Футбольный мяч

Сардор Рашидов жамоаси ғалаба қозонса ярим финалда "Реал Мадрид" билан куч синашади

865
"Ал Жазира" – "Урава Редс" учрашуви соат 21:30 дан бошлаб жонли эфирда намойиш этилади

ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Бугун ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов тўп сураётган БААнинг "Ал Жазира" клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финал ўйинларида майдонга тушади.

"Ал Жазира" Осиё чемпионлар лигаси ғолиби Япониянинг "Урава Ред Даймондс" клуби билан ўйнайди. Ушбу баҳсда ғолиб чиққан жамоа ярим финалда Испаниянинг "Реал Мадрид" клуби билан тўқнаш келади.

Кўплаб телетомошабинларнинг истакларини инобатга олган ҳолда FUTBOL TV телеканалида "Ал Жазира" – "Урава Редс" учрашуви соат 21:30 дан бошлаб жонли эфирда намойиш этилади.

Шунингдек, КОНКАКАФ чемпиони Мексиканинг "Пачука" ва Африка чемпиони Марокашнинг "Видад Касабланка" клублари ўртасидаги ўйинни ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Бу ўйин ғолиби ярим финалда Бразилиянинг "Гремио" клуби билан куч синашади.

Мазкур баҳсни UZREPORT TV телеканали соат 18:00дан бошлаб жонли эфирда намойиш этади.

865