Бой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором

“Москвада кўришамиз, мушукча”: Ҳабиб ва Конор яна жанжаллашди

1066
(Янгиланган 18:22 21.10.2019)
Twitterда ирландиялик жангчи Конор Макгрегор ва россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов жанжаллашди.

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ирландиялик жангчи Конор Макгрегор ва UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов яна бир-бирига нисбатан ҳақоратли сўзларни айтишди.

Ҳаммаси ирландияликнинг сирли хабари Twitterда билан бошланди. Макгрегор номаълум шахсга мурожаат қилиб, уни бир неча бор ҳақорат қилди.

Жангчининг изоҳини нафақат обуначилар, балки россиялик жангчи Нурмагомедов тушунмади, у рақибини “алкаш” деб атади.

Макгрегор атиги 16 дақиқадан сўнг жавоб қайтарди.

“Москвада кўришамиз, киска”, - деб ёзди Конор Нурмагомедовга томон.

Аввалроқ, 31 ёшли ирландиялик Нурмагомедов билан реванш жанг Россия пойтахтига келишга тайёрлигини бир неча бор таъкидлаганди.

“Москвада зўровонларни кутишмаяпти”, - деб жавоб ёзди Ҳабиб.

Сўнгги сўз Макгрегорда қолди у Нурмагомедовнинг изоҳига жавоб бермади ва саҳифасида ўзининг расмини жойлаштирди.

Суратда ирландиялик жангчи номаълум маъмурий бинода тургани ва у ерда Россия герби расми деворга осилганини акс этган. Тахминларга кўра, сурат Буюк Британиядаги Россия виза марказларидан бирида олинган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аралаш яккакураш бўйича жангчилар Нурмагомедов ва Макгрегорнинг катта можаро билан якунланган муштлашуви 2018 йил 6 октябрь санасида Лас-Вегасдаги T-Mobile аренасида ўтказилган эди.

Ҳабиб бўғувчи усулни қўллаб, ғалаба қозонганди. Аммо кейин октагон сеткасидан сакраб Макгрегорнинг спарринг-шериги Диллон Дэнис билан жанг уюштирганди. Шу туфайли унга нисбатан жарима санкциялари қўлланилган эди.

Жорий йил 29 январь куни АҚШнинг Невада штатида Атлетика комиссиясининг UFC 229 жанг оқшомида юз берган жанжал юзасидан суд эшитуви бўлиб ўтди.

Комиссия қарорига кўра, жанг оқшомида жанжал уюштирган Ҳабиб Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилиб, унга 500 минг доллар миқдорида жарима тўлаш мажбурияти юклатилган эди.

Шунингдек, Ҳабибнинг амакиваччаси Абубакар Нурмагомедов ва унинг дўсти Зубайра Тухугов ҳам 1 йилга четлатилиб, уларга 25 минг доллардан жарима тўлашлари белгиланган эди.

1066
Отабек Умаров

Отабек Умаров спорт ташкилотлардаги раислик лавозимини тарк этди

414
(Янгиланган 16:42 14.08.2020)
Ўзбекистон ММА ассоциацияси ва триатлон федерациясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Бугун Ўзбекистон ММА ассоциацияси ва триатлон федерациясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

“Сўнгги пайтларда ҳар икки ташкилотга муваффақиятли раҳбарлик қилган Отабек Умаровнинг асосий вазифасида иш ҳажмининг ортганлиги, қолаверса, мамлакатимиздаги эпидемиоголик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Отабек Муҳаммадалиевичнинг раҳбар сифатидаги ўз ваколатларини муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилди”, - дейилган хабарда.

Йиғилиш давомида триатлон федерацияси раислигига Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши Котиби Виктор Маҳмудов, ММА ассоциацияси раислигига эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Баҳодир Курбановлар бир овоздан сайланишди.

414
Сборная Узбекистана по футболу

Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари қолдирилди

99
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли 2020 йил якунига қадар миллий жамоалар иштирокида расмий ўйинлар ўтказмасликка қарор қилинган.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. ОФК ва ФИФА ўзаро келишган ҳолда Жаҳон чемпионати-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасидаги октябрь ва ноябрь ойидаги ўйинларни 2021 йилга қолдирилди. Бу ҳақда ОФК расмий сайтида хабар қилинди.

Кузда Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 га қўшма саралашидан ўрин олган бир қатор учрашувларда майдонга тушиши режалаштирилган эди. Хусусан, ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичида 13 октябрь куни сафарда Яман билан, 12 ноябрь куни ўз майдонида Сингапур билан, 17 ноябрь куни сафарда Саудия Арабистонига қарши баҳс юритиши лозим эди.

Хабарда ёзилишича, коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли 2020 йил якунига қадар миллий жамоалар иштирокида расмий ўйинлар ўтказмасликка қарор қилинган. Шу тариқа Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг барчаси 2021 йилга қолдирилди.

Ҳозирча саралаш ўйинларининг янги санаси ҳақида маълумот берилмаган.

99

"Йиғлатаман": Чак Норрис Лукашенкога пўписали видеомурожаат ёзди

136
Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Дунёга машҳур актёр Чак Норрис Беларус президенти Александр Лукашенконикига ташриф уюштирмоқчи. Жангари фильмлар юлдузи урушга шай, у сиёсатчини йиғлашга мажбур этмоқчи, деб хабар қилади NEWS.ru.

Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

"Биласанми, пиёз тўғраганимда, мен йиғламайман. Пиёз йиғлайди. Шу учун, агар ҳозир қилаётган ишларингни тўхтатмасанг, у ҳолда қароргоҳларингнинг бирига бораманда, сени йиғлашга мажбур этаман", - деган Норрис.

Жангари фильмлар юлдузи бошқа ҳеч қандай аниқлик киритмаган. Айтган жумлаларини ҳам ойдинлаштирмаган. Норриснинг расмий аккаунтларида ушбу видеоролик йўқ. Ролик биринчи бўлиб Беларус мухолифати билан боғлиқ бўлган ижтимоий тармоқларда тарқатила бошланган.

Беларусьдаги норозилик акциялари, 9 август президент сайловларида амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғолиб бўлганидан кейин бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1% овоз олган. Якшанба кунидан буён Минск ва республиканинг бошқа шаҳарларида санкцияланмаган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда, аммо куч тузилмалари намойишларни куч билан бостирмоқда. Норозилик акциялари иштирокчиларини тарқатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранатаси, резина ўқлардан фойдаланмоқда. Расмий маълумотларга кўра, митинглар давомида 6,5 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Беларусь ИИВ тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрлангани ҳақида маълум қилган. Бир нафар одам ҳалок бўлган, ИИВ маълумотларига кўра, у милиция ходимларига қўлбола портловчи қурилмани отишга уринаётиб, ҳалок бўлган.

136