Боксёр Санжар Турсунов завоевал лицензию на Токио — 2020.

Боксчи Санжар Турсунов ҳам Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритди

411
Бироз аввал Иорданияда бокс бўйича лицензион турнирда боксчи Бобоусмон Батуров биринчилардан бўлиб Токио-2020 йўлланмасига эга чиққан эди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 Олимпия ўйинларига иккинчи йўлланмасини қўлга киритди. Унга боксчи Санжар Турсунов эга чиқди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.

Иорданияда бокс бўйича лицензион турнир -91 килограмм вазн тоифасида Санжар Турсунов чорак финал жангини ўтказди. Эронлик Туфан Шарифи билан кечган баҳсда ўзбек боксчиси тўлиқ устунлик қилди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

“Мусобақа регламентига кўра -91 килограмм вазн тоифасида ушбу мусобақада Токио-2020 учун 4 та квота ўйналмоқда. Демак, ярим финал финал йўлланмаси сурхондарёлик боксчимизга Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини беради”, - дейилган хабарда.

Бироз аввал Ўзбекистонлик боксчи Бобоусмон Батуров биринчилардан бўлиб Токио-2020 йўлланмасига эга чиққани хабар қилинган эди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациянинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган йўлланмалари сони 16 тага етди. Бугун Олимпиада лицензиялари учун рингга яна 3 нафар боксчи кўтарилади.

411

Жан-Клод Ван Дамм Ҳабиб Нурмагомедовга ҳамдардлик билдирди

197
Ван Дам ўз сўзида Абдулманап Нурмагомедов босиб ўтган йўлдан ҳайратланишини ҳамда Ҳабиб ва UFC дунёсига ҳамдардлик билдиришини айтиб ўтган.  

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Америкалик таниқли актёр, яккакураш устаси Жан-Клод Ван Дамм россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга отасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақида актёр ўзининг Истаграмида хабар ёзган. 

Ўз сўзида Ван Дам Абдулманап Нурмагомедов босиб ўтган йўлдан ҳайратланишини ҳамда Ҳабиб ва унинг оиласига ҳамдардлик билдиришини айтиб ўтган.  

"Биродар, биз сен билан реал ҳаётда ҳеч қачон учрашмаган бўлсак ҳам, лекин мен ҳар доим сен босиб ўтган буюк йўлга қойил қолганман. Мен бугун сен учун ибодат қиламан. Жойингиз жаннатдан бўлсин. Омин. 

Ҳабиб Нурмагомедов ва UFC дунёсига самимий ҳамдардлигимни билдираман", - деб илиқ сўзларни ёзган Ван Дамм ўз Instagram саҳифасида.

Россияда хизмат кўрсатган тренер, жанговар самбо бўйича 18 та жаҳон чемпионини тарбиялаган Абдулманнап Нурмагомедов 3 июл куни коронавирус оқибатларидан вафот этган эди. У Доғистонда ўзи яшаб келган Кироваул қишлоғига дафн этилди.

197

Сентябрда илк бор МДҲ Ўйинлари ўтказилади

100
МДҲ ўйинлари спортнинг 22 тури бўйича ўтказилади, унда 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Тарихда илк бор спортнинг 22 тури бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ўйинлари ўтказилиши мумкин. Бу ҳақида бугун, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.

Бугун МДҲ спорт вазирликлари вакиллари иштирокида ушбу мавзуга бағишланган видеоконференция бўлиб ўтди. Унда спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов иштирок этди.

МДҲ ўйинлари 4-11 сентябр кунлари спортнинг 22 тури бўйича беллашувлар ўтказилади. Бокс, соҳил волейболи, стол тенниси, бадиий гимнастика, сув полоси шулар жумласидан. Спортчилар беллашувларда 284 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.

Мусобақаларда 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этади. Ҳозирча спорт ўйинларида МДҲга аъзо 7 мамлакатдан минг нафардан ортиқ делегатлар қатнашиши кутилмоқда. Барча делегация аъзоларини рўйхатдан ўтказиш жараёни онлайн тарзда аккредитация тизимида амалга оширилади.

Ўйинлар Қозон шаҳрининг 14та спорт иншоотида бўлиб ўтади. Мусобақалар давомида “Спортчилар қишлоғи”да иштирокчилар учун тиббий марказ ташкил этилиб, спорт иншоотларидаги допинг назорат пунктлари очилади. Шунингдек, бепул тиббий ёрдам хизматлари ҳам йўлга қўйилади. 

Ўзбекистонлик спортчиларнинг ушбу мусобақаларда иштирок этиши бўйича тегишли қарорни Республика махсус комиссияси қабул қилади, дейилган хабарда. 

100
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазирига ҳамдардлик билдирди

23
Ўзбекистон президенти Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида сув босиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япония бош вазирига ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати. 

"Шавкат Мирзиёев Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида рўй берган табиий офат туфайли кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди. Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига самимий таъзия изҳор қилиб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишини тилади", - дейилган расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Япония жанубидаги Кюсю оролида содир бўлган кучли ёғингарчилик оқибатида кучли сел келиб кўплаб уйлар сув остида қолган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу табиий офат оқибатида 57 киши қурбон бўлган, яна бир неча киши бедарак йўқолган. Энг катта зарар Кумамото префектурасига етказилган. Шунингдек Кагосима, Оита ва Фукуока префектуралари ҳам зарар кўрган. 

23