Тарихда илк бор - ўзбекистонлик сузувчи ЖЧ шоҳсупасига кўтарилди

650
(Янгиланган 12:50 06.10.2019)
Ўзбекистон вакили спорт тарихида илк бор сузиш бўйича жаҳон чемпионати медалига сазовор бўлди - Олимпия қўмитаси.

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Тарихда илк бор сузувчимиз Жаҳон кубогида совриндор бўлди, деб хабар қилмоқда Миллий Олимпия қўмитаси.

Хабарда айтилишига кўра, Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтгаётган сузиш бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида ўзбекистонлик сузувчи Владислав Мустафин учинчи ўринни эгаллаган.  

Жаҳон кубогининг Эркаклар орасида 50 метрга брасс услубида сузиш бўйича спортчилар қуйидаги натижаларни кўрсатишган:

  • Олтин медал  - Арно Каммин, Нидерландия, 27.13 дақиқа;
  • Кумуш медал - Саба Силади, ФИНА, 27.41 дақиқа;
  • Бронза медал - Владислав Мустафин, 27.46 дақиқа.

Шу кунларда бўлиб ўтаётган аксарият жаҳон чемпионатлари якунлари бўйича спортчилар Токиода 2020 йилда бўлиб ўтадиган Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритмоқдалар. Бу сафар сузиш бўйича Ўзбекистонга ҳам йўлланма беришса ҳам ажаб эмас.

650

Олимпиада томон: Ўзбекистонда ВМХ велотрассаси қурилади

63
(Янгиланган 16:42 29.05.2020)
Республика раҳбарияти олимпия спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, спортни оммалаштириш мақсадида кенг кўламли спорт лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Жиззах вилоятида велосипед мотокросс билан шуғулланадиган спортчилар учун ВМХ трассаси қурилиши бошланди.

ВМХ Олимпиада дастурига киритилган спорт турларидан биридир.

В Узбекистане будет построена трасса BMX

"Ҳозирда Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти билан бирга трасса қуриладиган ҳудудни синчковлик билан ўрганмоқда. Таъкидлаш керакки, ушбу лойиҳа вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилмоқда", - деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

В Узбекистане будет построена трасса BMX

Ушбу трасса Украина, Франция ва Бельгия мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилади.

Халқаро авиарейслар очилгандан кейин, объект қурилишини мутахассислар назорат қилади. Трасса жорий йилнинг сентябр ойида очилиши кутилмоқда.

ВМХ ўзи нима?

ВМХ Racing (велосипедли мотокросс) - бу спорт янги турларидан бири бўлиб, унда иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, тўсиқли қисқа масофаларда беллашадилар. Мусобақанинг барча иштирокчилари пойгани спорт тури билан бир хил номдаги велосипед турида - ВМХда амалга оширадилар.

Ушбу спорт тури Олимпия ўйинлари дастурига 2008 йилда киритилган.

63
Диёр Имамходжаев назначен исполняющим обязанности генерального директора Профессиональной футбольной лиги (ПФЛ)

Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори этиб тайинланди

171
Диёр Имомхўжаев бунга қадар бош директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизовнинг тақдимига биноан ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси томонидан бош директор вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланган.

У бунга қадар ПФЛ бош директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

2019 йил июнь ойидан буён ПФЛга раҳбарлик қилиб келаётган Даврон Шоқурбонов эса 25 май куни ўз аризасига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

171
Флаг Узбекистана

Ўзбекистон ташаббуси билан "Тикланиш йўли" халқаро онлайн туризм конференцияси ўтказилади

24
Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Россия, Белорусия ва Молдова давлатларининг туризм администрациялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. 2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон ташаббуси билан Бутунжахон туризм ташкилоти (БТТ) бошчилигида коронавирус пандемияси таъсири натижасида туризм соҳасига етказилган зарарларни бартараф этиш ва бирдам ҳаракатланиш режаларини муҳокама этиш мақсадида "Тикланиш йўли" халқаро онлайн туризм конференцияси ўтказилади.

Бу тўғрисида аввалроқ Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдухакимов ва БТТ Бош котиби Зураб Пололикашвили ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти давомида келишиб олинган эди.

Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Россия, Белорусия ва Молдова давлатларининг туризм администрациялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Мазкур конференция иштирокчилари COVID-19 пандемиясининг туризм соҳасига бўлган салбий оқибатларини юмшатиш бўйича самарали чора-тадбир ишлаб чиқиш юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашадилар.

Шу билан бирга, мазкур давлатлар ҳукуматлари томонидан сайёҳлик ва туризм саноатининг жадал қайта тикланиши ва ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш йўллари, пандемиядан кейинги даврда туристлар учун қулай ва ҳавфсиз шароитларни таъминлаш, шунингдек, туристлар оқимини ёшартириш ва кўпайтириш ишларини тизимли ташкил этиш  масалалари муҳокама қилинади.

24