Молодежная сборная Узбекистана по шахматам стала чемпионом

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси илк бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони бўлди

166
Ўзбекистон тарихида биринчи марта ўсмирлар жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритишди.

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Ўзбекистон шахмат тарихида биринчи марта ўсмирлар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолибликни қўлга киритишди. Бу ҳақида Ўзбекистон Шахмат федерацияси хабар қилмоқда.

Ўзбекистонлик ёш шахмат усталари мусобақа давомида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Украина, Венгрия, Польша, Молдова каби терма жамоаларни мағлуби этганлар. Бир турда америкалик рақибларга имконият бой берилган холос. Натижада ўзбекистонлик шахматчилар биринчи ўринни эгаллашган.

Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон термаси шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Ситора Сапарова ҳимоя қилди.

Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси 2018 йил 24 ноябрь – 3 декабрь кунлари бўлиб ўтди.

166
Футбольные мячи

Ўзбекистон футбол бўйича нуфузли чемпионат мезбонлигини қўлга киритди

453
Осиё футбол конфедерацияси U23 Осиё кубоги-2022 беллашувларини Ўзбекистон майдонларида бўлиб ўтишига розилик билдирди.

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилги U23 Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

ЎФА 2022 йилги U23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборган эди.

Таъкидланишича, ЎФА мутахассислари мазкур чемпионатни мамлакатда ўтказиш бўйича тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатларни ОФК вакилларига тақдим этди ва кўплаб музокараларни олиб борган.

“Натижада Осиё футбол конфедерацияси U23 Осиё кубоги-2022 беллашувларини юртимиз яшил майдонларида бўлиб ўтишига розилик билдирди”, - дейилган хабарда.

2013 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақада ҳозирга қадар Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ U23 терма жамоалари бош совринни қўлга киритган.

453

Тошкент оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

163
(Янгиланган 12:24 21.02.2021)
Мазкур чемпионатда 31 давлатдан 300 дан ортиқ атлет иштирок этиши кутилмоқда. Мамлакат шарафини Рио олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов ҳам ҳимоя қилади.

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри 2021 йил 16 — 25 апрель кунлари оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатини қабул қилади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Пандемия сабаб юзага келган узоқ танаффусдан кейин қитъанинг энг сара атлетлари Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Қайд этилишича, ушбу мусобақада мамлакат шарафини Рио олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов ҳам ҳимоя қилади.

Мазкур чемпионатда 31 давлатдан 300 дан ортиқ атлет иштирок этиши кутилмоқда.

163

Латвияда совет жангчиларига қўйилган яна бир ёдгорлик таҳқирланди

0
Совет аскарлари хотираси устидан навбатдаги даҳшатли таҳқирлаш ҳолати Латвиянинг Екабпилс шаҳрида юз берди. Тунда маҳаллий мемориал жойидан пушка ғойиб бўлди.

Кимдир пушкани жойидан қисмларга ажратиб, номаълум йўналишда олиб кетган. Видеокузатув камералари тракторни суратга олган. Кадрларда трактор ковшида ўша пушка олиб кетилаётгани акс этган.

Совет жангчиларига мемориални ким таҳқирлади? Миллатчилар бу хабарни қандай қарши олди? Латвиядаги вандалларни кимдир тўхтата оладими? Бу саволларга ҳамон ҳеч қандай жавоб йўқ. Маҳаллий аҳоли ўз тахминларини билдирмоқда - кадрларни томоша қилинг.

0