Россия ОАВлари паралимпиячиларни қўллаб-қувватламоқда. Архив сурат

Ногирон спортчилар энг буюк орзуларидан маҳрум бўлишни исташмаяпти

59
(Янгиланган 16:17 22.08.2016)
Россия ОАВлари Халқаро паралимпия қўмитаси (IPC)Риодаги Ўйинлардан четлаштирган россиялик паралимпиячиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "#қарамасдан" лойиҳасини йўлга қўйди, деб хабар беради РИА Новости.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Россия ОАВлари Халқаро паралимпия қўмитаси (IPC)Риодаги Ўйинлардан четлаштирган россиялик паралимпиячиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "#қарамасдан" лойиҳасини йўлга қўйди, деб хабар беради РИА Новости.

Спортчиларнинг ўзлари спорт уларнинг ҳаётида қандай ўрин эгаллаши ва яшашга ҳамда юқори чўққиларни забт этишга қандай қилиб ўзларида куч топа олишгани ҳақида ҳикоя қилишади.

Илгарироқ аравачада ўтирувчи спортчилар ўртасида ядро ва диск улоқтириш бўйича икки марта Россия чемпиони бўлган Елена Горлова IPC президенти Филип Крейвенга мурожаат қилганди.

"Жаноб Крейвен, менинг бир саволимга жавоб беринг: мен ҳам, сиз ҳам ногиронлар аравачасидамиз, бир-биримизни бошқалардан кўра яхшироқ тушунамиз, бизни нима учун орзумиздан – Паралимпиадада қатнашишдан маҳрум этяпсиз?", — дейди Горлова телеканал орқали.

Спортчи жароҳат олганидан сўнг деярли фалаж бўлиб қолганида фақатгина спорт унга “иккинчи машъала”ни ёқиш имконини берганини айтади. У соф спортни ёқлашини ва тақиқланган моддалар истеъмол қилувчи спортчиларни ҳеч қачон қўллаб-қувватламаганини таъкидлайди.

Сузувчи Дмитрий Кокарев ҳам ўз ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

"Сузишни ўрганиш қийин бўлди, чунки БЦФ (болалар церебрал фалажи) даражаси турлича бўлиб, менда унинг энг оғир даражаси мавжуд эди. Икки йил давомида фақатгина сувда туришни ўргандим. <…> Тушкунлик онлари менича ҳар бир инсон ҳаётида бўлади, лекин нимага интилаётганингизни англаб етасиз", — дейди у.

Россиялик яна бир спортчи Татьяна Савастьянова спорт билан шуғулланиш оғир эканлигини айтади: "Баъзида мураббийинг олдида йиғлаб юборасан, чунки оғриққа чидаш қийин бўлади. Шунда мураббий: "Олимпиадагача сабр қил, сабр!" дейди. Ухламайман, машқ қиламан, оғриқларга чидайман".

Илгарироқ Халқаро паралимпия қўмитаси Ричард Макларен раҳбарлигидаги Бутунжаҳон антидопинг агентлиги комиссияси хулосасига таяниб бутун бошли Россия паралимпия терма жамоасини Риодаги Паралимпиадада иштирок этишдан четлаштирганди. Бироқ ҳужжатда россиялик спортчиларга қарши аниқ айблов бўлмаганди.

Россия ушбу қарорга қарши Спорт арбитраж судига раддия берди. 22 август ярим тунига қадар мазкур суд Россия паралимпия терма жамоасига нисбатан ўз қарорини эълон қилади.

59