Стадион Ростов Арена

UzReport TV ЖЧ-2018 ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

142
(Янгиланган 12:06 15.04.2018)
UzReport телеканали ЖЧ-2018 ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш эксклюзив ҳуқуқини қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. UZREPORT Ахборот Агентлиги (UzReport TV, Futbol TV)  2018 йилги Жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Агентлик ўзининг расмий саҳифасида.

Дунёдаги кучли 32 футбол жамоалари иштирокида бўлиб ўтадиган энг муҳим ўйинлар 14 июндан 15 июлга қадар Россиянинг 11та шаҳарларидаги 12та стадионда бўлиб ўтади.

Москва («Лужники» ва «Спартак»), Санкт-Петербург («Санкт-Петербург»), Қозон («Казань Арена»), Нижний Новгород («Нижний Новгород»), Самара («Самара Арена»), Сочи («Фишт»), Ростов-на-Дону («Ростов Арена»), Екатеринбург («Екатеринбруг Арена»), Волгоград («Волгоград Арена»), Калининград («Калининград»), Саранск («Мордовия Арена»).

Ўзбекистонлик миллионлаб футбол ишқибозлари ушбу ўйинларни UzRepоrt TV ва Futbol TV каналлари орқали жонли эфирда кузатиб боришлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, UzRepоrt TV 2016 йилги Европа чемпионати, 2016, 2017 йиллардаги УЕФА Суперкубоги ўйинлари, 2017 йилдаги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари ўйинларини жонли эфирда намойиш қилиб келган эди.

142