Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси. Архив сурат

Ўзбекистон термаси Эрон ва Хитойга қарши октябрда майдонга тушади

315
ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари учинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва Хитойга қарши 6 ва 11 октябрда майдонга тушади.

ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон Чемпионати доирасида ўтказилаётган саралаш ўйинларининг навбатдаги босқичи Тошкентда бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Футбол федерацияси.

“А” гуруҳи доирасида бўлиб ўтадиган ушбу ўйинларнинг иккаласи ҳам Тошкентда бўлиб ўтади.

Биринча баҳсда Ўзбекистон термаси Эронга қарши  6 октябр куни соат 18:00 да  “Бунёдкор” стадионига чиқади.

Иккинчи ўйин эса 11 октябр куни Хитой жамоасига қарши ўтказилади. Ушбу ўйин ҳам “Бунёдкор” стадионида соат 18:00 да бошланади.

Ўзбекистон Футбол федерацияси хабарига кўра,  миллий жамоа айни дамда 6 очко билан “А” гуруҳда энг олдинги ўринни эгаллаб турибди. 

 

315