Баходир Жалолов

Баҳодир Жалолов Ўзбекистонда йилнинг энг яхши эркак спортчиси - федерация

256
(Янгиланган 20:11 26.12.2019)
Баҳодир Жалолов - 2016 йил Олимпия ўйинлари ярим финалига чиққан, икки карра Осиё чемпиони бўлган, 2015 йилда жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Баҳодир Жалолов Ўзбекистонда йилнинг энг яхши эркак спортчиси, деб хабар қилди Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

Оғир вазнли, профессионал-боксчиси Баҳодир Жалолов - 2016 йил Олимпия ўйинлари ярим финалига чиққан, икки карра Осиё чемпиони бўлган, 2015 йилда жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.

Жалолов профессионал рингда ўтказган барча жангларини нокаут билан якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йили Екатеринбургда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида энг оғир 91+ кг вазн тоифасида иштирок этган Баҳодир Жалолов жаҳон чемпиони бўлди.

Жалолов жанглардан бирида америкалик боксчи Ричард Торресни нокаутга учратган эди. Торрес жангдан сўнг шифохонага тушган эди. Жалолов шифохонада америкалик боксчи ҳолидан хабар олганди. Бу ҳолатни акс этган видео интернет фойдаланувчилари эътиборига тушганди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган фармонга асосан Жалолов “Ўзбекистон ифтихори” унвони билан тақдирланган.

256