Умид Ахмаджонов

Умид Аҳмаджонов ЎФА биринчи вице-президентлигидан бўшаш ҳақида ариза ёзди

263
Аҳмаджонов жорий апрелида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (МОФА) раҳбарлигидан кетган эди, май ойида эса Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президентлигидан истеъфога чиққан эди.

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. Умид Аҳмаджонов ЎФА биринчи вице-президентлигидан бўшаш ҳақида ариза ёзди. Бу ҳақда ЎФА хабар қилди.

Бир вақтнинг ўзида Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти сифатида ҳам фаолият юритиб келаётган Умид Аҳмаджонович  чет элга хизмат сафарлари кўплиги боис ЎФАдаги мансабини топшириш ҳақида ариза ёзган.

"Осиё Олимпия кенгаши вице-президентлиги ниҳоятда масъулиятли вазифа. Келаси  йил Токиода Олипия ўйинлари бошланади. Мазкур мусобақага вақт кам қолмоқда. Хизмат сафарлари кўп. Шу сабабдан Ўзбекистон футбол ассоцицияси вице-президентлигидан бўшаш бўйича ариза ёздим. Ўйлашимча, ўтган вақт давомида ўзбек футболи ривожи учун астойидил меҳнат қилиб, қўлимиздан келган барча чора-тадбирларни амалга оширдик. Буларнинг самараси аста-секин кўзга ташланмоқда. Шу ўринда юртимизда спорт ривожига, хусусан, футбол ривожига катта аҳамият қаратиб келаётган муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичга, барча зарур шарт-шароитларни яратиб бераётган ҳукуматимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман", - деган Умид Аҳмаджонов.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмаджонов жорий апрелида Марказий Осиё футбол ассоциацияси (МОФА) раҳбарлигидан кетган эди, май ойида эса Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президентлигидан истеъфога чиққан эди.

263