Официальный мяч чемпионата мира по футболу 2018 Telstar 18

Ўзбекистон Лига кубоги мусобақасига тожик ва қирғиз клублари таклиф қилинди

232
(Янгиланган 18:03 14.01.2020)
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси хорижий жамоаларни ички спорт мусобақаcига таклиф қилди. Республикалар футбол федерацияларга тегишли таклифномалар юборилди.

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Тожикистон ва Қирғизистон футбол клублари Ўзбекистон Лига Кубоги мусобақасида иштирок этиш учун таклиф этилди. Championat.Asia хабарига асосан.

Республикалар футбол федерацияларга тегишли таклифномалар юборилди.

Ўзбекистон ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев сўзларига кўра, мусобақага тожик ва қирғиз клубларининг қўшилиши ҳар тарафлама фойдали бўлиши мумкин. Лига кубогида бошқа мамлакат жамоалари иштирок этса, бу орқали улар халқаро ўйинларга секинлик билан кўникма ҳосил қилиб боради.

Қўшни республика жамоаларининг қўшилиши мухлислар соғинган дербиларни қайтариши мумкин.
Шунингдек, футбол мухлислари сабаб туризмда ҳам ижобий ўзгаришлар кўзга ташланиши мумкин.

Кейинроқ мазкур мусобақада Туркманистон, Афғонистон жамоалари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

232
Футбол

“Бунёдкор” клуби футболчиси коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда

195
“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. “Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) расмий сайти хабар қилмоқда.

“Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, футболчи алоҳида изоляцияга олинган”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, “Бунёдкор” базаси дезинфекция қилинади ва жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлган тақдирда, футболчилар шифокорлар назорати остида машғулотларни давом эттиришга рухсат этилади.

Шунингдек, “Бунёдкор” билан 7 июль куни баҳс олиб борган “Навбаҳор” футболчилари ҳам текширувдан ўтказилади. Таъкидланишича, ҳозирда “Навбаҳор”нинг барча футболчилари ўзини яхши ҳис қилмоқда.

“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви 14 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 12 855 та ҳолат аниқланган. Шулардан 7723 нафари тузалиб кетган. Вирус қурбонлари сони 59 нафарга етган.

195
Теглар:
коронавирус, футбол

"Ростов" Шомуродовни сотишдан бош тортди 

261
(Янгиланган 10:25 10.07.2020)
Бельгиянинг "Гент" клуби Шомуродов учун 5 млн евро таклиф қилган эди. "Ростов" - йўқ деб жавоб қайтарди.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. "Ростов" футбол клуби Элдор Шомуродовни Бельгиянинг "Гент" клубига сотишдан бош тортди, деб хабар қилмоқда Россия ОАВЛари.  

Маълум бўлишича "Гент" Шомуродов учун 5 млн. Евро таклиф қилган. 2 млн бошидан ва яна 1,5 миллиондан 2 йил давомида тўлаш шарти билан. Ростов футбол клуби ушбу таклифга - "йўқ" деб жавоб берган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" жамоасида тўп сурган Элдор Шомуродовни "Ростов" 2017 йилда 300 минг еврога сотиб  олган эди. Шомуродовнинг Россия клуби билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. 

Ушбу мавсумда Шомуродов Россиянинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланди. Ростов жамоаси учун ўтказган 25 матчида 11 та гол урди ва 6та натижали узатма амалга оширди. 

Маълумот учун, интервьюларда Шомуродовнинг ўзи бир неча бор Европа жамоаларида тўп суришни орзу қилишини хабар қилган эди. 

261
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев: коронавирусга қарши кураш учун бизда захира ва имкониятлар мавжуд

0
(Янгиланган 19:07 14.07.2020)
Президент ҳаёт давом этаётгани туфайли энди пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганиш шартлигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев бугун ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга алоҳида тўхталди ва Ўзбекистонда бу касалликка қарши кураш учун барча захира ва имкониятлар мавжудлигини айтди.

 

"Хабарингиз бор, мамлакатимизда коронавирусга чалинганлар сони кўпайиб бораётгани муносабати билан биз карантин талабларини яна кучайтиришга мажбур бўлдик. Нега деганда, очиқ айтиш керак, ҳозирги кунда бутун дунё коронавирус деб ном олган мана шу тилсиз ёв, кўзга кўринмас душманга қарши уруш ҳолатида турибди. Урушга кирган ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ ўз юртини, ўз аҳолисини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўради. Энг аввало, хавф-хатарнинг йўлини беркитади, темир интизом ўрнатади. Қатъий сафарбарлик шароитида яшаш ва ишлашга ўтади. Бугун биз ҳам айни шундай ҳолатдамиз", - деди президент.

Мирзиёевга кўра, Республика махсус комиссияси томонидан вазият мунтазам таҳлил қилиниб, инфекцияни жиловлаш юзасидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фидойи ва жасур шифокорлар ўз бурчини садоқат ва матонат билан бажараётгани таъкидлаб ўтилди.

"Такрор айтаман, биз энди пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт. Чунки ҳаёт давом этмоқда. Ҳаёт биздан ақл-идрок, сабр-тоқат, метин интизом билан ҳаракат қилишни талаб этмоқда. Ўзимиз кўряпмиз, дунёда қайси давлатда тиббий маданият, тартиб-интизом кучли бўлса, ўша мамлакат пандемиядан энг кам талофат билан чиқмоқда. Биз ҳам шу йўлдан боришимиз шарт. Албатта, ўтган 4 ой давомида одамларимиз кўп нарсага ўрганди. Бизда ҳам маълум бир тажриба пайдо бўлди", - деди давлат раҳбари.

Таҳлиллар коронавирус билан зарарланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, симптомсиз ва енгил кечаётган беморлар билан олиб борилаётган даволаш ва назорат тадбирларини амалга оширишда янги стратегияларни қўллашни талаб қилмоқда.

Республика махсус комиссияси бу борада тезлик билан барча зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш топширилди.

Шу мақсадда, [Бош вазир ўринбосари Беҳзод] Мусаев, [Соғлиқни сақлаш вазири Алишер] Шодмонов бир кун муддатда амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш мажбуриятини олди.

Вилоят, шаҳар ва туманларда маҳаллий кенгашлар, жойлардаги ҳокимлик ва бошқарув идоралари ўз ҳудудидаги вазиятни чуқур таҳлил қилиб, Республика комиссияси билан келишилган ҳолда карантин қоидаларини қаерда зарур бўлса кучайтириши, қаерда зарур бўлса юмшатиши лозимлиги таъкидланди.

 

0