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-модда 2-қисми (фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

56
МВД и Нацгвардия провели совместные учения

Мирзиёев Миллий гвардия ўқув марказларига оид қарорни имзолади

125
Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра:

- Нукус шаҳрида Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ташкил этилди;

- Миллий гвардиянинг Фарғона ўқув маркази Фарғона минтақавий ўқув марказига, Даштобод ўқув маркази эса Миллий гвардиянинг Жиззах минтақавий ўқув марказига айлантирилди.

Мазкур минтақавий ўқув марказларида ҳарбий хизматчи ва ходимларни бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни қуйидаги ҳудудларга тақсимланган ҳолда таъминланади:

- Миллий гвардиянинг Фарғона минтақавий ўқув маркази – Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун;

- Миллий гвардиянинг Жиззах минтақавий ўқув маркази – Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун;

- Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун.

Минтақавий ўқув марказларининг раҳбар ва педагоглар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техник институтида ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаганди.

125