Встреча министра спорта РФ Павла Колобкова с президентом НОК Узбекистана Рустамом Шаабдурахмоновым

Рустам Шоабдураҳмонов Россия спорт вазири билан учрашди

96
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов Россия спорт вазири Павел Колобков билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов Россия спорт вазири Павел Колобков билан учрашди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашув давомида ҳар икки томон ўзаро ҳамкорлик борасида қатор лойиҳалар хусусида келишувга эришишди.

“Россия ва Ўзбекистон узоқ йиллик мустаҳкам алоқаларга эга ва биз бу ҳамжиҳатликни давом эттиришга тайёрмиз. Россия спорт вазирлиги ва Россия олимпия қўмитаси Ўзбекистон томонининг Россия спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик қилиш борасида 2019 йил учун тузилган ҳаракат режасини маъқуллайди. Мазкур лойиҳа ҳудудларда спортдаги илм-фан ютуқлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ахборот алмашинуви, спорт ва бошқа йўналишлар бўйича тадбирлар ташкил қилиш тажрибаси, шунингдек, икки Миллий олимпия қўмиталари ўртасида чуқур ҳамкорлик қилиш имкониятини яратади”, – деди Россия спорт вазири Павел Колобков.

Учрашув мобайнида ўзбекистонлик спортчиларнинг катта мусобақаларга тайёрланиши учун Россия спорт вазирлигига қарашли спорт базалари тақдимоти кўрсатилди.

Ташриф давомида Шоабдураҳмоновга МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори, профессор Абдушукур Садиков ҳамроҳлик қилди ва Россиядаги спорт тиббиёти соҳаси мутахассислари билан тажриба алмашди. Учрашув сўнгида Россия спорт вазирига Ўзбекистон МОҚнинг эсдалик совғалари тақдим қилинди.

96

"Ростов" Шомуродовни сотишдан бош тортди 

158
(Янгиланган 10:25 10.07.2020)
Бельгиянинг "Гент" клуби Шомуродов учун 5 млн евро таклиф қилган эди. "Ростов" - йўқ деб жавоб қайтарди.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. "Ростов" футбол клуби Элдор Шомуродовни Бельгиянинг "Гент" клубига сотишдан бош тортди, деб хабар қилмоқда Россия ОАВЛари.  

Маълум бўлишича "Гент" Шомуродов учун 5 млн. Евро таклиф қилган. 2 млн бошидан ва яна 1,5 миллиондан 2 йил давомида тўлаш шарти билан. Ростов футбол клуби ушбу таклифга - "йўқ" деб жавоб берган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" жамоасида тўп сурган Элдор Шомуродовни "Ростов" 2017 йилда 300 минг еврога сотиб  олган эди. Шомуродовнинг Россия клуби билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. 

Ушбу мавсумда Шомуродов Россиянинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланди. Ростов жамоаси учун ўтказган 25 матчида 11 та гол урди ва 6та натижали узатма амалга оширди. 

Маълумот учун, интервьюларда Шомуродовнинг ўзи бир неча бор Европа жамоаларида тўп суришни орзу қилишини хабар қилган эди. 

158

Бельгия клуби “Ростов”га Шомуродов трансферига оид сўров йўллади

204
Аввалроқ Элдор Шомуродовга Испаниянинг “Севилья”, Франциянинг "Лион" клублари қизиқиш билдираётгани маълум бўлган эди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Бельгиянинг “Гент” футбол клуби “Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sport24 нашри хабар қилмоқда.

Хабарда келтирилишича, “Гент” 8 июль куни 25 ёшли ўзбекистонлик футболчи трансфери борасида “Ростов”га сўров юборган.

Элдор Шомуродов 2017 йилнинг ёзида “Бунёдкор” клубидан 300 минг евро эвазига Россиянинг “Ростов” жамоаси сафига ўтган эди. Жорий мавсум давомида футболчи жамоа сафида 26 ўйинда иштирок этиб, 11 гол ва саккизта голли узатма муаллифига айланди.

Шомуродовнинг “Ростов” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотлари бўйича, футболчининг нархи 5,2 миллион еврога тенг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Элдор Шомуродовга Испаниянинг “Севилья”, Франциянинг "Лион" клублари қизиқиш билдираётгани маълум бўлган эди.

204
Теглар:
Элдор Шомуродов, футбол

Лавров ядровий зиддият хатарлари ошгани ҳақида гапирди

48
Россия ТИВ раҳбари АҚШ қурол-аслаҳалар назорати архитектурасини тубдан вайрон қилаётганига урғу берди.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Сўнгги вақтларда ядровий қарама-қаршилик хавфлари жиддий ортди, АҚШ стратегик барқарорлик атамасидан воз кечмоқда, дея баёнот берди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

"Сўнгги вақтларда ядровий хавфлар сезиларли даражада ошгани, хавфсизлик ва халқаро стратегик барқарорлик соҳасидаги вазият очиқчасига ёмонлашаётганига қўшиламан. Бунинг сабаблари барчага аён: АҚШ глобал доминантликни қайтаришга ҳаракат қилмоқда ва улар катта кучлар рақобати дея атайдиган нарсада ғалабага эришишни истамоқда, у стратегик барқарорлик атамасидан воз кечиб, эндиликда уни стратегик рақобат дея атамоқда. АҚШ ғалаба қозонишни истаяпти", - деди Лавров "Примаков сабоқлари" онлайн-сессияси давомида.

Россия ТИВ раҳбари АҚШ қурол-аслаҳалар назорати архитектурасини тубдан вайрон қилаётганига урғу берди.

48