Шаҳрам Ғиёсов, Олтин медал соҳиби

Ўзбекистон бокс жамоаси энг яхши натижа кўрсатди

596
(Янгиланган 10:17 04.09.2017)
Гамбургда Ўзбекистон боксчилари бир олтин, уч кумуш ва икки бронза медаллари соҳиби бўлишди. Бу жамоанинг жаҳон чемпионатларида эришган энг яхши натижаси бўлди.

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Халқаро ҳаваскорлар бокс федерацияси — AIBA томонидан Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етди.

Унда Ўзбекистон боксчилари медаллар сифати ва сони бўйича мусобақалар тарихида энг яхши натижа кўрсатишди. Эслатиб ўтамиз, мусобақаларнинг финал босқичига 4 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари етиб келишган эди.

69 кг вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсов — кубалик Рониэл Иглесиас Гомесга қарши рингга чиқиб унинг устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медал соҳиби бўлди.

64 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров — кубалик Анди Круз Гомесга қарши рингга чиқди. Жанг натижасига кўра ҳакамлар  0:5 ғалабани кубалик боксчига беришди. Иқболжон эса кумуш медал соҳиби бўлди.

Икболжон Холдоров
Иқболжон Холдоров

52 кг вазнда эса Жасурбек Латипов кубалик Йосбани Веитиага қарши жанг ўтказди. Афсуски бу сафар ҳам омад кубалик рақибга кўлиб боқда. Жасурбек кумуш медал соҳиби бўлди.

49 кг ваз тоифасида Ҳасанбой Дўсматов кубалик Жоанис Аргилагосга қарши ўтказган жангида ҳакамлар ғалабани 3:2 ҳисобда кубалик боксчига беришди. Ҳасанбой бу сафр кумуш медал соҳиби бўлди.

Шундай қилиб Ўзбекистон бокс жамоаси 2017 йилги Жаҳон чемпионатида бир олтин, уч кумуш ва икки бронза медали соҳиби бўлди.

Ҳасанбой Дусматов, серебро
Ҳасанбой Дўсматов

 

596