Махмуд Мурадов

"Учар ўзбек" - Маҳмуд Муродов ҳақида 7 та факт

1075
(Янгиланган 17:01 14.01.2020)
Маҳмуд Муродов - қатъийлик, кучли ирода ва мақсадлар сари эришишнинг энг ёрқин намунаси ҳисобланади. Спортдаги йўлини мустақил бошлаган Махмуд хорижда тренерлар қидирган ва бугунги машҳурликка қадар кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтган.

12 январь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида UFCдаги Ўзбекистондан биринчи курашчи бўлган Маҳмуд Муродовнинг журналистлар ва мухлислар билан учрашуви бўлиб ўтди.

ФАКТ №1

Маҳмуд Муродов - қатъийлик, кучли ирода ва мақсадлар сари эришишнинг энг ёрқин намунаси ҳисобланади. Спортдаги йўлини мустақил бошлаган Маҳмуд хорижда тренерлар қидирган ва бугунги машҳурликка қадар кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтган. 

Махмуд Мурадов
Ассоциация смешанных единоборств Узбекистана
Махмуд Мурадов

ФАКТ №2

30 яшар жангчи ўз карьерасини 2012 йилда бошлаган, ўша вақтда ҳали унчалик танилмаган K1EL промоушени ҳомийлигида дебют қилган. Ўтган саккиз йил давомида Муродов 22та жанг ўтказган, шундан атиги 6 таси мағлубият билан якунланган. Бир муддат илгари, беш хил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, америкалик 42 ёшли кичик-Флойд Мейвезер Instagramда пост эълон қилиб, Маҳмуд Муродовни ММА тарихидаги энг яхши жангчи, деб атагач, ўзбек спортчисига бўлган қизиқиш янада ортди.

ФАКТ №3. 

ММА жангчиси Ҳаж сафарига боришни орзу қилади. "Бу жойларни зиёрат қилиш керак, лекин ҳар бир ишнинг ўз мавриди бўлади", дейди у. Муродовнинг сўзларига кўра, оғир кунларида кўз ёш тўккан. Лекин ич-ичида йиғлаган. Нимадан қўрқади? "Ота-онамни йўқотиб қўйишдан. Аллоҳдан. Фақатгина мағлубиятдан ва жароҳатлардан қўрқмайман. Чунки қанча шуғулланишим ва нималарга қодирлигимни биламан", - дейди у.

Муродовнинг тан олишича, у ҳеч бир жанггидан қониққан эмас.

ФАКТ №4

Маҳмуд Муродов UFCнинг энг яхши жангчиси деб Ҳабиб Нурмагомедовни тан олади. "Ҳозир Ҳабиб даражасидаги жангчи йўқ. Унинг кучи тезлигида. У ҳозир жаҳонда тенгсиз. Бу менинг шахсий фикрим", дейди у. 

ФАКТ №5

Муродов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевдан миннатдор. "Энди бизни қўллаб-қувватлайдиган Ассоциация бор. Биз албатта, мухлисларни, ассоциациямизни хурсанд қиламиз. Бу биз учун катта масъулият юклайди. Катта майдонларда шуҳрат қозонишга интиламиз. Ҳозирда қўшниларда ўзяпмиз: Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистонда UFC жангчи йўқ, бизда бор. Тренерлар ҳам, яхши жамоамиз бор", дейди у. Муродовнинг айтишича, келажакда у Ўзбекистонда ММАни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчи, ўз мактабини ташкил этмоқчи.

ФАКТ №6

Ота-онаси Маҳмуднинг жангчи бўлиш қарори албатта, ҳайратлантирмай қолмаган, аммо улар учун фарзандининг севимли иши билан шуғулланиши ҳаммасидан устун бўлгани учун, кўнишга рози бўлганлар.

Октагондаги ҳар бир жангидан сўнг Маҳмудга онаси қўнғироқ қилади ва "агар мана бундай зарба берганингда, мухлисларинг ўринларидан туриб кетишарди", дея маслаҳат беради.

ФАКТ №7

Муродовнинг ММА энг кучли лигасидаги биринчи жангги италиялик Алессио Ди Кирико билан бўлиб, унда ҳакамларнинг бир овоздаги қарори билан ўзбек жангчиси ғалаба қозонган эди. UFCдаги иккинчи жангда Махмуд Муродов ўнг томондан зарба билан америкалик Тревор Смит оғзидан капани чиқариб юборган. Рақибини чиройли тарзда нокаут қилиб, ўзбекистонлик спортчи кечанинг энг яхши чиқиши учун тақдирланган. Тепага қараб зарба бериш қобилияти учун Маҳмуд Муродовга "учар ўзбек" деб ном қўйишган.

1075

Ўрунов: отам “Спартак”да ўйнашимни орзу қилар эди

10
Москванинг “Спартак” клубига ўтган ўзбекистонлик футболчи бу отасининг азалий орзуси бўлганини айтди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Куни кеча Москванинг “Спартак” клуби ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Ярим ҳимоячи янги жамоасига берган биринчи интервьюсида отасининг азалий орзуси рўёбга чиққанини маълум қилди.

“Спартак” — энг совриндор ва халқ жамоаси. Отам шу клубда ўйнашимни орзу қилар эди. Шамиль Газизович мени Ўзбекистондан Уфага олиб келди, имконият берди. Энди буни “Спартак”да оқлаш керак. “Спартак”нинг мухлислари энди 35 миллионга кўпаяди”, - деди Ўрунов.

Спортчи Москванинг қизил-оқлар клуби шарафини 20-рақам остида ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов 2020 йил январь ойида 150 минг доллар эвазига Тошкентнинг “Локомотив” клубидан Россиянинг “Уфа” клубига ўтган эди. У клубнинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилган.

10

Остон Ўрунов расман Москванинг “Спартак” клубига ўтди

121
“Уфа”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов расман Москванинг “Спартак” клуби ўйинчисига айланди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. “Уфа”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов расман Москванинг “Спартак” клуби ўйинчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Спартак-Москва” ФК “Уфа” билан ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг ўтиш шартларини келишиб олди. 19 ёшли ўзбекистонлик футболчи клубимиз билан узоқ муддатли шартнома имзолади. <...>  Ўрунов қизил-оқлар шарафини 20 рақам остида ҳимоя қилади”, - дейилган хабарда.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от FC Spartak Moscow (@fcsm_official)

Аввалроқ Ўруновнинг “Уфа”дан 2 миллион евро эвазига “Спартак” клубига ўтиши, Москва клубида йиллик 600 минг евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

121
Плачущий ребенок

Фарғонада беш фарзандига алиментдан қарздор бўлиб қолган ота қочиб кетишни афзал кўрди

16
Мурожаатларга кўра, аксарият ҳолларда, алиментдан қарздор оталар Тошкент шаҳрида ва хорижда (Росссия Федерацияда) яширинишлари аниқланган

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Фарғона вилоятида беш нафар фарзандига алимент тўлашни истамаган эркак оиласидан яширинишни афзал кўрди. Қидирувдаги "ношуд ота" шу кунларда қўлга тушди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот-хизмати раҳбари.

Таъкидланишича, 2016 йилдан буён алимент тўлаш мажбурияти юклатилган ота - Т.Ғаниев - Фарғона вилоятидан бўлган. 2019 йил октябрь ойидан бошлаб давлат ижрочиси уни яшаш манзилидан топа олмай қолган. Маҳалла-кўй, қўни-қўшнилари ҳам у ҳақда маълумот бера олмаган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарийб бир йил мобайнида дараги бўлмаган ашаддий алиментчи жорий йил июль ойи охирида Ўзбекистон туманидаги боғдорчилик фермер хўжаликларида ёлланма ишчи сифатида ишлаб юрган жойида Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими қидирув гуруҳи ва туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Маъмурий баённома расмийлаштирилаётган вақтда эркак алиментдан қарзи - 11 млн 879 минг сўм пулларни танишлари орқали бўлимга олиб келтириб, 5 нафар фарзандларини ёлғиз катта қилаётган ундирувчи О.Ғаниевага нақд санаб топширган.

Шунингдек, ўтказилган профилактика тадбирлари натижасида у келгусида алимент тўловларини ойма-ой тўлаб бориши, яширинмаслиги ва яшаш жойидан кетиб қолмаслиги ҳақида ваъда берган.

МИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йил 1 июль куни ҳолатига кўра, идорага келиб тушган 992 мингдан зиёд ижро ҳужжатларининг 245 мингдан ортиғини (24 фоизини) алимент тўловларига оид ҳужжатлар ташкил қилади. 2019 йилда бу кўрсаткич 224 мингтани ташкил қилган.

126 минг 710 га яқин алимент қарздорлари тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган бўлса, 58 минг 190 га яқинининг ижро ҳужжати бўйича алимент пуллари давлат ижрочилари томонидан қарздорларга мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш орқали ундириб келинмоқда.

Мурожаатларга кўра, аксарият ҳолларда, алиментдан қарздор оталар Тошкент шаҳрида ва хорижда (Росссия Федерацияда) яширинишлари аниқланган.

16