Рамон Исмаэль Коронель

Аргентинада кўкраги билан тўпни қайтарган дарвозабон вафот этди

780
Ўйин вақтида дарвозабон тўпни кўкраги билан қайтарди. Шундан сўнг у ўзини ёмон ҳис этишни бошлади.

ТОШКЕНТ, 12 июл – Sputnik. Аргентинанинг “Юнион де Голондрина” 17 ёшли дарвозабони Рамон Исмаэл Коронел ўйин вақтида вафот этди.

Бу ҳақда РСпорт хабар қилди.

Йигитнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлди. Ўйин вақтида дарвозабон тўпни кўкраги билан қайтарди. Шундан сўнг у ўзини ёмон ҳис этишни бошлади.

Таъкидланишича, стадионда шошилинч ёрдам машинаси бўлмаган.

Дарвозабон шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этди.

780

Ўрунов: отам “Спартак”да ўйнашимни орзу қилар эди

132
Москванинг “Спартак” клубига ўтган ўзбекистонлик футболчи бу отасининг азалий орзуси бўлганини айтди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Куни кеча Москванинг “Спартак” клуби ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Ярим ҳимоячи янги жамоасига берган биринчи интервьюсида отасининг азалий орзуси рўёбга чиққанини маълум қилди.

“Спартак” — энг совриндор ва халқ жамоаси. Отам шу клубда ўйнашимни орзу қилар эди. Шамиль Газизович мени Ўзбекистондан Уфага олиб келди, имконият берди. Энди буни “Спартак”да оқлаш керак. “Спартак”нинг мухлислари энди 35 миллионга кўпаяди”, - деди Ўрунов.

Спортчи Москванинг қизил-оқлар клуби шарафини 20-рақам остида ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов 2020 йил январь ойида 150 минг доллар эвазига Тошкентнинг “Локомотив” клубидан Россиянинг “Уфа” клубига ўтган эди. У клубнинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилган.

132

Остон Ўрунов расман Москванинг “Спартак” клубига ўтди

137
“Уфа”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов расман Москванинг “Спартак” клуби ўйинчисига айланди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. “Уфа”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов расман Москванинг “Спартак” клуби ўйинчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Спартак-Москва” ФК “Уфа” билан ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг ўтиш шартларини келишиб олди. 19 ёшли ўзбекистонлик футболчи клубимиз билан узоқ муддатли шартнома имзолади. <...>  Ўрунов қизил-оқлар шарафини 20 рақам остида ҳимоя қилади”, - дейилган хабарда.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от FC Spartak Moscow (@fcsm_official)

Аввалроқ Ўруновнинг “Уфа”дан 2 миллион евро эвазига “Спартак” клубига ўтиши, Москва клубида йиллик 600 минг евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

137

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

283
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

283