Универсиада. 11-й день. Художественная гимнастика

Алишер Усмоновнинг рафиқаси ва Алина Кабаева Тошкентга ташриф буюришди

4534
(Янгиланган 12:12 22.04.2017)
Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг рафиқаси бўлмиш Ирина Винер Самарқандда туғилиб-ўсган бўлиб, бадиий гимнастика бўйича уч марта Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Кеча Тошкентдаги гимнастика саройида бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги мусобақаларининг навбатдаги босқичи бошланди, деб хабар бермоқда nuz.uz.

Жаҳон кубоги мусобақаларида бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоаси ҳам қатнашмоқда. Тошкентга жамоа билан биргаликда жамоа бош мураббийи ва Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер ҳам ташриф буюрди.

Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг рафиқаси бўлмиш Ирина Винер Самарқандда туғилиб-ўсган бўлиб, бадиий гимнастика бўйича уч марта Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.

Ирина Винер 1992 йилдан буён Москвада истиқомат қилади ва 2001 йилдан бери Россия бадиий гимнастика терма жамоасига бош мураббийлик қилиб келади.

Тошкентдаги мусобақаларнинг расмий очилиш маросимига фахрий меҳмон сифатида Алина Кабаева ҳам ташриф буюрди. Алина Тошкентда туғилган бўлиб, бадиий гимнастика билан шу ерда шуғуллана бошлаган. 1995 йилда Москвага кўчиб кетган ва Ирина Винер қўл остида фаолиятини давом эттирган.

Алина Кабаева олти бор Россия ҳамда бир неча бор Европа, Жаҳон ва Олимпиада чемпиони унвонларига сазовор бўлган.

Тошкентда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги босқичида дунёнинг 19 мамлакатидан 90 нафар энг кучли гимнастикачилар чемпионлик учун баҳслашадилар.

4534