Узбекская тяжелоатлетка Кумушхон Файзуллаева

Яна бир ўзбекистонлик оғир атлетикачи қиз жаҳон рекордини ўрнатди

197
Лас-Вегас шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Кумушхон Файзуллаева мусобақада олтин медални қўлга киритиб, ўсмирлар ўртасида жаҳон рекордларини ўрнатди.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Лас-Вегас шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қизлар ўртасида -64 килограмм вазн тоифасида супачага чиққан ўзбекистонлик Кумушхон Файзуллаева мусобақада олтин медални қўлга киритибгина қолмасдан, ўсмирлар ўртасида жаҳон рекордларини ҳам ўрнатди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Кумушхон Файзуллаева даст кўтариш машқида 93 кг, силтаб кўтариш машқида эса 122 кг натижа қайд этди.

“Икки курашда 215 килограмм жамғара олган спортчимиз ушбу вазн тоифасининг силтаб кўтариш ва икки кураш йўналишлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон рекордларини ўрнатишга муваффақ бўлди”, - дейилади Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

Лас –Вегасдаги ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ мексикалик Кейси Рохас (195 кг) 2-ўринни, руминиялик Михаэла Илие эса (190 кг) 3-ўринни эгаллаган.

Кумушхон Файзуллаева ёзда Тошкентда мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучиб, ўзбекистонлик оғир атлетикачи қизлар орасида илк бор чемпионликни қўлга киритган спортчига айланган. Шунингдек, 2018 йил октябрь ойида Аргентинада ўтган ўсмирлар Олимпиадасида ҳам унга тенг келадигани топилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лас-Вегасда давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Нигора Абдуллаева 49 кг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар қилган эдик.

197
Элдор Шомуродов

“Шомуродов қани?” - ўзбекистонлик легионер "Женоа"да кўринмай қолди

894
(Янгиланган 18:37 12.11.2020)
Октябрь ойининг бошида Италиянинг “Женоа” футбол клуби “Ростов” жамоасида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг трансфери ҳақида эълон қилган эди. Sputnik мухбири Элдор янги жамоада дебюти қандай ўтгани билан қизиқди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik, Дмитрий Матвеев. Европа футболининг А Сериясида дебют қилганига қадар Элдор Шомуродов Италия матбуотида мақтовларга сазовор бўлган эди. Бир қатор нашрлар уни Шарқдан келган “янги Пёнтек” ва ҳато “ўзбек Месси”си деб атаган эди. (Кшиштоф Пёнтек - Женоада 2018 йилда тўп сурган польшалик футболчи)  

Нуфузли "La Gazzetta dello Sport" нашри октябрь ўрталарида Элдор ҳақида катта мақола чоп этган эди. Унда Элдорнинг биографиясидан ташқари 2001-2014 йилларда Италиянинг "Ювентус", "Реджину", "Кротоне", "Женоа", "Торино" ва бошқа жамоаларида тўп сурган биринчи ўзбек футболчиси Ильяс Зейтуллаев ҳам эсга олинган эди.

Элдор Шомуродов
Элдор Шомуродов

Мақолада айтилишига кўра, Ўзебкистон терма жамоасининг ўз Буффон ва Мессилари бор. Хусусан, журналист Нестеровни Буффонга ва Элдорни Мессига тенглаштирган.

Мақолада айтилишига кўра, Элдор “Бунёдкор” клубига Ривальдо келган вақтларида футболни севиб қолган. Ўшанда афсонавий бразилиялик футболчи Элдорнинг қўлини сиққан эди. Шундан сўнг жамоадошлари ҳазиллашиб унга  узоқ вақт қўлини ювмай юришни маслаҳат беришганини эсга олган.

Ўзбекистонлик легионер "Женоа" жамоасида 19 октябрда дебют матч ўтказган эди. “Верона”га қарши бўлиб ўтган ўйин 0:0 ҳисобида дуранг натижа билан тугади. Элдор ушбу ўзинда ўзини яхши томондан намойиш қила олмади. 63 дақиқада унинг ўрнига ёш ҳужумчи Джанлука Скамачча чиқди.

Ўйин натижаларига кўра "La Gazzetta dello Sport" Шомуродовга энг паст баҳо қўйди— 5,0. Унинг ўрнига чиққан ҳужумчи эса 6,5 балл олган.

​Италия нашрлари ўзбекистонлик футболчининг суст дебютини янги шароитларга мослашиш билан боғлади. “У жуда кўп меҳнат қилди, лекин кўпроқ ўзига ишонди ва кўп хато қилди” – деган хулосага келган у ерлик журналистлар. "Женоа" жамоасининг доимий мухлисларидан бири ўз Твиттерида Элдор янги шароитларга мослашиши учун вақт керак деб изоҳ қолдирган.

“24 октябрда бўлиб ўтган навбатдаги ўйинда "Женоа" Миланнинг "Интер" жамоасига ютқазиб қўйди. Рақиб кучли бўлгани туфайли "Женоа" мураббийи Роландо Маран Шомуродовни майдонга чиқаришга ботинмади шекилли. Ўйин давомида асосий ҳужумчилар македониялик Горан Пандев ва хорватиялик  Марко Пьяца бўлди. Элдор 65 дақиқада майдонга чиқди, лекин бу сафар ҳам ўзини яхши намойиш қила олмади. "Женоа" оқибатда— 0:2 ҳисобида ютқазди.

“Сампидория” жамоаси билан бўлиб ўтган учинчи ўйинда Элдор умуман майдонда кўринмади. Кейинроқ унинг жароҳати борлиги маълум бўлди. “Торино” жамоаси билан бўлиб ўтган навбатдаги ўйинда Элдор ўйинчилар рўйхатида ҳам йўқ эди.

Расман Элдорнинг жароҳати ҳақида клуб томонидан хабар тарқатилмаган бўлса-да, футболчилар унинг мушаклари жароҳатланганини маълум қилишди. Шифокорлар айтишига кўра, у “Рома”га қарши бўлиб ўтадиган 7-ўйинда майдонга чиқиши керак эди.

Лекин 8 ноябрдаги ўйинда ҳам Элдор кўринмади. "Женоа" "Рома"га 1:3 ҳисобида ютқазди. Шундан сўнг ўзбекистонлик футбол мухлисларида “бу ерда бир гап бор” деган ҳақиқий шубҳа пайдо бўлди.

Генуялик клуб расмий Твиттерида бир неча киши бирданига “Шомуродов қани?” деган саволлар билан мурожаат қилшди. “Шомуродов йўқ бўлса, бизга қизиқ эмас” деб ёзди иккинчиси.

Шундай қилиб, Элдорнинг Италия жамоасига келганига бир ой бўлган бўлса, унинг келажаги номаълумлигича қолмоқда. Ёки у ҳақиқатдан травма олган, ё клуб раҳбарияти легионер ўйинидан мамнун эмас, лекин “уйдаги гап ташқарига чиқмасин” қабилида иш тутмоқда.

* Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиш мумкин.

894
Хабиб Нурмагомедов против Дастина Пуарье

Ҳабиб менежери жангчининг октагонга қайтишига ишора қилди

132
(Янгиланган 14:45 11.11.2020)
Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов менежери Али Абдел-Азиз жангчининг октагонга қайтишига шама қилди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов менежери Али Абдел-Азиз жангчининг октагонга қайтишига шама қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзди.

У ўз твитида Нурмагомедов жангда ғалаба қозонишини башорат қилди.

25 октябрь куни UFC 254 мусобақасида Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жангдан сўнг россиялик чемпион ММАдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Спортчи 29 та жангда ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

Нурмагомедовнинг Гэтжи устидан ғалабасидан сўнг UFC раҳбарияти вазн тоифасидан қатъий назар жангчиларнинг янгиланган рейтингини тақдим этди, унда Ҳабиб биринчи ўринни эгаллади.

132

Тоғли Қорабоғни миналардан тозалаш истиқболлари

102
(Янгиланган 22:07 24.11.2020)
Тоғли Қорабоғнинг яқинда жанговар ҳаракатлар кечган зонаси ва бошқа ҳудудлари юзлаб квадрат километр майдонлар босқичма-босқич портловчи моддалардан тозаланиши сингари ўта катта маблағ талаб қилувчи ишларини кўзда тутади

Тоғли Қорабоғнинг яқинда жанговар ҳаракатлар кечган зонаси ва бошқа ҳудудлари юзлаб квадрат километр майдонлар босқичма-босқич портловчи моддалардан тозаланишини кўзда тутади. Бу улкан ресурслар(миллионлаб доллар)ни ҳамда хавфли ерларни хўжалик айланмасига киритиш учун ўнлаб йиллар давомида олиб бориладиган машаққатли ишларни талаб этади.

Мина майдонлари, портламаган ўқ-дорилар ва қўлбола портловчи ускуналар можародан кейинги ҳар қандай ҳудуд учун асосий муаммо саналади. Доимий равишда ўта хавфли таҳдид мавжудлигининг энг сўнгги мисоли - бу 23-ноябр куни Мадагиз қишлоғи яқинида Озарбайжон, Россия Федерацияси ҳарбий хизматчилари ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг портлатилиши бўлди. Можаро зонасида бундай хавфлар тинчликпарварларга, сапёрлар ва қутқарувчиларга ҳар куни чанг солади.

Кеча Ереван шаҳрининг аэродромларига Россия мудофаа вазирлигининг миналардан тозалаш халқаро марказининг 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, шунингдек, 13 та ҳарбий ва махсус техника юборилди. Муҳандислик бўлинмалари бугун Ереван - Горис - Степанакерт йўналиши бўйича юриш қилмоқда. Сапёрларнинг етакчи бўлинмалари 23 ноябрдан Тоғли Қорабоғдаги ҳудудлар, йўллар ва объектларни миналардан тозалашга киришган. Устувор вазифаси - дислокация (жойлашув, ҳаракатланиш) нуқталари, тинчликпарварларнинг постлар ўртасидаги ҳаракатланиши, ва айрим инфратузилма объектларида миналардан тозалаш ишларини тезкор равишда амалга ошириш.

Ҳудудларнинг фақат биттасида россиялик сапёрлар 30 га яқин танкга қарши миналарни зарарсизлантиришди. Қоидага кўра, топилган ўқ-дорилар махсус полигонда ёки жойнинг ўзида портлатиш методи билан йўқ қилинади. Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Халқаро миналардан тозалаш маркази мутахассислари мураккаб ва қизғин ишларга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг миналарга қарши фаолият стандартларига мувофиқ равишда тайёргарликдан ўтганлар. Улар энг сўнгги ишлаб чиқарилган ускуналар - мина изловчи ИМП-С2, "Уран-6" робототехника мажмуалари билан қуролланганлар. Замонавий қидирув ва ҳимоя воситалари Тоғли Қорабоғда рус ҳарбий хизматчилари саломатлиги ва ҳаёти учун хатарларни камайтиради, лекин истисно этмайди.

Миссиянинг мурракаб жиҳати

Замонавий локал ва минтақавий можаролар жанговар ҳаракатларнинг перманент характери ва миналаштирилган майдонлар, портловчи тузоқлар, йўл бўйида жойлаштириладиган бомбалар ва бошқа "сюрпризлар"дан - бевосита оператив зона ва унга туташ ҳудудларда кенг қўлланилиши билан ажралиб туради. Тактик жиҳатдан текширилган, зич, эшелонлашган мудофаани яратиш учун кўп сонли қўшин (масалан, юз километрлик фронт чизиғида) ва ресурсларга эга бўлмаган ҳолда, можаро иштирокчилари бўлинмалар ва ҳарбий техникани алоҳида секторларга тўплашади ва "туйнукларни" миналар майдонлари билан беркитадилар.

Қорабоғда асосан Совет даврида ишлаб чиқарган миналардан фойдаланилган - булар танкларга қарши ТМ-62, пиёдаларга қарши ПМН-2 миналари.

Шу билан бирга, уларнинг жойлашув харита-схемалари шошилинч равишда апил-тапил ишлаб чиқилади ва кейинчалик кўпинча йўқолиб кетади.

Эҳтимолки, янги миналардан иборат далалар ва "кенгайтмалар"ни можаро томонлари ҳеч бир муаммосиз йўқ қилишар. Аммо узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган қарама-қаршилик туфайли минтақадаги барча мина майдонлари жойлашуви аниқ жойини ҳеч ким билмайди. 

Жанговар вазиятда портламай қолган ёки жанговар ҳолатда ташлаб қўйилган артиллерия снарядлари бу алоҳида муаммо. Қорабоғ ерларида минглаб портловчи предметлар бор. Шу сабабли, Россиялик сапёрларнинг ўнлаб йиллар давомида олиб борган машаққатли меҳнати, БМТ ва бошқа гуманитар ташкилотларнинг ресурсларини фаол жалб этилиши - ҳудуд уруш ҳолатидан чиқишининг минимал шартларидан саналади.

Аввалроқ, Озарбайжон ҳудудларини миналардан тозалаш бўйича миллий агентлиги (ANAMA) раҳбари Газанфар Аҳмедов, Қорабоғдаги Боку назорати остига ўтган ҳудудларнинг миналардан тўлиқ тозаланиши ўн йилдан ортиқ вақтни талаб қилиши ҳақида айтганди. Сурияда Арманистоннинг 83 кишидан иборат гуманитар миссияси 20 гектарга яқин майдонни 2019 йилнинг олти ойида миналар, снарядлар, авиа-бомбалар ва қўлбола портловчи қурилмалардан тозалаган эди. Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларини миналардан тозалаш бўйича урушдан кейинги кўп йиллик тажриба (бу эрда ҳали ҳам саперлар қилиши лозим бўлган ишлар жуда кўп) ҳам Қорабоғда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларнинг глобал миқёсини тасдиқламоқда.

Бирлашган ҳаракатлар

БМТнинг Миналардан тозалаш масалалари бўйича хизмати (UNMAS) фақатгина ўтган йилнинг ўзида 19 мамлакатда (жумладан, Ироқ, Афғонистон ва Сурияда ҳам) тахминан 495 млн доллар сарфлаган. Эҳтимол, ушбу маблағларнинг бир қисми Тоғли Қорабоғ ҳудудини миналардан тозалашга йўналтирилар.

UNMAS маълумотларига кўра, миссия бу ерда декабр бошида жойлаша бошлайди. Мутахассислар, аввало тоғ-ўрмон ҳудудидаги мураккаб бир шароитда амалга ошириладиган ишлар ҳажмини баҳолайдилар. Эҳтимол, сапёрларнинг халқаро миқёсдаги ҳамжиҳатликдаги саъйи-ҳаракатлари қочқинларнинг ушбу регионга можародан кейинги қайтишини тезлаштиришга имкон беради.

Шунингдек, БМТ Бош котиби Антонио Гутеришнинг позицияси - яъни ўт очишни тўхтатиш келишуви гуманитар ташкилотларга можаро оқибатида жабр кўрган тинч аҳолига ёрдам бериш имкониятига йўл очишини ва Тоғли Қорабоғда Россия билан ҳамкорлик қилишга ва ўзаро ҳамкорликка тайёрлиги бўйича айтилган фикрлари ҳам анча умидбахш кўринмоқда.

102