Спортсменам, достигшим высоких результатов, были вручены денежные призы

Юқори натижаларга эришган спортчиларга пул мукофотлари топширилди

319
(Янгиланган 11:06 02.11.2019)
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган спортчилар ва уларнинг мураббийларига мукофотларни топширишга бағишланган тадбир ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган спортчилар ва уларнинг мураббийларига мукофотларни топиришга бағиланган тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ходимлари, мукофотланган спортчи ва мураббийларнинг яқинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов жаҳон ареналарида юксак натижалар қайд этиб келаётган спортчиларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармойишини ўқиб эшиттирди.

Фармойишга асосан спортнинг Олимпия ва паралимпия турлари, жумладан жорий йил давомида парапауэрлифтинг (2019-йил 12-20-июл, Қозоғистон), эшкак эшиш (2019-йил 21-25-август, Венгрия), дзюдо (2019-йил 25-31-август, Япония), бокс (2019-йил 6-22-сентябр, Россия) ҳамда спорт курашлари (2019-йил 14-22-сентябр, Қозоғистон) бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этган қуйидаги спортчиларга ҳамда уларнинг тренерларига бир марта тўланадиган пул мукофотлари тантанали топширилди.

Спортсменам, достигшим высоких результатов, были вручены денежные призы

Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли – бокс бўйича жаҳон чемпиони, 12 000 АҚШ доллари;

Зоиров Шаҳобиддин Шокирович – бокс бўйича жаҳон чемпиони, 12 000 АҚШ доллари;

Мирзахалилов Миразиз Мирзакарим ўғли – бокс бўйича жаҳон чемпиони, 12 000 АҚШ доллари;

Мирзаева Шахноза Шокир қизи – эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони, 12 000 АҚШ доллари;

Варданян Арам Симонович – юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, 6 000 АҚШ доллари

Кузиева Рўза Рашидовна – парапауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, 6 000 АҚШ доллари;

Лутфуллаев Шарофуддин Рустамович – дзюдо бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, 6 000 АҚШ доллари;

Рўзметов Дилшодбек Юсупбай ўғли – бокс бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, 6 000 АҚШ доллари;

Ассакалов Рустам Сихатбиевич – юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари;

Бердимуратов Жалгасбай Карлибай ўғли – юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари;

Ботуров Бобо-Усмон Шамсутдин ўғли – бокс бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари;

Гулиев Артур Марленович – эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари;

Зокирова Нилуфар Обиджон қизи – эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари;

Мамадалиев Элёр Муҳаммаджонович – эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари;

Раҳимов Ҳасанбой Аҳмаджонович – эркин кураш бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари;

Раҳматова Дилноза Бакир қизи – эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 3 000 АҚШ доллари.

Шунингдек, ушбу спортчиларнинг тренерлари, жумладан, Кабинов Истам Ашурович, Эркаев Баҳодир Турғунович, Қиличев Тўлқин Махмурович (барчаси бокс), Кармеев Артём Равилевич (эшкак эшиш) жаҳон чемпионларини тайёрлаганлиги учун 6 000 АҚШ доллари, Қиличев Фаррух Комилович (бокс), Сиддиқов Исроил Исмоилович (юнон-рум кураши), Тоʻрабоев Бекзод Саитқулович (дзюдо) ҳамда Умурзоқов Фазлиддин Абдулбоқиевич (парапауэрлифтинг) жаҳон чемпионатларининг кумуш медали соҳибларига устозлик қилгани учун 3 000 АҚШ доллари, Аҳмедов Бурхон Баҳромович (бокс), Пономарёв Александр Викторович (эшкак эшиш), Мирзадиёров Рустам Исломович (эшкак эшиш), Рўзиқулов Равшан Рахматуллоевич (юнон-рум кураши) ҳамда Ҳикматов Олимжон Азизовичлар (эркин кураш) эса жаҳон чемпионатларининг бронза медали соҳибларини тарбиялагани учун 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги бир маротаба тўланадиган пул мукофотлари билан тақдирланди.

319
Кубок Азии по футболу

Ўзбекистонда Осиё кубоги-2027 ўтказилиши мумкин

72
Ўзбекистондан ташқари 2027 йилги Осиё кубоги баҳсларини қабул қилиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ариза топширган.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Қитъанинг футбол бўйича энг нуфузли чемпионатларидан бири 2027 йилги Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Осиё футбол конфедеренцияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистондан ташқари Осиё кубоги баҳсларини қабул қилиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ариза топширган.

ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб боради.

XIX Осиё кубогининг расмий мезбони 2021 йилда эълон қилиниши режалаштирилган.

72
Узбекский боксер Шахрам Гиясов

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

212
WBA International чемпионлик камари учун кечадиган жанг АҚШнинг Оклахома штатида бўлиб ўтади. Шаҳрамга рақиб сифатида мексикалик Франциско Рохо рингга кўтарилади.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Рио-2016 Олимпиадасининг кумуш медаль совриндори, профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 15 август куни ўтказади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Shakhram Giyasov Wonderboy (@shakhram__giyasov)

Жанг АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳрида бўлиб ўтади. Шаҳрам Ғиёсовга ушбу жангда мексикалик Франциско Рохо рақиблик қилади. Жанг WBA International чемпионлик камари учун кечади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Шаҳрам Ғиёсов колумбиялик боксчи Дарлей Пересни 30 сонияда мағлуб қилиб,  WBA халқаро чемпиони унвонини қўлга киритган эди.

212

Ўзбекистонда коронавирус: 2 июль асосий хабарлари

96
(Янгиланган 20:43 02.07.2020)
Бугуннинг ўзида 119 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 5847 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 325 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8996 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари: 77 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 30 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 47 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (барчаси аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 119 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика  бўйлаб жами соғайганлар сони 5847 нафарга етди.

Айни пайтда 3122 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 18 нафар оғир, 7 нафар ўта оғир аҳволда.

РНК тест

Ўзбекистонда коронавирус РНКсини аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди.

COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган диагностик тўплам ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган. Таъкидланишича, унинг клиник синовлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги лабораторияларида, шу жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг махсус лабораториясида ўтказилган ва ижобий натижаларни кўрсатди.

Чегарада қолган фуқаролар

ТИВ Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар ҳақида баёнот берди. Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар масаласи Ўзбекистоннинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби ахборотига кўра, Россия-Қозоғистон чегараси “Маштаково” ва “Сагарчин” назорат-ўтказиш пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўплангани кузатилмоқда.

"Мазкур масала мамлакатимизнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни Республика махсус комиссиясига киритди.

Шошилинч чоралар

“Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. Қарор билан “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳаси параметрлари тасдиқланди.

Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш учун соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришдан иборат.

Лойиҳанинг умумий қиймати 106 757,1 минг долларни ташкил этади.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 10,7 миллиондан ошди, 516 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,6 млн), Бразилияда (1,4 млн), Россияда (653 минг).

96
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси