Узбекистанка Рушана Максумова стала чемпионкой мира по бодибилдингу

Ўзбекистонлик фитнес модель бодибилдинг бўйича жаҳон чемпиони бўлди - фото

1357
(Янгиланган 14:32 11.11.2019)
Ўзбекистонлик фитнес модель Рушана Максумова бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Ўзбекистонлик фитнес модель Рушана Максумова бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди, дейилган Facebook'даги Ўзбекистон бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг федерацияси расмий саҳифада.

Узбекистанка Рушана Максумова стала чемпионкой мира по бодибилдингу
Facebook
Узбекистанка Рушана Максумова стала чемпионкой мира по бодибилдингу

“5-11 ноябр кунлари Жанубий Кореянинг Чеджудо оролида бодилдинг ва фитнес бўйича 11-чи жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда Ўзбекситон терма жамоаси энг кўп 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди”, - дейилган хабарда.

Рушана Максумова олтин медал ва “30 ёшдан катта ёшдаги тоифадаги фитнес-модель” тоифасида жаҳон чемпион унвонига эга бўлди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от 𝙈𝙖𝙠𝙨𝙪𝙢𝙤𝙫𝙖 𝙍𝙪𝙨𝙝𝙖𝙣𝙖 (@_runamax_)

“165 смдан баланд бўлган фитнес-модель” тоифасида иккинчи олтин медал Елена Бекировага насиб қилди.

1357
Кубок Азии по футболу

Ўзбекистонда Осиё кубоги-2027 ўтказилиши мумкин

69
Ўзбекистондан ташқари 2027 йилги Осиё кубоги баҳсларини қабул қилиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ариза топширган.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Қитъанинг футбол бўйича энг нуфузли чемпионатларидан бири 2027 йилги Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Осиё футбол конфедеренцияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистондан ташқари Осиё кубоги баҳсларини қабул қилиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ариза топширган.

ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб боради.

XIX Осиё кубогининг расмий мезбони 2021 йилда эълон қилиниши режалаштирилган.

69
Узбекский боксер Шахрам Гиясов

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

212
WBA International чемпионлик камари учун кечадиган жанг АҚШнинг Оклахома штатида бўлиб ўтади. Шаҳрамга рақиб сифатида мексикалик Франциско Рохо рингга кўтарилади.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Рио-2016 Олимпиадасининг кумуш медаль совриндори, профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 15 август куни ўтказади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Shakhram Giyasov Wonderboy (@shakhram__giyasov)

Жанг АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳрида бўлиб ўтади. Шаҳрам Ғиёсовга ушбу жангда мексикалик Франциско Рохо рақиблик қилади. Жанг WBA International чемпионлик камари учун кечади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Шаҳрам Ғиёсов колумбиялик боксчи Дарлей Пересни 30 сонияда мағлуб қилиб,  WBA халқаро чемпиони унвонини қўлга киритган эди.

212

Ўзбекистонда коронавирус: 2 июль асосий хабарлари

47
(Янгиланган 20:43 02.07.2020)
Бугуннинг ўзида 119 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 5847 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 325 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8996 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари: 77 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 30 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 47 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (барчаси аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 119 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика  бўйлаб жами соғайганлар сони 5847 нафарга етди.

Айни пайтда 3122 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 18 нафар оғир, 7 нафар ўта оғир аҳволда.

РНК тест

Ўзбекистонда коронавирус РНКсини аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди.

COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган диагностик тўплам ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган. Таъкидланишича, унинг клиник синовлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги лабораторияларида, шу жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг махсус лабораториясида ўтказилган ва ижобий натижаларни кўрсатди.

Чегарада қолган фуқаролар

ТИВ Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар ҳақида баёнот берди. Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар масаласи Ўзбекистоннинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби ахборотига кўра, Россия-Қозоғистон чегараси “Маштаково” ва “Сагарчин” назорат-ўтказиш пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўплангани кузатилмоқда.

"Мазкур масала мамлакатимизнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни Республика махсус комиссиясига киритди.

Шошилинч чоралар

“Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. Қарор билан “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳаси параметрлари тасдиқланди.

Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш учун соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришдан иборат.

Лойиҳанинг умумий қиймати 106 757,1 минг долларни ташкил этади.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 10,7 миллиондан ошди, 516 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,6 млн), Бразилияда (1,4 млн), Россияда (653 минг).

47
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси