Узбекистанец Жалолов проведет сегодня титульный бой

Ўзбекистонлик боксчининг рақиби ўзгарди

286
Бугун Баҳодир Жалолов ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Бугун Баҳодир Жалолов ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бироқ кеча рақиб ўзгаргани маълум бўлди, дея хабар қилмоқда МОҚ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ўзбекистонлик боксчи америкалик Пальмер Донние билан жанг қилиши керак эди. Аммо Баҳодир Жалолов ва унинг менежерлари келишган ҳолда олтинчи жангда титул камари учун баҳс олиб боришни лозим топишган.

Шу тариқа, Баҳодир Жалолов бугун NABF Junior Heavyweight Title камари учун америкалик Брендан Барретга қарши жанг қилади.

Маълумот учун, Баррет шу пайтгача 11 марта жанг олиб борган бўлиб, 7 бор ғалаба қозонган, шунингдек, унинг ҳисобида 2 тадан мағлубият ва дуранг ҳам мавжуд. Баҳодир Жалолов учун бу олтинчи жанг бўлади. Жалолов аввалги барча беллашувларда муддатидан аввал рақибларини мағлуб этган.

Баҳодир Жалолов рақибини 1-раундда нокаутга учратди

Бўлажак жангга Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан эртага эрталаб бошланади.

286